Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2024 13.04.2019 йилдаги 308-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.10.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 октябрдаги 714-сонли «Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини (кейинги ўринларда «Ягона реестр» АТ деб аталади) жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. «Ягона реестр» АТ қуйидагиларни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда аҳолига давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ижтимоий ёрдамини тайинлашда оилаларнинг эҳтиёжмандлиги даражасини ва ариза берувчиларнинг қонунчиликда белгиланган мезонларга мувофиқлигини реал вақт режимида баҳолаш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда манфаатдор ташкилотларга уларга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун «Ягона реестр» АТдан зарур ахборотни бериш.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси «Ягона реестр» АТнинг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни (кейинги ўринларда ижтимоий нафақалар деб аталади) кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳаси доирасида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 3-иловага мувофиқ;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш тадбирлари режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан, давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турларини маъмурий таъминлаш ва ҳисобга олиш жараёнларини бирлаштиришни назарда тутадиган унинг такомиллаштирилиши таъминлаган ҳолда босқичма-босқич 2019-2020 йилларда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятида кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақалар 2020 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда, 2020 йил 1 майдан бошлаб «Ягона реестр» АТ орқали тўланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 165-Ф-сон фармойишининг амал қилиши кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган фуқароларга интерактив хизматларни кўрсатишда татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўзларининг маълумотлар базаларини шакллантириш жадвалини киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2019 йил охиригача ўз маълумотлар базалари шакллантирилишини таъминласинлар, уларни ИИПга уласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил охиригача реал вақт режимида «Ягона реестр» АТга кириш учун электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотларни узатиш тармоғига (кейинги ўринларда ИМУТ деб аталади) уланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 2019 йил 1 июндан бошлаб ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари белгиланган тартибда электрон ҳукуматнинг ИМУТга уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2019 йил 1 октябргача ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари «Ягона реестр» АТнинг реал вақт режимида уларнинг маълумотлар базасига кириши учун ИИПга уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлигига риоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари ҳисобга олинган ҳолда реал вақт режимида «Ягона реестр» АТнинг уларнинг базаларига кириши;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИИП орқали «Ягона реестр» АТнинг идоралараро электрон сўрови асосида ахборот ўз вақтида шакллантирилиши ва берилиши таъминланиши учун масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ягона реестр» АТни ишлаб чиқиш ва жорий этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019-2020 йилларда Қўшма икки йиллик иш режаси асосида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг грант асосида бериладиган молиявий, техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бериладиган кредит, шунингдек, Жаҳон банкининг техник ва эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан «Ягона реестр» АТни ишлаб чиқишга ихтисослаштирилган халқаро компания билан контракт тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари билан ахборот айирбошлашни назарда тутувчи «Ягона реестр» АТ ишлаб чиқилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона реестр» АТнинг узлуксиз ишлашини ва у зарур техник жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заруратга кўра электрон ҳисобот маълумотлари шакллантирилиши ҳисобга олинган ҳолда «Ягона реестр» АТ янада такомиллаштирилиши ва кузатиб борилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишган ҳолда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларига кириш тартибини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор ижросининг тизимли мониторингини олиб борсин ва таҳлил қилсин ва зарурат бўлганда ижтимоий ёрдамни кўриб чиқиш ва кўрсатиш тартибини, шу жумладан, идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва даврида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Сирдарё вилояти меҳнат органларининг 12 нафар инспекторлари ва мутахассисларининг штат бирликларини берсин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоятидаги Бошқармасига «Ягона реестр» АТни жорий этиш ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тўлаш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси «Ягона реестр» АТ Сирдарё вилояти ҳудудида самарали жорий этилиши ва ишлаши билан боғлиқ вазифаларни ҳал этиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоятидаги Бошқармасига комплекс кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тайинлаш учун мурожаат қилиш ва тайинлаш тартиби Сирдарё вилояти аҳолиси орасида мунтазам ва ҳар томонлама ёритилишини белгиланган тартибда таъминлаш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига Сирдарё вилоятидаги тажриба лойиҳасини амалга оширишнинг таҳлили натижалари ҳисобга олинган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритсин;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 286-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
308-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 апрелдан амал қилишини тўхтатган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ташкилий тадбирлар

1.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, кузатиш ва янада такомиллаштириш жараёнини методик таъминлаш бўйича масъул ижрочилар мутахассисларидан иборат таркибда экспертлар кенгашини ташкил этиш.

Молия вазирлигининг буйруғи

2019 йил
май

Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

2.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнини техник таъминлаш ва кузатиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буйруғи

2019 йил
май

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича), манфаатдор вазирликлар ва идоралар.

II. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

4.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва кузатиш бўйича ишлар (хизматлар) қийматини, шу жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимларини ўқитишга ва Сирдарё вилоятида тажриба лойиҳани ташкил этиш доирасида унинг самарали ишлашини таъминлаш учун моддий-техник жиҳозлаш харажатлари қийматини аниқлаш.

Бюджетни тасдиқлаш ҳамда молиялаштириш манбаларини аниқлаш

2019 йил
май

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

5.

Солиқ органлари ва бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларини таққослаш йўли билан, шу жумладан, мобил илова ишлаб чиқилишини ҳисобга олган ҳолда оилаларнинг ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва олишга бўлган муҳтожлигини реал вақт режимида баҳолашни назарда тутувчи «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими яратиш бўйича техник топшириқни тайёрлаш.

Техник вазифаларни тасдиқлаш

2019 йил июнь

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органлари.

6.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилинган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Техник топшириқнинг муддатларига мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

7.

Давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базаларини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа давлат органлари.

8.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган компьютер ва бошқа техникани, инвентарь ва бошқа товарларни сотиб олиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.

9.

Сирдарё вилоятида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими тажриба лойиҳасини жорий этиш ва амалга ошириш ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлинмалари ва бошқа вазирликлар ва идораларнинг ходимларини — ушбу ахборот тизимидан фойдаланувчиларни ўқитиш.

Техник топшириққа мувофиқ

Техник топшириқнинг муддатларига мувофиқ

Пенсия жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

10.

Сирдарё вилоятида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими тажриба сифатида жорий этилиши натижаларини таҳлил қилиш.

Таҳлилий
материал

2020 йил
I чораги

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

11.

Сирдарё вилоятидаги тажриба лойиҳасини таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қарор лойиҳаси

2020 йил октябрь

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

III. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини кузатиб бориш чора-тадбирлари

12.

Янги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимининг моҳияти ва вазифалари тўғрисида ахборот материаллари тайёрлаш, уларни барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолига, айниқса бориш қийин бўлган ва чекка аҳоли пунктларида яшовчи аҳолига етказиш.

Ташкилий
тадбирлар

2020 йил

Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

13.

Аҳолига кўрсатиладиган давлат ижтимоий хизматларининг барча турларини хатловдан ўтказиш ва энг яхши хорижий амалиётларни ҳисобга олган ҳолда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига жорий этиш бўйича ижтимоий хизматлар давлат классификаторини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига аналитик маълумотлар ва таклифлар

2020 йил апрель

Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви агентлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ЮНИСЕФ Ваколатхонаси (келишув бўйича).

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 09/19/308/2951-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.05.2020 й., 09/20/286/0592-сон, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; 05.03.2021 й., 09/21/122/0186-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)