19.12.2019 йилдаги 1019-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПҚ-3920-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, музейларни ривожлантиришнинг инновацион ва амалий механизмини ишлаб чиқиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, инфратузилмани яхшилаш, санъат ва бадиий ижодни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жаҳон маданияти майдонида мамлакатнинг нуфузини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I.Ўзбекистон музейларининг реновацияси

Кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш учун музейларнинг маъмурий тузилмасини такомиллаштириш

1.

И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейи, Ойбек уй-музейи, Ўзбекистон амалий санъати музейининг (кейинги ўринларда музейлар деб аталади) раҳбарлик лавозимларига халқаро мутахассисларни жалб этган ҳолда очиқ танловлар ўтказиш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020-2021 йиллар

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Музейларда қуйидагиларни назарда тутувчи Дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

музейларга ишга қабул қилишда номзодларни танловдан ўтказиш тартиби;

асосий сифат кўрсаткичлари асосида ҳар чоракда музейлар ходимлари фаолиятни баҳолаш;

ташриф буюрувчиларга йўналтирилган бизнес-жараёнлар;

активлар ва ходимларни бошқаришнинг самарали модели.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020 йил
I чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Музейларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш

3.

Етакчи хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда музейлар коллекциялари ва музейлар инфратузилмасини таҳлил қилиш, шу жумладан, хатловдан ўтказиш ва молиявий аудитни амалга ошириш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
I чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

4.

Музейлар инфратузилмаси сифати даражасини ошириш, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларнинг музейларга кириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича тавсияларни ўз ичига олган ҳисобот тузиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
I чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

5.

Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда музейларни ривожлантириш бўйича йиллик маркетинг режасини тасдиқлаш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжларини мунтазамлик асосида таҳлил қилиш жараёнларини жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

Доимо

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

Коллекцияларни бошқариш, экспонатларни сақлаш ва консервация қилиш тизимини такомиллаштириш

7.

Музейлар коллекцияларининг электрон каталогини юритиш тизимини жорий қилиш (тегишли шартномалар тузиш).

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
I чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

8.

Музейлар коллекцияларини бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Музейлар коллекцияларини сақлаш ва консервация қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Музейлар реставрацияси ишларининг режа-жадвалини тасдиқлаш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

Инфратузилмани такомиллаштириш орқали кўрсатиладиган хизматлар интерактивлигини ошириш

11.

«Google Arts & Culture» ахборот порталига музейлар коллекцияларининг рақамлаштирилган тасвирларини киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

12.

Кўп тилли аудио-гидлар ўрнатиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
III чорак

Маданият вазирлиги

13.

Халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб этган ҳолда смарт-технологияларни жорий этиш асосида экспозицияларни ишлаб чиқиш (тегишли шартномалар тузиш).

Ташкилий тадбирлар

Доимий асосда

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Реконструкция қилиш, таъмирлаш ва моддий-техник жиҳозлаш

14.

Реконструкция ва таъмирлаш ишлари, зарур ускуналарни харид қилиш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

Аҳолининг музей экспонатлари билан танишиши учун инфратузилмани яратиш

15.

Имконияти чекланган шахслар, кекса ёшдаги ташриф буюрувчилар, мактаб ёшидаги болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг музейларга кириши ва уларга хизмат кўрсатишнинг инклюзив усуллари дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020 йил
I чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Музейларда инклюзивлик дастурини амалга ошириш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2021 йил
I чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

Ўзини ўзи таъминлаш тамойилига асосланган музейларни молиялаштириш моделини жорий қилиш

17.

Доимийлик асосида музей ишига тадбиркорлик фаолиятини жорий этиш, шу жумладан, музейларда мавзуга оид ва умумий эсдалик буюмлари, иш юритиш ва босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотувини ташкил этиш, маърузалар, маҳорат дарслари кўринишида таълим-ахборот тадбирларини ўтказиш, овқатланиш шохобчаларини ташкил этиш қилиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлаш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020 йил
I чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги

Музейлар ҳузурида академик тадқиқотларни ривожлантириш

18.

Академик тадқиқотларнинг йўналиши ва мавзуларини тасдиқлаш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020 йил
I чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Музейларда академик тадқиқотлар бўйича, шу жумладан маҳаллий ва хорижий тадқиқотчиларни жалб қилган ҳолда грант дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

20.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Реставрация илмий-тадқиқот марказида реставрация фаолияти бўйича курсларни жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамасинингқарори

2020 йил
IVчорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Ўзбекистон Давлат санъат музейи фаолиятини такомиллаштириш

21.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи биносининг реконструкция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур харажатларни 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил декабрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Молия вазирлиги

22.

