26.04.2020 йилдаги 259-сон
Ҳужжат 27.04.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат-хусусий шериклик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускор томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда ДХШ лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилади.
12. Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускор томонидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (кейинги ўринларда — ЛБҲ) ишлаб чиқади.
Агар давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси эълон қилинган пайтдан эътиборан қирқ беш календарь кун ичида потенциал давлат шеригига бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилмаса, потенциал давлат шериги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддасига мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади ва хусусий ташаббускор билан музокараларни ўтказишга киришади, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини ваколатли давлат органи билан келишади ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан келишиб олинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида хусусий ташаббускор билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида тендер ўтказмаган ҳолда битим тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг учинчи хатбошидаги мезон ДХШ лойиҳасини амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
59. Агар давлат шериги мазкур Низомнинг 57-бандида кўрсатилган ҳоллар бўйича ДХШ тўғрисидаги битим тузишни таклиф қилса, ушбу лойиҳанинг концепциясини ва ЛБҲни хусусий шерик билан бирга ишлаб чиқади ва лойиҳанинг концепцияси белгиланган тартибда давлат шериги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
60. ДХШ лойиҳаси концепцияси тасдиқлангандан сўнг ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим тузилишидан олдин ушбу лойиҳанинг мазкур Низомнинг 57-бандига мувофиқлигини давлат шериги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва ваколатли давлат органи томонидан ўрганиб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган харажатлар, тасдиқланадиган нархни (тарифни) шакллантиришда харажатларда ҳисобга олинмайди, юқори органлар ва хўжалик юритувчи субъект бирлашмаси таъминотига ажратмалар бўйича харажатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддати

1-босқич

Давлат шериги

1. Устувор йўналишлардан келиб чиқиб дастлабки баҳолаш тартиби асосида лойиҳаларни танлайди.
2. ДХШ лойиҳасининг концепциясини ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (ЛБҲ) ишлаб чиқади.
3. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ мустақил равишда тасдиқлайди.
4. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Ваколатли давлат органи

1. Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.
2. Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси келишилгандан сўнг,Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

10 иш куни мобайнида

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Ваколатли давлат органи томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.

10 календарь куни мобайнида

4-босқич

Давлат шериги

Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги тасдиқланган ДХШ лойиҳасининг концепцияси асосида тендер ҳужжатларини ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлайди ҳамда ваколатли давлат органига келишиш учун киритади.

Лойиҳа мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда

5-босқич

Ваколатли давлат органи

Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини келишади ва давлат шеригига қайтаради.

10 календарь куни мобайнида

6-босқич

Давлат шериги

1. Ваколатли давлат органи билан келишилган тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлайди ва расмий веб-сайтларда ҳамда бошқа махсус веб-сайтларда тендер эълон қилинади.
2. Тендер комиссияси таркибинишакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

3 иш куни мобайнида

7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Давлат шериги томонидан тақдим қилинган тендер комиссияси таркибини кўриб чиқади ва тасдиқлайди

10 календарь куни мобайнида

8-босқич

Тендер комиссияси

Бир босқичли тендер ўтказиш жараёнида талабгорларнинг техникавий таклиф ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди.

30 календарь кунидан кам бўлмаган муддатда

Икки босқичли тендер ўтказиш жараёнида талабгорларни дастлабки малакалашдан ўтказади, уларнинг техникавий таклиф ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди.

45 календарь кунидан кам бўлмаган муддатда

9-босқич

Давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб

Тендер натажалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШтўғрисидаги битим имзоланади ва лойиҳани амалга ошириш бошланади.

10 календарь куни мобайнида

10-босқич

Давлат шериги

Имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.

3 календарь куни мобайнида

11-босқич

Ваколатли давлат органи

ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ реестрга киритилади ва рўйхатдан ўтказилади.

3 иш куни мобайнида

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган вазифалар

Муддати

1-босқич

Хусусий ташаббускор

1. Устувор йўналишлардан келиб чиқиб, лойиҳаларни танлайди.
2. ДХШ лойиҳасининг концепциясини ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (ЛБҲ) ишлаб чиқади.
3. ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ келиши учун потенциал давлат шеригига тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

Потенциал давлат шериги

1. Хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни ўттиз календарь куни мобайнида қабул қилади ва бу ҳақда хусусий ташаббускорни хабардор қилади.
2. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ мустақил равишда тасдиқлайди.
3. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилади.

30 календарь куни мобайнида

3-босқич

Ваколатли давлат органи

1. Потенциал давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.
2. Потенциал давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси келишилгандан сўнг, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

10 календарь куни мобайнида

4-босқич

Потенциал давлат шериги

Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг, тасдиқлайди.

5 календарь куни мобайнида

5-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Ваколатли давлат органи томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.

10 календарь куни мобайнида

6-босқич

Потенциал давлат шериги

ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқланган тақдирда, бошқа талабгорларга ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини ўзининг расмий веб-сайтида, ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа махсус веб-сайтларда эълон қилади.

45 календарь куни мобайнида

ДХШ лойиҳасининг концепцияси эълон қилинган пайтдан эътиборан қирқ беш календарь кун ичида бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилмаса, ДХШ амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади ва хусусий ташаббускор билан музокараларни ўтказишга киришади, ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини ваколатли давлат органи билан келишади ва хусусий ташаббускор билан ДХШ тўғрисида тендер ўтказмаган ҳолда битим тузади.

60 календарь куни мобайнида

Агар бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилса, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни аниқлаш тендер асосида амалга оширилади.

7-босқич

Потенциал давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб

Тендер натажалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШ тўғрисидаги битим имзоланади ва лойиҳани амалга ошириш бошланади.

10 календарь куни мобайнида

8-босқич

Давлат шериги

Имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.

3 календарь куни мобайнида

9-босқич

Ваколатли давлат органи

ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ реестрга киритилади ва рўйхатдан ўтказилади.

3 иш куни мобайнида

а) 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
в) 4-боб ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 3-банддаги «Агентликка учта, жумладан, битта хизмат ва иккита навбатчи» сўзлари «Агентликка учта, жумладан, иккита шахсий бириктирилган ва битта навбатчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «махсус» сўзи чиқариб ташлансин.
«б» кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги «экспертизадан ўтказади» сўзлари «таҳлил қилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: