18.11.2019 йилдаги 912-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сон, «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон ва «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Электрон тизим мавжуд бўлмаганда ёхуд унда техник носозлик ҳолатлари юзага келганда, ўтказиш пунктида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги «Ягона қайд варақаси»дан фойдаланилади. Техник носозлик бартараф этилганидан сўнг бир кунлик муддатда «Ягона қайд варақаси»га киритилган белгилар «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига мажбурий тартибда киритилади.
33. Ушбу Низомнинг 16-17-бандларида назарда тутилган ҳолатларда божхона органи томонидан товарга илова қилинадиган ҳужжатларда ёки халқаро йўлларда ташиш дафтарчасида Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ тегишли ёзувлар қайд этилади.
Автотранспорт воситасининг ўтказиш пункти ҳудудидан чиқишига «Ягона дарча» божхона ахборот тизими маълумотлари ва кўрсатмаси асосида ёхуд мазкур Низомнинг 26-бандида келтирилган ҳолатларда чегара назорати бўлинмаси томонидан «Ягона қайд варақчаси»да давлат назорати органларининг тегишли белгилари мавжудлиги текширилганидан сўнг рухсат берилади.
ж) автотранспорт воситасининг ўтказиш пункти ҳудудидан чиқишига «Ягона дарча» божхона ахборот тизими маълумотлари ва кўрсатмаси асосида ёхуд мазкур Низомнинг 26-бандида келтирилган ҳолатларда чегара назорати бўлинмаси томонидан «Ягона қайд варақчаси»да давлат назорати органларининг тегишли белгилари мавжудлиги текширилганидан сўнг рухсат берилади.
97. Ҳаво кемаси бир самолётдан иккинчисига ўтиладиган, мажбуран қўниш амалга оширилган аэропортларда (аэродромларда) учиб кетиш учун узоқ вақт ушланиб қолган ҳолларда (3 соатдан ортиқ) транзит йўловчилар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан қўл юклари чегара ҳамда божхона назоратидан ўтказилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда аэропорт меҳмонхонасига ёки бошқа меҳмонхоналарга жойлаштирилиши мумкин. Бунда, бундай йўловчилар багажи, одатда, ҳаво кемасида қолади. Йўловчилар меҳмонхонага ва қайтариб аэропортга аэропорт маъмурияти томонидан чегара назорати бўлинмаси билан келишилган ҳолда олиб борилади. Ушбу йўловчилар ҳаво кемасига чиқарилишдан аввал соддалаштирилган чегара ва божхона назоратидан (визуал текширув) ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини, шунингдек, «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат ветеринария назорати объектларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳайвонлар ҳамда улардан олинадиган маҳсулотлар, ҳайвонлар касалликларининг ташувчилари бўлиши мумкин бўлган предметлар ва товарларни халқаро ташишда амалдаги қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

Босқичлар

Назорат тури

Амалга ошириладиган тадбирлар номи

Бажариш муддати

1-босқич

Санитария-карантин назорати

Ҳайдовчини (зарур ҳолларда товар ва транспорт воситасини)* санитария назоратидан ўтказиш.

уч дақиқа

2-босқич

Чегара назорати

1. Ҳайдовчининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжудлигини текшириш.

2. Ҳайдовчи чегара (паспорт) назоратидан ўтказиш.

тўрт дақиқа

3-босқич

Божхона назорати

Ҳайдовчи, товарлар ва автотранспорт воситасини божхона назорати ва расмийлаштирувидан (шу жумладан, назорат техник воситаларини қўллаган ҳолда) ўтказиш.

ўн беш дақиқа

4-босқич

Фитосанитария назорати**

Олиб ўтилаётган товарлар фитосанитария назорати объекти бўлса, ушбу товарни фитосанитария назоратидан ўтказиш.

тўрт дақиқа

5-босқич

Ветеринария назорати**

Олиб ўтилаётган товар ветеринария назорати объекти бўлса, ушбу товар ветеринария назоратидан ўтказиш.

тўрт дақиқа