Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 апрель,
211-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 211-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-бандда:
иккинчи хатбошидаги «туманлар (шаҳарлар) чақирув комиссиялари» сўзлари «туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги Қуролли Кучларни бутлаш комиссиялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирманчи хатбошидаги «тиббий (чақирув)» сўзлари «Раҳбарият кенгаши ва ҳарбий-тиббий» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма тўртинчи хатбошидаги «вилоят чақирув комиссияси» сўзлари «Раҳбарият кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма бешинчи хатбошидаги «чақирув комиссияси» сўзлари «Раҳбарият кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг бешинчи хатбошидаги «чақирув комиссиясининг» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгашининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банддаги «чақирув комиссияларининг» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгашининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 9-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳарбий қисмларга юборилаётган янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни тантанали кузатиб қўйиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раҳбарлигида ташкил этилади ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 413-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 09/25/413/0570-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/211/0419-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2025 й., 09/25/413/0570-сон)