Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 9 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2155-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк Раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 февраль,
3/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/9-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/8-сон «Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2155, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 47-сон, 438-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/6-сон «Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2155-1, 2014 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 11-сон, 130-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/1-сон «Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2155-2, 2016 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил, 51-сон, 588-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/1-сон «Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2155-3, 2017 йил 4 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 49-сон, 1200-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/12-сон «Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2155-4, 2019 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 15-сон, 303-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2020 й., 10/20/2155-5/0265-сон)