06.03.2020 йилдаги ПҚ-4629-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4124-сон қарорида назарда тутилган вазифалар ижросини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш, бозор механизмларига ўтиш, рақобатбардошликни ошириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, янги истиқболли конларни ўзлаштириш, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг (кейинги ўринларда — «Навоий КМК» ДК) ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган ва асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, «Навоий КМК» ДК мулки негизида янги ташкил этилаётган юридик шахслар фаолиятини ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Навоий КМК» ДКда давлат органлари вакиллари, халқаро ва мустақил консультантлар, аудиторлар ва баҳоловчилар иштирокида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб ва ҳисобот бўйича халқаро стандартлар (ISAR) принциплари ва талабларига мувофиқ корпоратив маълумотларни ошкор қилиш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал ҳисобот ташаббусига (GRI) мувофиқ, шу жумладан иқтисодий, ижтимоий ва экологик масалалар бўйича ҳисоботларни чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва маъдан захиралари тўғрисида ҳисобот юритишнинг Австралия кодекси (JORC Code) стандартларига мувофиқ захираларни қайта баҳолаш бўйича ишлар бошланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Навоий КМК» ДК мулки ва мулкий ҳуқуқлари рўйхатини тасдиқлаган ҳолда корхонанинг мол-мулкини хатловдан ўтказиш якунлангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Навоий КМК» ДК, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Навоий КМК» давлат корхонаси номланишини табиий уран ва нодир металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхонаси — «Навоийуран» давлат корхонасига (кейинги ўринларда — «Навоийуран» ДК) ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир ой муддатда «Навоий КМК» ДК мол-мулкининг қисми негизида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо металларни қазиб олувчи ва ишлаб чиқарувчи, акциядорлик жамияти кўринишидаги «Навоий КМК» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «НКМК» АЖ) ишлаб чиқариш корхонасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК жамғармаси» давлат муассасасини (кейинги ўринларда — «НКМК жамғармаси» ДМ) таъсис этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда «Навоий КМК» ДКнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмулсиявий-портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи мулкий комплексни «НКМК» АЖ тасарруфига берилишини инобатга олган ҳолда, «НКМК» АЖ таркибига бериладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК жамғармаси» ДМга бериладиган объектлар, шу жумладан агроучасткалар ва ёрдамчи объектлар, меҳмонхоналар, ҳаммом ва тозалаш хўжалиги объектлари, ишлаб чиқариш цехлари, омборхона иншоотлари, шунингдек, бошқа тижорат объектлари ва қимматбаҳо қоғозлар (кейинги ўринларда — асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган объектлар) ва ижтимоий инфратузилма, жумладан тиббий-санитар хизматлар, маданият ва спорт, дам олиш ва соғломлаштириш, умумий овқатланиш, уй-жой коммунал хўжалиги объектлари ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, хизмат турар жойлари ва ётоқхоналари (кейинги ўринларда — ижтимоий инфратузилма объектлари) рўйхатини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Навоий КМК» ДК ўз кузатув кенгаши ва Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда «Навоий КМК» АЖ акциялари қийматини тўлашда бадал сифатида қўйилиши лозим бўлган «Навоий КМК» ДК мол-мулки ва мулк ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси мол-мулкни баҳолаш миллий стандартларига мувофиқ баҳолашни якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Агентлик «НКМК жамғармаси» ДМ ва «Навоийуран» ДКнинг таъсисчиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «НКМК» АЖ устав капитали таъсисчи томонидан «Навоий КМК» ДК оператив бошқарувидан мулк ва мулкий ҳуқуқларнинг қисмини, шунингдек, асосий фаолият турига тегишлилиги ва ишлаб чиқариш жараёнларини инобатга олган ҳолда, «Навоий КМК» ДК томонидан «НКМК» АЖ фойдасига бериладиган қимматбаҳо металларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни олиш ҳамда ушбу мулк ва мулкий ҳуқуқларни «НКМК» АЖ акциялари қийматини тўлаш ҳисобига берилиши эвазига шакллантирилади. Бунда «Навоий КМК» ДК мулки ва мулкий ҳуқуқларини «НКМК» АЖ устав капиталига бериш 2019 йил 1 март ҳолатига ўтказилган якуний хатлов далолатномаси ва 2019 йил 30 июнь ҳолатига баҳолаш натижалари бўйича хулосалар асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «НКМК» АЖ устав капиталидаги давлат улушининг акциядори (таъсисчиси) функциясини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «НКМК жамғармаси» ДМ мулки таъсисчи томонидан «Навоий КМК» ДК оператив бошқарувидан унинг мулки қисмини асосий фаолият турига тегишлилиги ва ишлаб чиқариш жараёнларини инобатга олган ҳолда олиш ва кейинчалик ушбу мулкни «НКМК жамғармаси» ДМга оператив бошқарувга бериш орқали шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «НКМК» АЖ ва «НКМК жамғармаси» ДМ амалдаги шартномалар бўйича асосий фаолият турига тегишлилиги ва ишлаб чиқариш жараёнларини инобатга олган ҳамда учинчи томон билан келишилган ҳолда «Навоий КМК» ДКнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади, бунда барча кредит шартномалари (кредиторлар билан келишилган ҳолда) «НКМК» АЖга ўтказилади, «Навоийуран» ДК эса асосий фаолият турига тегишлилиги ва ишлаб чиқариш жараёнларини инобатга олган ҳолда қолган шартномалар бўйича «Навоий КМК» ДК ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишни давом эттиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «Навоий КМК» ДК ходимларининг «НКМК» АЖ ва «НКМК жамғармаси» ДМга ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 98-моддасига мувофиқ амалга оширилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК» АЖ ва «НКМК жамғармаси» ДМга ўтган ишчи ходимлар билан янги меҳнат шартномаси тузиш талаб қилинмайди, амалдаги меҳнат шартномасига зарур ўзгартиришлар эса иш берувчи томонидан белгиланган тартибда киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган ишчи ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги шартлари, шу жумладан белгиланган тариф разрядлари ва ставкалари, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, моддий ёрдам ҳамда қонун билан белгиланган район коэффициентлари сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК» АЖ, «Навоийуран» ДК, «НКМК жамғармаси» ДМ ишчи ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун илгари «Навоий КМК» ДК ишчи ходимлари учун ўрнатилган ижтимоий инфратузилма объектларидан, жумладан тиббий-санитар хизматлар, маданият ва спорт, дам олиш ва соғломлаштириш объектлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳамда хизмат турар жойлари, ётоқхоналар ва бошқа объектлардан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқи тўлалигича сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беш йил давомида «НКМК жамғармаси» ДМ ихтиёрига берилаётган «Навоий КМК» ДК ишчи ходимлари сонини қисқартириш ва ижтимоий инфратузилма объектларининг фаолият турини ўзгартиришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» ДКдан пенсияга чиққан шахслар ҳамда «НКМК» АЖ, «НКМК жамғармаси» ДМ ва «Навоийуран» ДКда фаолият юритаётган барча ходимлар учун қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида кўзда тутилган имтиёзлар, шунингдек, товон, компенсация ва нафақаларнинг барча турлари (меҳнатда майиб бўлганлик, касб касалликлари, соғлиққа шикаст етганлик, бола парвариши ва бошқалар учун) сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) «НКМК жамғармаси» ДМга берилаётган асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган объектлардан ташқари ижтимоий инфратузилма объектларини беш йил давомида хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Навоий КМК» ДК ишчи ходимларининг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси масалаларини комплекс ҳал қилиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар устидан назорат қилиш Комиссиянинг асосий вазифаси этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» ДК қайта ташкил этилиши даврида «НКМК» АЖ, «Навоийуран» ДК, «НКМК жамғармаси» ДМ ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари, имтиёзлари ва кафолатларига риоя этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шартномалари шартларига риоя этилишини ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш тадбирларини таъминлаш чоралари кўрилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК» АЖ, «Навоийуран» ДК ва «НКМК жамғармаси» ДМ меҳнат шартларига кўра иш ўринларининг аттестация карталари ўз кучида қолиши қисмида қонун талаблари бажарилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия бир ой муддатда «НКМК» АЖ, «Навоийуран» ДК ва «НКМК жамғармаси» ДМ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартлари, шу жумладан белгиланган тариф разрядлари ва ставкалари, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва устамалар, моддий ёрдам, шунингдек, район коэффициентлари ва бошқа ижтимоий имтиёзлар сақланишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик билан биргаликда икки ҳафта муддатда «НКМК» АЖ, «Навоийуран» ДК ва «НКМК жамғармаси» ДМ фаолиятини ташкил қилиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 августга қадар самарали бошқарув тизимини жорий этиш, молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва 2025 йилгача бўлган муддатга инвестиция дастурини тасдиқлашни назарда тутган ҳолда «Навоийуран» ДК фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 2020 йил 15 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК» АЖнинг маъдан захиралари ва захиралар ҳолати тўғрисидаги ҳисоботлари, техник ҳисоботлари, конларнинг камайиши (истиқболли майдонлар) тўғрисидаги ҳисоботлари, кон ишлари бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва маъдан захиралари тўғрисида ҳисобот юритишнинг Австралия кодексига (JORC Code) мувофиқ тайёрланади ҳамда улар эълон қилиниши шарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси) томонидан рухсатномалар беришда Қидирув натижалари, минерал ресурслар ва маъдан захиралари тўғрисида ҳисобот юритишнинг Австралия кодекси (JORC Code) стандартлари бўйича «НКМК» АЖ ҳисоботлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларининг давлат балансида ҳисобини олиб бориш учун белгиланган тартибда тайёрланган захиралар бўйича маълумотлар қабул қилинади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2026 йилгача қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурида назарда тутилган «Навоий КМК» ДК инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Халқаро молия институтлари ва банкларнинг қарз маблағлари, жумладан кредитлар, облигациялар, еврооблигациялар, лизинг ҳамда қонунчиликда рухсат этилган қарзни молиялаштиришнинг бошқа турларини жалб этиш «НКМК» АЖнинг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштиришнинг қўшимча манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «НКМК» АЖ билан бирга 2020 йил 1 майга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК» АЖ молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисобот юритишнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда мустақил ташқи аудит ўтказиш ишларини якунлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» АЖда савдоларнинг рентабеллик даражаси, активлар, актив ва мажбуриятлар айланмаси ҳамда халқаро фонд биржалари ва молия институтлари талабларига мувофиқ аниқланадиган бошқа кўрсаткичларни ошкор этиш амалиётини татбиқ этиш ишларини якунлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 ноябрга қадар камида 300 миллион АҚШ доллари миқдорида корпоратив еврооблигациялар чиқариш бўйича аниқ чоралар кўрган ҳолда «НКМК» АЖнинг молиявий бошқаруви тизимини янада ислоҳ қилишни назарда тутувчи «Йўл харитаси» лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда «НКМК» АЖда, шу жумладан кузатув кенгашига икки нафар мустақил аъзони тайинлаш, кузатув кенгаши қошида қўмиталар ташкил этиш, ахлоқ кодекси, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги низом ва корпоратив бошқарув соҳасидаги бошқа ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни кўзда тутган ҳолда корпоратив бошқарувнинг энг самарали амалиётлари татбиқ этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг даромадларини кўпайтиришни ва иқтисодий самарадорликни инобатга олган ҳолда, қазиб чиқариш бўйича иқтисодий самарадор режа, қимматбаҳо металларни қайта ишлашнинг замонавий технологияларини жорий этиш, операцион ва капитал харажатларни камайтириш чораларини ўз ичига олувчи «НКМК» АЖ ишлаб чиқариш дастури ва молиявий режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қимматбаҳо металлар активларини тўлдириш мақсадида «НКМК» АЖдан аффинланган қимматбаҳо металларни олди-сотди шартномаси асосида харид қилишда устувор ҳуқуққа эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аффинланган қимматбаҳо металларни харид қилишни рад этган тақдирда, «НКМК» АЖ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда аффинланган қимматбаҳо металларни Лондон қимматбаҳо металлар бозори ассоциацияси савдоларида юзага келган нархларда учинчи шахсларга сотиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Янги ташкил этилаётган юридик шахсларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси икки ҳафта муддатда тўғридан-тўғри музокаралар асосида, очиқ савдолар ўтказмасдан ва тўловлар олмасдан, «Навоий КМК» ДК буюртманомаларига ва 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномалар берилишини таъминласин;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитаси «НКМК» АЖ ва «Навоийуран» ДК буюртманомалари асосида ўн кун муддатда «Навоий КМК» ДКга тегишли бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни мос равишда «НКМК» АЖ ва «Навоийуран» ДКга бериш ва қайта расмийлаштириш тартиб-таомиллари бажарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК» АЖга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан, фақатгина кредит ва қарз маблағларини кўчириш ҳамда уларни сўндириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисоб рақамлари очишга ва улардан фойдаланишга рухсат этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январга қадар, истисно тариқасида, «НКМК» АЖга Давлат геология қўмитаси, шу жумладан Давлат геология қўмитаси тизимидаги акциядорлик жамиятлари этиб қайта ташкил қилинаётган давлат корхоналари билан геология-қидирув ишларини бажариш бўйича шартномаларни техник шартлар/спецификациялар, иш ҳажмлари ва тузилган шартномаларни мажбурий экспертизадан ўтказмасдан, рақобатлашув асосида харид қилиш тартиб-таомилларисиз тўғридан-тўғри шартномалар орқали тузишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат геология қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «НКМК» АЖ билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган объектларни босқичма-босқич геологик ўрганишни назарда тутувчи узоқ истиқболга мўлжалланган геология-қидирув ишлари дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ билан биргаликда 2020 йил якунига қадар янги очилаётган Геология фанлари университети қошида геоинновацион илмий-тадқиқот маркази ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддаси 17-бандига биноан «Навоий КМК» ДК томонидан ушбу қарорга мувофиқ бепул берилаётган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК» АЖ ва «НКМК жамғармаси» ДМ томонидан қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаш ва қайта ҳисоблаш таъсисчининг «НКМК» АЖ устав капиталига мол-мулк ва мулк ҳуқуқларини киритиши, «НКМК жамғармаси» ДМнинг мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларни оператив бошқарувга олиши, шунингдек, мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларни бошқа асосларда берилиши билан боғлиқ операциялар бўйича ҳақиқатда тўловлар қилинмасдан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг 4-банди «г» кичик бандига мувофиқ томонлар — «Навоий КМК» ДКни «НКМК» АЖ, «Навоийуран» ДК ва «НКМК жамғармаси» ДМга ўзгартирилиши белгиланган шартномаларга (шартномаларнинг амалдаги шартлари сақланган тақдирда) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3550-сон қарори татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«НКМК» АЖ, «Навоийуран» ДК ва «НКМК жамғармаси» ДМ бошқаруви ва кузатув кенгаши таркибига чет эл фуқароларини жалб этишга аъзолар умумий сонининг 35 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «НКМК» АЖ, «Навоийуран» ДК ва «НКМК жамғармаси» ДМга 2022 йил 1 январгача, истисно тариқасида, хўжалик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб беришда, шунингдек, жалб этилаётган қарз маблағлари бўйича таклиф қилинган консультантлар билан, рақобатлашув асосида харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказмасдан ҳамда техник вазифалар/спецификациялар, иш ҳажмлари, тузилган шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда мажбурий равишда экспертиза қилмасдан ва рўйхатга олмасдан ўзаро тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 6 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4629-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» ДК ишчи ходимларининг меҳнат фаолияти ва ижтимоий ҳимояси масалаларини комплекс ҳал этиш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби

Н.Б. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Комиссия ҳамраиси

Қ.С. Санақулов

«Навоий КМК» ДК бош директори, Комиссия ҳамраиси

У.Н. Мухаммадиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Комиссия раиси ўринбосари

лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари, Комиссия раиси ўринбосари

А.Д. Ташкулов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

Қ.М. Рафиков

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» ДК буюртманомаларига кўра тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича оммавий савдолар ўтказмасдан ва рухсатнома берганлик учун тўлов ундирмасдан Давлат геология қўмитаси томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар бериладиган геологик объектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Геологик объектлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(фойдали қазилмаларни қазиб олишга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бесапантау
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ғарбий Амантайтау
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Узунбулак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сарыбатыр
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Асаукак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рохат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ясвай
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Колчиктау
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Нукракон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Амантайтау (Марказий ва Шимолий участкалари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Даугыз маъданли майдонининг кичик масштабли объектлари (Шимолий Асаукак, Ғарбий Карасай, Аксай, Ўрталик, Шимолий Даугызтау, Шимоли-Шарқий, Шимоли-Ғарбий, Тумшуктау, Тасказган, Ясаул, Марказий Карасай, Охактош, Шарқий Карасай)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Заркатлам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шарыкты
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ғарбий Даугызтау (Мағрибкон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Геологик объектлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(геологик ўрганишга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Балпантау
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тамдыбулак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олтин маъданли 2-зона
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Елсой (Джелсай)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Майский
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кызылташ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Турбай
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бозтау
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сардор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Барханный
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Телькитау
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Каскыртау
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Далний
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Шимолий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дайковый
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Пистали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олтин Диёр
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Чуқурқудуқ (Триада)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шимолий минераллашган зона
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мурунтау маъданли майдон қанотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кокпатас кони ёнбағрлари (Ғарбий 1 — 4, 1 — 6, Ғарбий 3-2, 3-3, Йўл бўйи)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Караунгур
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Даугызтау кони ёнбағрлари (Шарқий Даугызтау, Жанубий Даугызтау)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Лапак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Айбодом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Пистали кони ёнбағри (Шимолий, Жанубий, Ғарбий, Шарқий)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Сармич
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Карабугуг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Олтин маъданли 8-зона
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тайман
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Узункудук-2
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Жолдас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Олтин маъданли 3-зона
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Биран
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Приконтактовый
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Водий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Салын
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Маулян
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қумли-2
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қумтош
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Джаманкон-Бижанкара
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Шимолий Косшоха
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Биринчи сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармонига асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4124-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий КМК» ДК негизида қимматбаҳо металлар қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича акциядорлик жамиятини, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган ва асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлардан самарали ва оқилона фойдаланиш учун давлат муассасасини ташкил қилиш, кейинчалик «Навоий КМК» ДКни уран ва ноёб металлар қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича давлат корхонаси этиб ўзгартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банди «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий КМК» ДК негизида ташкил қилинаётган қимматбаҳо металларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича акциядорлик жамияти — 2023 йилда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4629-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-4256-сон Фармонига илованинг 7-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 3 мартдаги «Навоий кон-металлургия комбинатининг кузатув кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-809-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 3 мартдаги «Навоий кон-металлургия комбинатининг кузатув кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-809-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги ПҚ-1373-сон қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон; 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)