Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Тариф сиёсатининг вазифалари

3-боб. Электр энергетика тармоғида нархни шакллантиришнинг асосий принциплари

2-ИЛОВА
Электр энергияси учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Зарур ялпи тушумни шакллантириш тартиби

3-боб. Истеъмолчиларнинг турли гуруҳлари учун электр энергиясининг тарифларини шакллантириш тартиби

4-боб. Ҳужжатларни асосланган тарифлар бўйича тақдим қилиш тартиби

5-боб. Товарлар учун тарифлар шакллантирилиши

6-боб. Якунловчи қоида

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергетика тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, электр энергияси учун жорий ва капитал харажатларни қоплашга асосланган ҳисоб-китоб тарифини назарда тутувчи ва тармоққа хусусий секторни жалб қилишни рағбатлантирувчи электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Электр энергияси учун тарифларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2020 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилсин.
Тариф сиёсатининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергетика тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, модернизация ва диверсификация қилиш ва 2030 йилгача 20 минг мВтга етказиш ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг электр энергетика хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ аниқланадиган истеъмолчиларнинг турли гуруҳлари учун электр энергияси тарифлари.
15. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган харажатлар операцион харажатларда ҳисобга олинмайди.
г) истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун тақсимлашнинг ўртача коэффициентлари ушбу банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларига тааллуқли бўлмаган активлар ва улар билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, шу жумладан йиғимлар ва божларни тақсимлаш учун аниқланиши лозим.
19. Агар олдинги тартибга солиш даврида тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширувчи ташкилот тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар, қувватлардан фойдаланиш даражасининг ва меҳнат самарадорлигининг ошиши, эксплуатация ва қўшимча харажатларнинг қисқариши, харид қилинадиган ёқилғи, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматининг пасайиши, ходимлар сонининг оптималлаштириш доирасида ёқилғи ва материал харажатларини сарфлаш нормаларининг ўзгаришига (ўсиши ёки камайишига) олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини такомиллаштириш ҳисобига маблағларни тежашга эришган бўлса, тартибга солинадиган тарифларни навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағлар суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинмайди, юқорида санаб ўтилган харажатлар эса аниқлаштирилган параметрларни ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
28. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарор билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ белгиланган истеъмолчиларнинг турли гуруҳлари учун электр энергиясининг тарифлари ягона харидорнинг маҳсулот бирлигига тўғри келадиган қуйидаги харажатлари ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади:
а) мазкур Низомга 1 ёки 1а-иловага* мувофиқ шакл бўйича тасдиқланадиган тариф ҳисоб-китоби;
мазкур Низомга 2-иловага* мувофиқ шакл бўйича тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш моддий харажатларининг мазмуни (хом ашё ва материаллар, ёқилғи, электр энергиясидан фойдаланишнинг тасдиқланган нормалари кўрсатилган ҳолда);
мазкур Низомга 3 ёки 3а-иловаларга* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлашга тўғридан-тўғри харажатлар ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар мазмуни (меҳнатга харажатларнинг тасдиқланган нормаларини кўрсатган ҳолда);
ушбу Низомга 4-иловага* мувофиқ шакл бўйича асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммасининг ҳисоб-китоби (дастлабки ва қолдиқ қиймат, асосий воситалар ва номоддий активлардан фойдаланиш муддатлари, фойдаланишга топшириш санаси кўрсатилган ҳолда);
ушбу Низомга 5-иловага* мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқариш мақсадидаги қўшимча харажатлар, материаллар ва меҳнатга билвосита харажатлар мазмуни;
ушбу Низомга 6-иловага* мувофиқ шакл бўйича давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва соф фойда мазмуни;
ушбу Низомга 7-иловага* мувофиқ шакл бўйича капитал қўйилмаларнинг мазмуни;
ушбу Низомга 8-иловага* мувофиқ шакл бўйича фаолиятнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
д) ушбу Низомга 9-иловага* мувофиқ шакл бўйича маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар (ишлаб чиқариш (етказиб бериш) ҳажми пасайган тақдирда пасайиш сабаблари ёзма равишда асосланиши зарур);
32. Ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ва тартибга солувчи органнинг сўрови бўйича қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатлар қуйидаги талаблар ҳисобга олинган ҳолда расмийлаштирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси