24.09.2019 йилдаги 805-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан хамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил апрелдаги Хитой Халқ Республикасига ташрифи ва «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумда иштирок этиши, шунингдек музокаралар якунида эришилган келишувлар Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг стратегик хусусиятини мустаҳкамлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг (кейинги ўринларда ҲХК деб аталади) навбатдаги мажлиси Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳукуматлараро, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларнинг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ҲХК мажлиси якунлари бўйича савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 4 342,0 млн АҚШ доллари бўлган битимлар, меморандумлар ва тўғридан-тўғри шартномалар имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва бу томонларнинг стратегик шериклик муносабатларини янада фаоллаштиришга интилишидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2019-йил 27 — 29-август кунлари Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш бўйича Амалий тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Режа деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар — Режада кўрсатилган масъул ижрочилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режадаги тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, уларнинг «ljro.gov.uz» тизимидаги ижроси мажбурий акс эттирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Режанинг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборот ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасигача тақдим этилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-санасигача ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Режа тадбирларининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ижро этувчи аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига тасдиқланган Режанинг бажарилиш ҳолатининг танқидий таҳлилини тақдим этсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 24 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
805-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2019 й., 09/19/805/3800-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)