Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2017 10.09.2012 йилдаги ПҚ-1816-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПҚ-3448-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2017 йилги версиясини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатурасини жаҳон амалиётида қўлланилаётган Товарларни таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими (2012 йилги версия) билан унификация қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, жаҳон савдосига чиқарилган товарларнинг халқаро классификациясини уйғунлаштириш мақсадида Жаҳон божхона ташкилоти томонидан Товарларни таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига 2012 йилда кучга кирган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2012 йилнинг 1 октябридан бошлаб янгиланган таърифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизими негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси (2012 йилги версия) амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2012 йилнинг 1 октябригача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг Товар номенклатураси (2012 йилги версия) чоп этилиши ҳамда манфаатдор ташкилотларга етказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2012 йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2012 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 мартдаги ПҚ–823-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 10 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ–1816-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 434-модда)