Смитсон институтининг (АҚШ) тавсиялари асосида хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Давлат санъат музейи коллекцияларини, маъмурий-хўжалик бошқарувини, техник шароитларни ва инфратузилмани таҳлил қилиш.

Хорижий мутахассислар билан шартномалар тузиш, якуний хулосани ва тавсияларни тақдим қилган ҳолда тадқиқот ишларини ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
I чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

23.

Жаҳонга машҳур архитектор Тадао Андонинг «Tadao Ando Architect & Associates» архитекторлик бюросини (Япония) жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Давлат санъат музейи биносининг архитектура дизайнини ишлаб чиқиш.

Шартномалар тузиш, ҳомийлик хайрияларини ва грантларни жалб қилиш, дизайн концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

24.

Ўзбекистон Давлат санъат музейини реконструкция қилишни молиялаштиришнинг бошқа манбаларини аниқлаш.

Бинони реконструкция қилишнинг умумий қийматини кўриб чиқиш учун Молия вазирлигига киритиш, ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги

25.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича шартномалар тузиш, бинони реконструкция қилиш мақсадида илмий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича шартномаларни тузиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

26.

Реконструкция қилиш даврида Ўзбекистон Давлат санъат музейи маданий активларини кўчириш ва сақланишини таъминлаш. Активларни хатловдан ўтказиш, уларни сақлаш жойларини аниқлаш ва активларни кўчириб ўтказиш бўйича техник талабларга мувофиқлаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
III чорак

Маданият вазирлиги

27.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи маданий активларини реставрация қилиш. Маданий активларни реставрация қилиш учун етакчи хорижий реставраторлар билан шартномалар тузиш масаласини ўрганиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
IVчорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

28.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш.

Маслаҳат ва бошқа хизматларни харид қилиш, бинони реконструкция қилиш учун пудратчилар билан шартномалар тузиш, реконструкция даврида музей коллекцияларини махсус танланган бино/хонага жойлаштириш, бино реконструкциясини амалга ошириш, музей учун зарур ускуна ва техник воситаларни сотиб олиш.

Ташкилий тадбирлар

2020-2021 йиллар

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

29.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи фаолиятини такомиллаштириш.

Ишчи гуруҳ баёни

2020-2021 йиллар мобайнида

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

30.

Хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Давлат санъат музейи коллекцияларини реэкспозиция қилиш бўйича тегишли ишларни бажариш. Музейнинг доимий экспозициясини яратиш учун етакчи хорижий музей мутахассисларини жалб қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2020-2021 йиллар мобайнида

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият вазирлиги

III. Собиқ князь Романов қароргоҳини реконструкция қилиш ва фаолиятини таъминлаш

31.

Объект биносини таъмирлашнинг режа-концепциясини ишлаб чиқиш.

Объект биноси дизайни ва уни реставрация қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишларни бажаришга қурилиш соҳасидаги етакчи хорижий контрактлар тузувчилар билан шартномани имзолаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
I чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

32.

Объект биносини реставрация қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишга шартнома тузиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
I-II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қурилиш вазирлиги

33.

Хорижий экспертларни, шу жумладан, ЮНЕСКО мутахассисларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган князь Романов қароргоҳи (кейинги ўринларда объект деб аталади) биносини (техник шартлари ва инфратузилмасини) ўрганиш ва объектни маъмурий-хўжалик бошқариш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.

Объект коллекциясини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Давлат санъат музейи фондларини ўрганиш.

Хорижий мутахассислар билан шартномалар тузиш, якуний хулоса ва тавсиялар тақдим этган ҳолда тадқиқот ишлари олиб бориш, Ўзбекистон Давлат санъат музейи фондларидан объект биносида экспозиция залларини ташкил этиш учун тадқиқотлар ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
II чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

34.

Объект негизида Ўзбекистон давлат санъат музейи филиалини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил
III чорак

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

35.

Моддий маданий мерос объектларини сақлашни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ объект биносини реставрация қилиш ишларини бажариш.

Бинони реставрация қилиш ишларини бажаришга контракт тузувчилар билан шартномалар тузиш, коллекцияларни объектда жойлаштириш, бинони реконструкция қилиш ишларини амалда бажариш.

Ташкилий тадбирлар

2020-2021 йиллар мобайнида

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

36.

Объектни моддий-техник жиҳозлаш.

Объектни, шунингдек, экспозиция залларини жиҳозлаш учун техник активларни харид қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2020-2021 йиллар мобайнида

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

37.

Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Давлат санъат музейи фондларидан коллекцияларни объект биносида экспозицияга қўйиш ишларни бажариш.

Объектнинг доимий экспозициясини ташкил қилиш учун етакчи хорижий музей мутахассисларини жалб этиш.

Ишчи гуруҳ баённомаси

2020-2021 йиллар мобайнида

Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси