27.04.2020 йилдаги 260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.04.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги ПФ-5761-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига мувофиқ, республикада «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини жорий этиш бошланган бўлиб, ушбу тизимнинг асосий мақсади аҳолига давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш ҳамда ушбу соҳада аҳолига давлат хизматлари кўрсатишни янада соддалаштириш белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарифларни белгилашда такрорий субсидиялаш амалиётини босқичма-босқич бекор қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ манзилли субсидиялар бериш орқали аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча гуруҳлардаги истеъмолчиларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини тўлиқ жорий этгандан кейин табақалаштирилган тарифни жорий этиш ҳамда ушбу йўналишларни амалга оширишнинг асосий принципларидан бири сифатида аҳолининг кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда электр энергиясининг базавий нормасини қўллаш ҳамда электр энергияси учун тарифлар ошганда компенсациялар бериш йўли билан таъминланиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси (кейинги ўринларда — ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳаси) доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатиладиган барча электр ҳисоблагич ва қўшимча асбоб-ускуналарга хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида ягона техник талаблар ишлаб чиқилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭҲНАТнинг дастурий таъминоти ва Республика маълумотларни қайта ишлаш маркази Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан «KT Corporation» (Жанубий Корея) компанияси томонидан яратилганлиги ва мавжуд биллинг дастури билан боғланганлиги, республикада ўрнатилаётган барча электр ҳисоблагичлар ушбу дастурлар томонидан бошқарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сон қарорига мувофиқ энг мақбул таклифлар асосида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар — «Toshelectroapparat» МЧЖ ва «Elektron Хisoblagich» МЧЖдан 2,1 млн дона электр ҳисоблагичлар ва қўшимча асбоб-ускуналар харид қилиниб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасига мувофиқ босқичма-босқич ўрнатилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳаси доирасида 1,3 млн дона электрон ҳисоблагичлар ўрнатилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари «Ўзинжиниринг» РЛИ томонидан ишлаб чиқилганлиги, шу билан бирга бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилиши лозимлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан етказиб берилаётган электр ҳисоблагич ва қўшимча асбоб-ускуналар учун тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилмай қолганлиги натижасида «Toshelectroapparat» МЧЖ олдида 323,3 млрд.сўм ва «Elektron Хisoblagich» МЧЖ олдида 313,6 млрд.сўм миқдорида кредитор қарздорлик юзага келганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар асосида Ўзбекистон Республикасига бюджетни қўллаб-қувватлаш учун, мос равишда 200 млн АҚШ доллари ҳамда 150 млн Евро миқдорида кредит (Policy Based Loan) ажратилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасининг асосий мақсад ва вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бўйича барча электр энергияси истеъмолчилари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергиясини тўлиқ ҳисобга олишнинг ҳамда электр энергиясининг технологик сарф меъёрларини белгилашнинг шаффоф тизимини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловни белгиланган муддатларда тўлиқ амалга оширмаган истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатиш ҳамда электр тармоқларига ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар гуруҳлари кесимида йиллик, ойлик ва кунлик истеъмол қилиш «хулқ-атвори»ни (consumer behaviour) таҳлил қилиб бориш ва ушбу таҳлиллар натижасида республика энергия тизимининг ишлаш режимини энг самарадор тарзда шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясининг табақалаштирилган тарифларини қўллаш учун зарур бўлган аниқ маълумотлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоқларининг ишлаш режимларидаги нуқсонларни, шу жумладан электр энергиясининг технологик сарфининг меъёрдан ортиб кетиш ҳолатларини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки молиявий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштирилиши учун ажратиладиган маблағлар миқдори 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режалаштирилган чора-тадбирларини амалга ошириш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг мавжуд биллинг тизими ўрнига ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳаси доирасида энг замонавий тамойиллар асосида электр энергияси ҳисобини юритиш, таҳлил ва прогноз қилишнинг комплекс дастурий таъминотини яратиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу комплекс дастурий таъминотини яратиш учун етакчи хорижий ва маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялар ўртасида танлов савдолари асосида шартнома тузилишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳаси мувоффақиятли якунланиши учун Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасини биринчи босқичи доирасида жалб этилган «CESI S.P.A / AF Mercados Energy Markets International S.A / Sharifa.com» (Италия / Испания / Ўзбекистон) консалтинг компанияларининг консорциуми билан ўрнатилган тартибда қўшимча битим тузиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги томонидан ажратилаётган кредитлар келиб тушишини инобатга олиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўн кун муддатда Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги билан электр энергетика соҳасидаги «ислоҳотлар матрицаси»ни келишиб, ижроси бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 6-банди «а» кичик банди бўйича «йўл харитаси» тасдиқлангач, уч кун муддатда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасини молиялаштириш ҳаражатлари Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар асосида бюджетни қўллаб-қувватлаш (Policy Based Loan) учун ажратилиши режалаштирилган кредитлар ҳисобидан қопланишини тасдиқловчи хатни тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга ўн кун муддатда хорижий кредит линиялари ҳисобидан бир йил муддатга олти ойлик имтиёзли тўлов (фоиз тўловлари билан) даври билан йиллик етти фоиз устама тўлаш шарти асосида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасини молиялаштиришга 30 млн Евро миқдорида кредит ажратиш тавсия этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кредит таъминоти сифатида Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар асосида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган кредитларнинг ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасига йўналтириладиган миқдори белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлигининг кредити ажратилгунига қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг кредити бўйича барча тўловлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 2020 йилга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида молиялаштириладиган лойиҳаларга йўналтириладиган ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилишига рухсат берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан ажратиладиган кредит тенг миқдорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар — «Toshelectroapparat» МЧЖ ва «Elektron Хisoblagich» МЧЖдан янги харид қилинадиган электрон ҳисоблагичлар ва уларга зарур бўлган қўшимча асбоб-ускуналарни молиялаштиришга ўрнатилган тартибда йўналтирилиши белгилаб қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар асосида бюджетни қўллаб-қувватлаш (Policy Based Loan) учун ажратиладиган кредитлар ҳисобидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасини молиялаштиришдаги ҳақиқий ҳаражатларни қоплаш учун етарли, лекин 250 млн АҚШ долларидан ошмаган миқдорда, ўн беш йил муддатга уч йиллик имтиёзли даври билан олти ойлик ЛИБОР + 1,25 фоиз (бунда 0,75 фоиз Молия вазирлиги устамаси) тўлаш шарти билан кредит ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, 0,5 фоиз миқдоридаги мажбурият учун воситачилик ҳақи ва кредитнинг жами миқдоридан 0,5 фоизлик бир марталик тўловлар назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар асосида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган мос равишда, 200 млн АҚШ доллари ҳамда 150 млн Евро миқдорида кредитларни Ўзбекистон Республикаси номидан ёки кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича 2020 йилда янги имзоланадиган дастур ва лойиҳалар рўйҳатига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ўн беш кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Toshelectroapparat» МЧЖ ва «Elektron Хisoblagich» МЧЖ олдидаги кредитор қарздорликларини тўлаб беришнинг молиявий манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 2020 йил учун тасдиқланган инвестицион дастурини мақбуллаштириш ва молиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзинжиниринг» РЛИ икки ой муддатда ушбу қарорда келтирилган молиялаштириш шартлари асосида ЭҲНАТнинг техник-иқтисодий асосларини қайта ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник-иқтисодий асосларни қайта ишлаб чиқиш учун техник топшириқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари билан келишилган ҳолда тасдиқланиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасининг мувоффақиятли якунланиши, келгусида тизимнинг барқарор ишлаши ва жалб этилган кредитларнинг вақтида ва тўлиқ қайтарилиши бўйича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарларининг масъулияти белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ЭҲНАТни жорий этиш лойиҳасини биринчи босқичи доирасида «KT Corporation» (Жанубий Корея) компанияси билан тузилган қарз шартнома шартларига кўра, лойиҳани тўлиқ амалга оширгандан сўнг, унинг кафолат синови ва муддатларидан кейин қолган қисми учун тўловлар амалга оширилишини инобатга олган ҳолда 2012 йил 8 ноябрдаги 2779-UZB-сон қарз битими муддатини узайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
260-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 апрелдаги 260-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасининг дастлабки молиявий параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

минг АҚШ долл.

Т/р

Харажатлар тури

Харажатлар миқдори

Жами

552 000

1.

Ҳисоблагичлар ва бошқа асбоб-ускуналар

465 000

2.

Маълумотларни қайта ишлаш маркази (бино, асбоб-ускуналар, дастурий таъминот ва бошқалар)

34 000

3.

Электр энергияси ҳисобини юритиш, таҳлил ва прогноз қилишнинг комплекс дастурий таъминоти (ягона биллинг тизими)

15 000

4.

Хорижий консультантлар ва ягона интеграторнинг хизмат ҳақи

13 000

5.

Қолган харажатлар (иш ҳақи, материаллар, транспорт харажатлари ва бошқалар)

15 000

6.

Кўзда тутилмаган харажатлар

10 000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 апрелдаги 260-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасининг молиялаштирилиши учун ажратиладиган маблағлар миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

минг АҚШ долл.

Т/р

Молиялаштириш манбаси

Умумий миқдори

Сарфланган миқдори

Ажратиладиган миқдори

Жами

552 000

136 377

415 623

1.

Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағлари (2779-UZB)

150 000

96 846

53 154

2.

Осиё тараққиёт банки ва Франция тараққиёт агентлиги маблағлари (электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар асосида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган кредит маблағларининг электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасига йўналтириладиган миқдори)

250 000

250 000

3.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

52 800

35 300

17 500

4.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ўз маблағлари

99 200

4 231

94 969

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 апрелдаги 260-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасининг режалаштирилган чора-тадбирларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГРАФИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

1.

Маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга тушириш

2020 йил 30май

2.

Электр ҳисоблагичлар ва қўшимча асбоб-ускуналарни харид қилиш учун молиялаштиришни очиш

2020 йил 30 май

3.

Янги биллинг тизимини ишлаб чиқарувчисини аниқлаш (танловни якунлаш)

2020 йил 25 ноябрь

4.

Электр ҳисоблагичлар ва қўшимча асбоб-ускуналарни ўрнатиш ишларини якунлаш

2021 йил 1 июль

5.

Ўрнатилган электр ҳисоблагичларни электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш ишларини якунлаш

2021 йил 20 сентябрь

6.

Янги биллинг тизимини ишга тушириш

2022 йил 30 май

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2020 й., 09/20/260/0511-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон)