03.04.2020 йилдаги 196-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Экспорт-импорт банки иштирокида «Universal Mobile Systems» МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Universal Mobile Systems» МЧЖ мобиль алоқа операторига юкланган компанияни 2019 — 2021 йилларда ривожлантириш концепцияси вазифаларини Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки кредитини жалб қилган ҳолда амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни, шунингдек, имзоланган икки томонлама шартномалар ва келишувларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 сентябрдаги 805-сон қарорига асосан «Universal Mobile Systems» МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Universal Mobile Systems» МЧЖ (кейинги ўринларда — оператор) ҳамда «Huawei Technologies Co. Ltd.» компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш имкониятлари билан имкон қадар тўлиқ қоплашни таъминлаш мақсадида операторнинг технологик асбоб-ускуналарини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида ўзаро англашув Меморандуми имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки (кейинги ўринларда — ХХР Эксимбанки) иштирокида «Universal Mobile Systems» МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 майдаги ПҚ-4321-сон қарорига мувофиқ лойиҳани амалга оширишда операторга «Huawei Technologies Co. Ltd.» компанияси билан ҳамкорликда технологик асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун шартномаларни босқичма-босқич тузишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳа доирасида тузиладиган импорт шартномаларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан қайта молиялаштириладиган, 15 йил муддатга бериладиган, шу жумладан, 5 йил имтиёзли даврни, йиллик 3,5 фоиз ставка билан «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖнинг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги маржасини ўз ичига олган ХХР Эксимбанкининг 127,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити — шартномалар қийматининг 85 фоизи учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операторнинг ўз маблағлари — шартномалар қийматининг 15 фоизи учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖга икки ой муддатда ХХР Эксимбанки билан лойиҳа бўйича қарз келишуви имзоланишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор — қарз олувчи, кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун жавобгар бўлган ижрочи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХХР Эксимбанкидан олинган кредитни, фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни, воситачилик ҳақини тўлаш ва улар билан боғлиқ бошқа харажатлар операторнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Universal Mobile Systems» МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Universal Mobile Systems» МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳаси бўйича қарзни қайтариш ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖнинг ХХР Эксимбанки олдидаги жалб қилинган кредит бўйича мажбуриятлари, шунингдек, операторнинг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ олдидаги мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда давлат кафолатларини бериш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кредит шартномаси шартларида назарда тутилган шакл бўйича хорижий банкка бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда йил якунига қадар мобиль алоқа операторлари тармоғини модернизация қилиш ҳамда кенгайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган телекоммуникация қурилмаларини олиб киришда божхона тўловларидан озод этиш юзасидан таклиф киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 3 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
196-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги 196-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Universal Mobile Systems» МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Жумладан:

ХХР Эксимбанки кредити

Ўз маблағлари

Бюджет
маблағлари

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ
долл. (экв)

238 572,28

127500,00

111 072,28

2.

Капитал қўйилмалар қиймати

минг АҚШ
долл. (экв)

238 572,28

127500,00

73759,09

37313,19

шу жумладан:

2.1

машина ва ускуналар

минг АҚШ
долл.

148985,86

127 500,00

21 485,86

2.2

қурилиш-монтаж ишлари

минг АҚШ
долл. (экв)

40 354,16

-

40 354,16

2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар

минг АҚШ
долл. (экв)

10 688,39

-

10 688,39

2.4

бошқа харажатлар

минг АҚШ
долл. (экв)

1 230,68

-

1 230,68

2.5

Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари шаклидаги улуши

минг АҚШ
долл. (экв)

37313,19

37313,19

3.

Яратиладиган иш ўринлари сони

жой-ўрин

2096

шундан, янги иш ўринлари сони

жой-ўрин

586

4.

Лойиҳанинг мўлжалланаётган ўзини қоплаш муддати

ой

98

5.

Инвестиция даври

ой

45

6.

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати

минг АҚШ долл.

238 572,28

7.

Кредит ва бошқа қарзларни сўндириш муддати

йил

15

шундан имтиёзли муддат

йил

5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги 196-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Universal Mobile Systems» МЧЖ мобиль алоқа операторининг технологик ускуналарини модернизация қилиш ва алоқа тизимларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳаси бўйича қарзни қайтариш ва воситачилик ҳақини тўлашнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қарз суммаси

127 500 минг АҚШ долл.

Қарзни қайтариш муддати

15 йил

Имтиёзли давр

5 йил

Фоиз ставкаси

3,5% (йиллик)

минг АҚШ долл.

Тўлов санаси

Ўзлаштириш

Асосий қарзни қайтариш

Умумий қарз

Қарз фоизи

(Эксимбанк)

Қарз фоизи

(Миллий банк АЖ)

Банк
хизмат харажат хақи

Қарзнинг ўзлаштирилмаган қисми

15.07.2020

16 998,47

16 998,47

0,00

0,00

110 501,53

15.01.2021

16 998,47

0,00

33 996,94

255,68

42,61

138,51

93 503,06

15.07.2021

19 862,90

0,00

53 859,84

508,56

84,76

116,56

73 640,16

15.01.2022

19 862,90

0,00

73 722,73

810,11

135,02

92,30

53 777,27

15.07.2022

16 678,71

0,00

90 401,45

1 102,81

183,80

67,04

37 098,55

15.01.2023

16 678,71

0,00

107 080,16

1 359,74

226,62

46,50

20 419,84

15.07.2023

10 209,92

0,00

117 290,08

1 601,80

266,97

25,45

10 209,92

15.01.2024

10 209,92

0,00

127 500,00

1 764,17

294,03

12,80

0,00

15.07.2024

0,00

127 500,00

1 917,74

319,62

15.01.2025

0,00

127 500,00

1 917,74

319,62

15.07.2025

6 071,43

121 428,57

1 907,26

317,88

15.01.2026

6 071,43

115 357,14

1 826,42

304,40

15.07.2026

6 071,43

109 285,71

1 725,62

287,60

15.01.2027

6 071,43

103 214,29

1 643,78

273,96

15.07.2027

6 071,43

97 142,86

1 543,97

257,33

15.01.2028

6 071,43

91 071,43

1 461,14

243,52

15.07.2028

6 071,43

85 000,00

1 369,81

228,30

15.01.2029

6 071,43

78 928,57

1 278,49

213,08

15.07.2029

6 071,43

72 857,14

1 180,68

196,78

15.01.2030

6 071,43

66 785,71

1 095,85

182,64

15.07.2030

6 071,43

60 714,29

999,04

166,51

15.01.2031

6 071,43

54 642,86

913,21

152,20

15.07.2031

6 071,43

48 571,43

817,40

136,23

15.01.2032

6 071,43

42 500,00

730,57

121,76

15.07.2032

6 071,43

36 428,57

639,25

106,54

15.01.2033

6 071,43

30 357,14

547,93

91,32

15.07.2033

6 071,43

24 285,71

454,11

75,68

15.01.2034

6 071,43

18 214,29

365,28

60,88

15.07.2034

6 071,43

12 142,86

272,47

45,41

15.01.2035

6 071,43

6 071,43

182,64

30,44

15.07.2035

6 071,43

0,00

90,82

15,14

Жами

127 500,00

127 500,00

32 284,09

5 380,65

499,16

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Жадвал тахминий ҳисобланган. Кредит маблағларини хақиқий ўзлаштириш саналари ва суммаларини эътиборга олган ҳолда ҳисобланган фоизлар ва комиссияларга ўзгариш киритиш лозим.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2020 й., 09/20/196/0396-сон)