Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 16 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1670-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 21 июлдаги к-6, 01-03/2-320-сонли ««Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1670-2, 09.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2007 йил 28 февралдаги 1-п, 80-ТК-сон қарори (рўйхат рақами 1670, 2007 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 159-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Д. САТТАРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 февраль,
к-2-сон
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 февраль,
1-сон
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2020 йил 21 февралдаги к-2, 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банд тўққизинчи хатбошисининг рус тилидаги матнидаги «печатью» деган сўз «подписью» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 1-иловадан «М.Ў.» қисқартмаси чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/1670-1/0338-сон)