06.03.2020 йилдаги ПҚ-4630-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини шакллантириш ва унинг нуфузини оширишда, шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан ўз муқаддас бурчини сидқидилдан адо этиб, ҳар қандай хавф-хатарга муносиб зарба бера оладиган қудратли, тезкор ва самарали кучга айланишига қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буларнинг барчаси Ўзбекистон халқида, айниқса, ёшлар ўртасида миллий армия билан фахрланиш туйғусини, Ватан ҳимоячисидек шарафли касбга ҳурмат-эҳтиром ҳиссини уйғотмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ҳарбий хизматга номзодларни танлаб олиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳарбий хизматга чақиришнинг амалдаги тизими бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, бу борада янада самарали тизим ишлаб чиқишни, Қуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирилувчиларни ҳарбий хизматга чақириш тизимини такомиллаштириш, мазкур жараённи амалга оширишда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, номзодларга қўшин турларини танлаш имкониятини яратиш, шунингдек, муддатли ҳарбий хизматга чақириш жараёнидаги бир-бирини такрорловчи тадбирларга барҳам бериш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафини ҳар томонлама етук, соғлом, жисмонан бақувват, интеллектуал салоҳиятли чақирувчилар билан бутлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчилар онгида миллий ғурур, она юртга садоқат ва ватанпарварлик туйғусини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақиришнинг мавжуд тизимини оптималлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда бир-бирини такрорловчи босқичларни соддалаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ҳарбий округлар ҳарбий госпиталлари мутахассислари томонидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, ҳарбий округ қўмондонларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чақирув тадбирларини сифатли ташкил этиш мақсадида фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича қуйидаги комиссиялар тузилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) муддатли ҳарбий хизматга чақириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузурида Раҳбарият кенгаши (кейинги ўринларда — Раҳбарият кенгаши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссия (кейинги ўринларда — ҳарбий-тиббий комиссия);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси (кейинги ўринларда — бутлаш комиссияси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига ўтказиш учун — туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида ҳудудий комиссия (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиги даражасини аниқлаш ва даволанишга йўналтириш учун — мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида ҳудудий тиббий комиссия (кейинги ўринларда — ҳудудий тиббий комиссия).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Раҳбарият кенгашининг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тадбирларини сифатли ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, фикрлаш қобилияти, тафаккури, фидойилиги, қизиқишлари ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда, улар бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларига тўғри тайинланганлигига баҳо бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчиларни Қуролли Кучлар қўшин тури командаларига тайинлаш (ёки турли сабабларга кўра командаларга тайинланмаганлиги) бўйича қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари томонидан чақирилувчиларни йиғиш ва тантанали равишда ҳарбий қисмларга юбориш бўйича тадбирлар ўтказилишида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бутлаш комиссияси, ҳарбий-тиббий комиссия, ҳудудий тиббий комиссия учун жойларда зарур шарт-шароитларни яратиш, дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ишларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг ошкоралигини, шунингдек, чақирувга оид тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси ва ҳудудий тиббий комиссия қарорларидан норози бўлган чақирилувчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш ва ечими бўйича тегишли қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан турли сабабларга кўра қайтарилган муддатли ҳарбий хизматчилари бўйича текширув ўтказиш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ҳарбий-тиббий комиссиянинг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларига тайинланган чақирилувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокор-мутахассислар томонидан чақирилувчиларнинг ҳисоб карталарига киритилган ёзув ва хулосаларнинг тўғрилигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият кенгаши раиси билан ҳамкорликда чақирилувчиларни қўшимча текширув ва даволашга йўналтириш, шунингдек, қўшимча текширув ва даволашдан кейин уларнинг қайтишларини назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларнинг соғлиги даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги юзасидан якуний тиббий хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий комиссия фаолияти жараёнида йўл қўйилган камчиликлар таҳлилини инобатга олган ҳолда, ҳарбий-тиббий комиссия шифокор-мутахассислари билан кенгашлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучларни бутлаш якуни бўйича тиббий комиссия иши натижаларини умумлаштириш, ҳисобот тайёрлаш ва белгиланган тартибда Раҳбарият кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Бутлаш комиссиясининг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматга юбориш учун тавсия этилган ва ҳудудий тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчилар билан суҳбат ўтказиш, соғлиги даражаси, жисмоний тайёргарлиги, фикрлаш қобилияти ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда, қўшин турларига тайинлаш бўйича қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қарорларни чақирилувчилар йиғмажилдидаги тегишли саҳифага белгиланган тартибда расмийлаштириш ва имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги тегишли идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотларининг чақирилувчиларни йиғиш ва уларни тантанали равишда ҳарбий қисмларга юбориш бўйича тадбирларни ўтказишда ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчилар, уларнинг ота-оналарининг чақирувга оид мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни йиғиш, муқобил хизматга юбориш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш ҳамда Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни доимий яшаш жойларига қайтаришга оид тадбирларни тантанали равишда ўтказишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни доимий яшаш жойларига қайтариш бўйича тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий комиссиялар фаолияти ва чақирувнинг ошкоралигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ҳудудий тиббий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
руҳий-асаб касалликлари, наркологик, тери-таносил диспансерлари, ОИТСга қарши курашиш ва санитария-эпидемиология осойишталиги, фтизиатрия ва пульмонология марказлари рўйхатида турувчи чақирилувчилар тўғрисида маълумотга эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни қўшимча текширув ва даволашга йўналтириш, қўшимча текширув ва даволашдан сўнг уларнинг тиббий комиссияга келишларини назоратга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларнинг соғлиги даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги юзасидан хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрикдан ўтказишни сифатли ва холисона амалга ошириш мақсадида мунтазам равишда тиббий комиссия аъзолари билан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш борасида кенгашлар ўтказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва ушбу ҳисоботни ҳарбий-тиббий комиссия, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаси (органлари) ҳамда мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда чақирув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) чақирув комиссияси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 6 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4630-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ўтказиладиган чақирув ёшидаги фуқароларни (кейинги ўринларда — чақирилувчилар) муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларни ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ва муддатли ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш бўйича қарори эълон қилинганидан сўнг Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссиялар таркиби ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссиялар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-тиббий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ-4076-сон қарори ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этади, тиббий кўрикдан ўтказади, тиббий кўрик натижаси бўйича хулосалар беради ва ҳужжатларни расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлари чақирилувчиларни ҳарбий хизматга чақириш тадбирларининг ўтказилишига умумий раҳбарлик қилади, шунингдек, Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси, ҳудудий комиссия ва ҳудудий тиббий комиссияларнинг самарали фаолият юритиши учун шахсан масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолияти ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Раҳбарият кенгаши таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кенгаш раиси — ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари (ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг ўринбосари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кенгаш аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тошкент шаҳар ва вилоят бошқармаси бошлиқларининг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий округ бошқарма, хизмат ва бўлим бошлиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кенгаш котиби — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ўрта тиббий маълумотга эга бўлган вакили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳарбий-тиббий комиссия таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) комиссия раиси — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталининг шифокор-мутахассиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) комиссия аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталидан терапевт, жарроҳ ва невропатолог;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаларидан (органларидан) оториноларинголог, офтальмолог ва психиатр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бутлаш комиссияси таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) комиссия раиси — ҳарбий округ бошқарма, хизмат ва бўлим бошлиқлари, ҳарбий қисм командирлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) комиссия аъзолари — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардияси вакиллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудудий комиссия таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) комиссия раиси — туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) комиссия раисининг ўринбосари — мудофаа ишлари бўлими бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) комиссия аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман (шаҳар) кенгаши раисининг биринчи ўринбосари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий комиссия катта шифокори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) комиссия котиби — мудофаа ишлари бўлими бўлинма бошлиғининг ёрдамчиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳудудий тиббий комиссия таркибига туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидан ажратиладиган жарроҳ, терапевт (катта шифокор вазифаси жарроҳ ёки терапевт зиммасига юкланади), дерматовенеролог, стоматолог, офтальмолог, оториноларинголог, психиатр ва невропатолог киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар ўз фаолиятини ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссиялар — 15 февралдан 30 апрелгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги бутлаш комиссиялари — 15 февралдан 30 апрелгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялар — 20 февралдан 30 апрелгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши — 20 февралдан 30 апрелгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар — 1 мартдан 30 апрелгача амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссияларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Раҳбарият кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир фуқаро бўйича қабул қилинадиган қарор ва хулосаларга нисбатан ўз фикрини билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бутлаш комиссияси томонидан қўшин турларига тайинлаш бўйича қабул қилинган қарорларни кўриб чиқиш ва бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ келиб чиққан низоларни томонларнинг келишуви ёки суд орқали ҳал қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Раҳбарият кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенгаш фаолияти ҳамда қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз иш фаолиятининг ошкоралиги, фуқаролар учун очиқлиги, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг холислигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматга чақириладиган чақирилувчиларни йиғиш, ҳарбий қисмларга тантанали равишда кузатиш, Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларида тантанали кутиб олиш бўйича ўтказиладиган тадбирлар юқори савияда ўтишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғиш ва чақирув пунктларида чақирув тадбирларини ўтказиш учун тайёргарлик ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссиялар аъзоларининг услубий тайёргарлигини ташкил этиш, мажбуриятларни улар ўртасида тақсимлаш ва тасдиқлаш;

муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга юбориш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун барча хавфсизлик чораларини кўриш, шунингдек, чақирилувчиларнинг йиғиш ва чақирув пунктларига ўз вақтида етиб келишлари юзасидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматга чақириш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшлар билан Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларимиз ва улуғ аждодларимиз ҳақида давра суҳбатларини ташкил этиш;

чақирув ва йиғиш пунктлари учун буюк саркардаларимиз Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Жалолиддин Мангуберди жасоратларини намоён этувчи, Темур тузуклари ва шу каби бошқа тарихий асарлар тўғрисида чақирилувчилар тушунадиган талқинда кўргазмали баннерлар тайёрлаш, чоп этиш ва тарқатиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва резервга бўшатилган ёшлар ўртасида ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фаол фуқаролик позицияси, мамлакатимизнинг келажаги ва тақдири учун жавобгарлик ҳисси, Қуролли Кучлар билан фахрланиш, ҳарбий хизматга бўлган ҳурмат, шунингдек, Ватанга чуқур муҳаббат ва садоқат туйғусини шакллантириш бўйича тарғибот-ташвиқот материаллари, кўргазмали баннерлар, кичик ҳажмдаги рисолалар ва тарқатма буклетлар тайёрлаб, йиғиш ва чақирув пунктларини жиҳозлаш ишларига жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳарбий-тиббий комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий тиббий комиссия томонидан тиббий кўрик натижаларига кўра қабул қилинган хулосаларни кўриб чиқиш ва бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир фуқаронинг соғлиги бўйича қабул қилинадиган қарор ва хулосаларга нисбатан ўз фикрини билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрик хулосаларига кўра чақирилувчиларни қўшимча текширувга юбориш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий-тиббий комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳарбий-тиббий комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятини бошлашдан аввал шифокорлар хоналарининг санитар қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқлиги, тиббий жиҳоз ва ускуналарнинг мавжудлиги, уларни ишлатилиш ҳолатини, дори воситалари ва тиббий буюмлар борлигини кўздан кечириш;

Раҳбарият кенгашига чақирилувчилар тиббий ҳужжатлари ҳамда касаллик тарихидан кўчирмалар, руҳий-асаб касалликлари, наркологик, тери-таносил диспансерлари, ОИТСга қарши кураш ва санитария-эпидемиология осойишталиги, фтизиатрия ва пульмонология марказларидан рўйхатлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг соғлиги даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги юзасидан якуний тиббий хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни даволаш ёки қўшимча тиббий текширувлар ўтказиш учун йўллаш, шунингдек, уларнинг даволаниш ва қўшимча текширувлардан ўз вақтида қайтиб келишларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокор-мутахассислар томонидан чақирилувчининг ҳарбий хизматга яроқлилиги, шунингдек, даволаш ёки қўшимча тиббий текширувлар ўтказиш учун чақирувни кечиктириш бўйича чақирилувчиларнинг ҳисоб варақаларига киритилган ёзув ва хулосаларнинг тўғрилигини текшириш ва якуний хулоса қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбарият кенгашига ҳудудий тиббий комиссияларнинг чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликлар юзасидан ахборот ёки маълумот бериш ва уларни бартараф этиш тадбирларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида шифокор — мутахассислар билан услубий-амалий машғулотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва Раҳбарият кенгашига, соғлиқни сақлаш бирлашмасига ҳамда мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этиш ишларига жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бутлаш комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир чақирилувчига нисбатан уларни қўшин турларига тайинлаш бўйича қарор қабул қилиш жараёнида ўз фикрини билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутлаш комиссияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бутлаш комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия фаолияти ҳамда қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этиш;

ўз фаолиятининг ошкоралиги, фуқаролар учун очиқлиги, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг холислигини таъминлаш;

чақирув пунктларини чақирув тадбирларини ўтказиш учун тайёрлашда мудофаа ишлари бўлимларига амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларни йиғиш пунктига юбориш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун барча хавфсизлик чораларини кўриш, шунингдек, чақирилувчиларнинг чақирув пунктига ўз вақтида етиб келишлари юзасидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга чақириладиган чақирилувчиларни ҳарбий қисмларга тантанали равишда кузатиш, резервга бўшатилган ёшларни яшаш жойларида тантанали кутиб олиш бўйича ўтказиладиган тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш ишларида фаол иштирок этиш ва амалий ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшлар билан Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларимиз ва улуғ аждодларимиз ҳақида давра суҳбатларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар, резервга бўшатилган ёшлар ва аҳоли ўртасида ҳарбий хизматга чақириш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш ишларига жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳудудий комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига ўтказиш учун қабул қилинадиган қарорларга нисбатан ўз фикрини билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг чақирувга оид мурожаатларини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳудудий комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия фаолияти ҳамда қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятининг ошкоралиги, фуқаролар учун очиқлиги, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг холислигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирув пунктини чақирув тадбирларини ўтказиш учун тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссиялар аъзоларининг услубий тайёргарлигини ташкил этиш, мажбуриятларни улар ўртасида тақсимлаш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга юбориш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун барча хавфсизлик чораларини кўриш, шунингдек, чақирилувчиларнинг йиғиш ва чақирув пунктларига ўз вақтида етиб келишлари юзасидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тадбирларни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматга чақириладиган чақирилувчиларни ҳарбий қисмга кузатиш, резервга бўшатилган ёшларни яшаш жойларида тантанали кутиб олиш тадбирларни юқори савияда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирув пунктида буюк саркардаларимиз Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Жалолиддин Мангуберди жасорати, Темур тузуклари ва шу каби бошқа тарихий асарлар тўғрисида чақирилувчилар тушунадиган талқинда кўргазмали баннерлар тайёрлаш ва чақирув пунктини жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирув тадбирлари жараёнида ташкил этилган комиссиялар иш фаолияти, шунингдек, чақирувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароитларни яратиш ишларига жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳудудий тиббий комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида қўшимча текширувга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир фуқаронинг соғлиги бўйича қабул қилинадиган қарор ва хулосаларга нисбатан ўз фикрини билдириш ҳуқуқларига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий тиббий комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳудудий тиббий комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятини бошлашдан аввал шифокорлар хоналарининг санитар қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқлиги, тиббий жиҳоз ва ускуналарнинг мавжудлиги, уларни ишлатилиш ҳолатини, дори воситалари ва тиббий буюмлар борлигини кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларнинг соғлиги даражаси бўйича ҳарбий хизматга яроқлилиги юзасидан тиббий хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бутлаш комиссияси ва ҳудудий комиссиясига чақирилувчилар тиббий ҳужжатлари ҳамда касаллик тарихидан кўчирмалар, руҳий-асаб касалликлари, наркологик, тери-таносил диспансерлари, ОИТСга қарши кураш ва санитария-эпидемиология осойишталиги, фтизиатрия ва пульмонология марказларидан рўйхатлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокор-мутахассислар томонидан чақирилувчиларнинг ҳисоб варақаларига ёзув ва хулосаларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчини даволаш ёки қўшимча тиббий текширувлар ўтказиш учун йўллаш, шунингдек, уларнинг даволаниш ва қўшимча текширувлардан ўз вақтида қайтиб келишларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишларида аниқланган камчиликлар юзасидан ҳудудий комиссияга ахборот бериш ва уларни бартараф этиш тадбирларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш ва ҳудудий ҳамда бутлаш комиссиясига тақдим этишга жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Раҳбарият кенгашининг раиси ва аъзолари Қуролли Кучлар сафини янгидан чақирилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўз вақтида сифатли бутлаш учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Раҳбарият кенгаши, ҳарбий-тиббий комиссия, бутлаш комиссияси ва ҳудудий тиббий комиссия фаолияти Раҳбарият кенгаши раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Раҳбарият кенгаши ва бутлаш комиссияси ўз ишини чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини ўрганишдан бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказиш хулосаси, унинг маънавий ва касбий хусусиятлари, оилавий ва моддий шароити, оила аъзоларининг ижтимоий ҳолатини ўрганиш натижаларига мувофиқ Раҳбарият кенгаши ва бутлаш комиссияси томонидан уларни қўшин тури бўйича командаларга тайинлаш ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Раҳбарият кенгаши ва бутлаш комиссияси томонидан жамоавий тарзда қабул қилинган қарорлар Раҳбарият кенгаши ва бутлаш комиссияларининг «Қабул қилинган қарорлар китоби»да тааллуқлилиги бўйича белгиланган тартибда комиссия котиби томонидан қайд этилади ва Раҳбарият кенгаши ва бутлаш комиссияси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бутлаш комиссияси раиси томонидан чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ишларининг якуни бўйича ахборот тайёрланади ва Қуролли Кучларни бутлаш ишлари якунланганидан сўнг беш кун муддат ичида Раҳбарият кенгашига тақдим этилади. Раҳбарият кенгаши эса ўн кун муддат ичида ахборотни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳудудий комиссия фаолияти комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ ташкил этилади ва амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳудудий комиссия ўз ишини чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини ўрганишдан бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказиш хулосаси, унинг маънавий ва касбий хусусиятлари, оилавий, моддий шароити, оила аъзоларининг ижтимоий ҳолатини ўрганиш натижаларига мувофиқ ҳудудий комиссия қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга яроқлилиги ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга тайинлаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга яроқлилиги ва муқобил хизматга чақириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саломатлигига кўра ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилиш муддатини белгиланган тартибда кечиктириш ёки ҳарбий хизматга чақирилишдан озод қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма етти ёшга етганлиги муносабати билан Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саломатлигига кўра тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсизлиги, уруш давридаги ҳарбий хизматга чекланган тарзда яроқлилиги ва захирага ўтказиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиб, ҳарбий рўйхатдан чиқариш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия томонидан жамоавий тарзда қабул қилинган қарорлар «Ҳудудий комиссия баённомалари китоби»да комиссия котиби томонидан қайд этилади. Мазкур китоб ҳамда чақирилувчилар шахсий ҳужжатлари йиғмажилдидаги тегишли саҳифа ҳудудий комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий комиссия раиси томонидан чақирилувчиларни муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига ва захирасига ўтказиш ишларининг якуни бўйича ахборот тайёрланиб, ўн кун муддат ичида тегишли туман (шаҳар) ҳокимига, мудофаа ишлари бўлими томонидан тегишли мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар аъзоларининг (контракт бўйича ҳарбий хизматчилар бундан мустасно) доимий иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи улар мазкур Низомда белгиланган мажбуриятларини бажарадиган бутун давр мобайнида сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бутлаш комиссияси, ҳарбий-тиббий комиссия ҳамда ҳудудий тиббий комиссия қарори ва хулосасидан норози бўлган чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари Раҳбарият кенгашига, шунингдек, белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга

ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 октябрдаги «Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 265-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 йил, 40-сон, 435-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 2-сон, 15-модда) иловасининг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 712-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 37-сон, 996-модда) иловасининг 13-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 960-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил, 49-сон, 1197-модда) иловасининг 7-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 321-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 5-сон, 101-модда) 1-иловаси 13-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 210-сон қарори 1-иловасининг 2-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2020 й., 07/20/4630/0266-сон)