15.04.2020 йилдаги 225-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2021
 LexUZ шарҳи
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонида назарда тутилган аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш йўналишидаги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, шунингдек, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлашни ташкил этишда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Yoshlar — kelajagimiz» давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сон қарори билан тасдиқланган «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилиши мониторингини олиб бориш ва шу асосда зарурат бўлганда Давлат дастури ижроси механизмини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорида назарда тутилган Ўзбекистон халқининг миллий маданий ва маънавий меросини асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, маданият муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорида назарда тутилган моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш, мамлакатнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришда уларнинг роли ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарорига мувофиқ фуқаролар, айниқса ёшлар онгида миллий ғояга, умуминсоний қадриятлар ва демократик принципларга асосланган дунёқарашни шакллантиришга, жамоатчилик онгида мустақиллик ғояларига ва Ватанга муҳаббат, Ватанга содиқлик принципларини сингдиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармонида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4436-сон қарорида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, тарихий меросни ва миллий анъаналарни сақлаб қолиш, ёшларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқликда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, унинг ўринбосари, шуъба мудири ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.