22.06.2018 йилдаги ПҚ-3800-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Бажариш муддатлари

харажатлар (млн сўм/ АҚШ доллари)

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш сифатини ошириш

1.

Қон орқали юқадиган инфекцияларни профилактика қилиш соҳасида даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини регламентга солувчи норматив ҳужжатларни такомиллаштириш

Ижтимоий-демографик хусусиятларни ва эпидемиологик жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучини ҳисобга олган ҳолда, қон орқали юқадиган инфекциялар билан касалланиш бўйича эпидемик вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

Қон орқали юқадиган шифохона ички инфекциялари тарқалишига йўл қўймаслик бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, ҳамда илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда ушбу ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг идоравий ҳужжатларини белгиланган тартибда қабул қилиш.

Шифохона ички инфекциялари тарқалишига йўл қўймаслик бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва талабларини тиббиёт ходимлари маълумотига етказиш.

2018 йил
1 декабргача

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги

2.

Соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинида давлат-хусусий шериклик асосида тиббий асбоб-ускуналарни стерилизация қилиш ва тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича тажриба лойиҳаларини татбиқ қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Тажриба лойиҳаларини амалга ошириш.

2018 йил
1 сентябргача

2018-2019 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

ОИВ-инфекциясини олдини олиш ва даволаш учун ретровирусга қарши препаратларни мамлакатимизда ишлаб чиқишни ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги масаласини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотнома киритиш

2018 йил
1 сентябргача

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

4.

Даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан стерилизация қилиш бўлимлари ва операция блокларининг сув, газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминланганлиги ҳолатини ўрганиш.

Ҳар бир ҳудуд кесимида тегишли таклифлар тайёрлаш ва уларни давлат ривожланиш дастурларига киритиш.

2018 йил
1 сентябргача

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,«Ўзбекэнерго» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Жазони ижро этиш муассасаларида, шунингдек, ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида ОИВ-инфекцияси ва шифохона ички инфекциялари тарқалишини эпидемиологик назорат қилиш ва текшириш тизимини такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
1 сентябргача

-

-

ИИВ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. ОИВни юқтириб олган беморларни стационар шароитларида даволаш сифатини яхшилаш

6.

ОИВни юқтириб олган шахсларнинг бошқа касалликларини ҳудудлардаги инфекцион стационарлар ва бўлимлар негизида даволаш учун ихтисослаштирилган койкаларни ташкил этиш.

Ихтисослаштирилган койкаларни ташкил этиш.

ОИВни юқтириб олган шахсларни ОИТСга қарши курашиш Республика маркази ҳузуридаги клиникада ва инфекцион стационарларда даволаш мезонларини ишлаб чиқиш.

ОИВни юқтириб олган шахсларнинг бошқа касалликларини даволаш учун медикаментлар, диагностикумлар ва тиббиёт асбоб-ускуналарига бўлган талаб-эҳтиёжни аниқлаш.

2018 йил
1 октябргача

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

ОИТСга қарши курашиш Республика марказининг, Вирусология илмий-тадқиқот институтининг ҳамда бошқа ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг юқори малакали мутахассисларини инфекцион стационарларга бириктириб қўйиш йўли билан ОИВни юқтириб олган беморларни даволаш сифатини ошириш.

ОИВни юқтириб олган шахсларни даволаш билан шуғулланувчи тиббиёт ходимларини Врачлар малакасини ошириш институти, Вирусология илмий-тадқиқот институти, ОИТСга қарши курашиш бўйича Республика маркази ҳамда бошқа илмий-амалий марказлар негизида ўқитиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил
1 августгача





жадвалга мувофиқ

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

8.

ОИВ-инфекциясини юқтириб олган онадан туғилган олти ойгача бўлган гўдакларни қуруқ сут аралашмаси билан таъминлаш.

Қуруқ сут аралашмаларини харид қилиш ва тарқатиш.

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

1752сўм

1752сўм

1752 сўм

1752сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

9.

Биргаликда учрайдиган вирусли, бактериал, замбуруғли этиология инфекцияларини профилактика қилиш ва даволаш.

Биргаликда учрайдиган инфекцияларни профилактика қилиш ва даволаш учун препаратларни даволаш протоколларига мувофиқ харид қилиш.

ОИВ-инфекцияси билан яшаётган шахсларнинг ҳаётини узайтириш ва сифатини яхшилаш, ўлим даражасини пасайтириш.

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

828 сўм
846 сўм
863 сўм
880 сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Саратон касаллигига қарши кураш жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

ОИВ-инфекциясини профилактика қилиш ва даволаш учун ретровирусга қарши препаратлар билан узлуксиз таъминлаш.

Даволаш-профилактика тадбирларини даволаш протоколларига мувофиқ ўтказиш. ОИВ-инфекцияси билан яшаётган муҳтож шахсларни ретровирусга қарши терапия билан қамраб олиш.

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2,661/2,58 АҚШ доллари

3,338/2,13 АҚШ доллари

6,137/1,1

АҚШ доллари

8,535

АҚШ доллари

Давлат бюджети/ ОИТСга, безгакка ва сил касаллигигақарши курашиш Глобал жамғармаси маблағлари,

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

11.

Жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар билан зарарланиш хавфи юқори бўлган ва ОИВ-инфекциясини юқтирган шахслар ўртасида профилактика тадбирларини ўтказиш ва синдром даволашни амалга ошириш мақсадида 15 та «Дўстона кабинетлар» узлуксиз ишлаб туришини таъминлаш ва уларга психологик ёрдам кўрсатиш.

Зарур тиббиёт препаратлари ва буюмлари билан таъминлаш

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

130,6 сўм

142 сўм

153,8 сўм

165,6 сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш

12.

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ҳузуридаги ихтисослаштирилган инфекцион шифохона ҳудудида 40 койкали қўшимча бинони қуриш ва уни зарур тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ҳузуридаги клиника ҳудудида реанимация, диагностика бўлимлари ва марказий омборхонани қуриш;

Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Хоразм вилоятларида ОИТСга қарши курашиш марказлари учун бинолар қуриш;

Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг биноларини реконструкция қилиб, мукаммал таъмирлаш;

Андижон вилоятининг Булоқбоши, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида, Тошкент вилоятининг Бекобод ва Ангрен шаҳарлари, Оққўрғон, Чиноз, Янгийўл, Ўртачирчиқ туманларида биноларни реконструкция қилиб мукаммал таъмирлаш, ОИВ-инфекциясини диагностика қилиш бўйича туманлараро лабораториялар учун алоҳида хоналар ажратиш орқали аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш учун зарур шароитларни яратиш ва унинг сифатини ошириш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

Реконструкция ва қурилиш ишларини амалга ошириш. Тиббиёт ускуналарини харид қилиш ва улар билан жиҳозлаш.

2021 йил

2020 йил

2020 — 2022 йиллар

2020 — 2022 йиллар

2020 — 2022 йиллар

7000 сўм

5500 сўм

16400 сўм

1000 сўм

4000 сўм

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Лабораторияларни 3-4-авлодга мансуб тест-системалар билан таъминлаш.

Талаб-эҳтиёжни аниқлаш, молиялаштиришга буюртманома тайёрлаш. Тест-системаларни харид қилиш ва тақсимлаш.

Аҳолини ОИВ-инфекцияси синов текширишларига қамраб олишни ошириш.

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

8 000 сўм

8 000 сўм

8 000 сўм

8 000 сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги

14.

Лабораторияларни ОИВ-инфекцияси диагностикаси учун иммуноблотлар билан ҳамдаОИВ-инфекциясини даволашни мониторинг қилиш учун реагентлар (СД 4, ПЦР) билан таъминлаш.

Молиялаштириш эҳтиёжларини аниқлаш, унга буюртманомалар тайёрлаш. Тест-системалар, реагентлар харид қилиш ва тақсимлаш.

Диагностика сифатини ошириш. ОИВ-инфекциясини даволаш самарадорлигини мониторинг қилиш.

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

0,726/0,37

АҚШ доллари

0,795/0,39

АҚШ доллари

0,884/0,39

АҚШ доллари

1,363АҚШ доллари

Давлат бюджети/ ОИТСга, безгакка ва сил касаллигигақарши курашиш Глобал жамғармаси маблағлари, Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

15.

ОИТСга қарши курашиш бўйича марказларнинг автомобиль паркини янгилаш.

Буюртманома тайёрлаш ва автотранспорт харид қилиш.

2019 йил

1 705 сўм

ОИТСга қарши курашиш бўйича марказларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,«Ўзавтосаноат» АЖ

IV. Тиббиёт муассасаларининг кадрлар ва илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

16.

ОИВ-инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш бўйича тиббиёт ходимлари малакасини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

17.

ОИВ-инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш соҳасида илмий-тадқиқотларнинг долзарб йўналишлари рўйхатини ишлаш чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

18.

Халқаро ва хорижий турдош илмий-амалий марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур йўналишда тажриба алмашишни ташкиллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2022 йиллар

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ

V. Аҳоли, айниқса ёшлар орасида ОИВ-инфекциясини профилактика қилиш бўйича ахборот-маърифий ишларни кенгайтириш

19.

Аҳоли орасида ОИВ-инфекциясини профилактика қилиш, ОИВ-инфекциясини юқтириб олган шахсларга психологик ёрдам кўрсатиш бўйича кенг тушунтириш ишларини ўтказиш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотларига грантлар ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари

Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси

20.

ОИВ-инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар орасида профилактика тадбирларини ўтказиш мақсадида “Ишонч кабинетлари”нинг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш.

«Ишонч кабинетлари»нинг фаолият юритиши учун алоҳида штат бирлик-ларини ажратган ҳолда уларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг, ОИТСга қарши курашиш марказлари-нинг тузилмасига киритиш.

Зарур тиббиёт буюмлари билан таъминлаш.

Аҳолининг муҳтож гуруҳларини ОИВ-инфекцияси тест текширишларига қамраб олишни кенгайтириш.

Хавф-хатар гуруҳлари орасида ОИВ-инфекциясини барвақт аниқлаш ва ОИВ-инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар орасида ОИВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш.

2019 йил
2020 йил
2021 йил
2022 йил

3 900 сўм/
1,16 АҚШ доллари

3 900 сўм/
1,16 АҚШ доллари

3 900 сўм/
1,16 АҚШ доллари

12 900

сўм

Давлат бюджети/ ОИТСга, безгакка ва сил касаллигигақарши курашиш Глобал жамғармаси маблағлари, Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Молия вазирлиги

21.

Миллий қадриятлар ва анъаналарни инобатга олган ҳолда аҳоли, айниқса ёшлар орасида ОИВ-инфекциясининг профилактикасига бағишланган ҳужжатли фильмлар намойиш этиш, театр томошаларини ташкил қилиш.

ОИВ-инфекциясининг профилактикасига бағишлаган театр томошалари, ҳужжатли фильмлар сценарийларини ишлаб чиқиш.

Турли телеканалларда ҳужжатли фильмларни мунтазам суратда намойиш этиш ва театрларда спектакллар кўрсатиш

2018 йил ноябрь-декабрь

-

-

«Ўзбеккино» МА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, МТРК,

Маданият вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

22.

ОИВ-инфекцияси профилактикасига бағишланган кўргазмали плакатлар ва буклетларни тайёрлаш

Тиббиёт муассасалари ҳамда бошқа муассасаларда кўргазмали плакатлар ва буклетларни тарқатиш.

2018 йил
1 октябргача

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

ОИВ-инфекцияси профилактикасига бағишланган ижтимоий видеороликларни ишлаб чиқиш.

4 йўналиш: диагностика, профилактика, даволаш ва психологик ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ижтимоий видеороликлар сценарийларини ишлаб чиқиш.

Ижтимоий видеороликларни суратга олиш ҳамда уларнинг миллий ва ҳудудий телеканалларда кўрсатилишини йўлга қўйиш.

2018 йил
1 октябргача

-

-

«Ўзбеккино» МА,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси,

МТРК,

Маданият вазирлиги

24.

Оммабоп миллий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали ОИВ-инфекциясининг профилактикаси бўйича аҳоли билан мулоқот ўрнатиш ва ахборот тарқатиш.

Ахборот тайёрлаш ҳамда уни оммабоп миллий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш.

Аҳолидан келиб тушадиган саволларга ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот дарчаси йўли билан жавоб қайтарган ҳолда, ОИВ-инфекциясининг профилактикаси чора-тадбирларини ёритиш

2018 йил
1 октябргача

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 LexUZ шарҳи