26.08.2018 йилдаги ПҚ-3920-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш, миллий маданий ва маънавий меросни сақлаш ҳамда кўпайтириш, халқимизни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналари билан таништириш, моддий-техник базани яхшилаш ва халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ушбу соҳада маданият ва санъатни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжуд. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, меценатлар ва ҳомийлар ёрдамини жалб қилишни рағбатлантирадиган самарали ҳуқуқий механизмларнинг йўқлиги республика маданият ва санъат муассасалари фаолиятини, энг аввало, муқобил манбалар ҳисобидан муносиб тарзда молиялаштиришни таъминлаш имконини бермаяпти, бу эса бюджет маблағларига ҳаддан ортиқ қарамликни келтириб чиқармоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, ходимларнинг касбга тайёргарлик даражаси ҳамда маданият ва санъат муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг сифати замонавий талабларга ва халқаро стандартларга мос келмайди, бу эса уларнинг маҳаллий ташриф буюрувчилар ва туристлар учун жалб этувчанлигини пасайтирмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, маҳаллий маданият ва санъат муассасаларининг жаҳон маданий маконига пухта интеграция қилинмаганлиги мамлакатимизнинг ижобий қиёфасини шакллантиришда ва минтақанинг маданий маркази сифатидаги мақомини мустаҳкамлашда мавжуд бой маданий-тарихий меросдан ҳамда маданият ва санъатнинг замонавий йўналишларидан тўлиқ фойдаланиш имконини бермаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, маданий мерос объектлари, республиканинг музей, архив, кутубхона ва бошқа жамғармалари бутлигини таъминлашга лозим даражада эътибор қаратилмаяпти, бу эса мамлакат маданий-тарихий меросини сақлаш ва оммалаштиришга комплекс ёндашиш имконини бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришни таъминлаш, маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, аҳолининг уларга бўлган қизиқишини рағбатлантириш, мамлакатимизнинг жаҳон маданий маконига интеграциялашувини таъминлаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Президенти Администрацияси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади), Молия вазирлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи Музейлар реновация дастурини (кейинги ўринларда — Реновация дастури) эксперимент тарзида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейлар бюджетининг камида 30 фоизини тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобидан, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш орқали, шунингдек, музейлар бюджетининг камида 15 фоизини хайрия маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга босқичма-босқич ўтишни назарда тутувчи ўзини ўзи таъминлаш принципига асосланган музейларни молиялаштириш моделини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейлар инфратузилмасини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш орқали кўрсатиладиган хизматларнинг интерактивлигини ошириш, шу жумладан, «smart»-технологияларни (ахборот дўкончалари, 3-D визуализация ва голограмма, QR-кодлар, чет тилларидаги электрон гидлар ва ҳоказоларни) жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, энг аввало, ёш авлод учун мўлжалланган, Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда, музейларнинг фаолиятига инновацион ахборот технологиялари кенг жорий этиш ва музей экспонатларининг рақамли шаклларини яратиш орқали музей экспонатларини кўриш имконини берадиган инфратузилмани яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш учун музейларнинг маъмурий тузилмасини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни энг яхши жаҳон амалиётларига мувофиқ музейларнинг раҳбар лавозимларига очиқ танлов асосида жалб қилиш амалиётини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизнинг маданий-тарихий меросини оммалаштириш ва танитиш мақсадида музейларнинг ижтимоий маконга тўлиқ интеграциялашувини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларда имкониятлари чекланган шахслар, кекса ёшдаги ташриф буюрувчилар, мактабгача ёшдаги болалар ва уларга ҳамроҳлик қилаётган шахсларга хизмат кўрсатиш ва қулайлик яратишнинг инклюзив услубларидан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музейларда академик тадқиқотларни, шу жумладан, Жамғарма маблағлари ҳисобидан грантлар ажратиш орқали маҳаллий ва хорижий тадқиқотчиларни жалб қилган ҳолда ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реновация дастури Ўзбекистон амалий санъат музейида (Тошкент шаҳри), И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида (Нукус шаҳри) ва Ойбекнинг уй-музейида (Тошкент шаҳри) амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реновация дастури Жамғарма, маҳаллий ҳамда хорижий донорлар ва меценатлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг Ижро этувчи директори зиммасига Реновация дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг сифат даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасалари ходимлари малакасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Реновация дастурини, «Йўл харитаси»ни ҳамда республиканинг маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини яратиш мақсадида Жамғармага лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лотереялар ташкил этиш ва ўтказишдан тушадиган даромадлар Жамғарманинг ихтиёрида қолади ва улардан ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мақсадлар учун фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лотерея чипталарини тарқатиш ва улар бўйича ютуқларни тўлаш Жамғарма билан тузилган агентлик битимлари асосида «Ўзбекистон почтаси» АЖ ва акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лотерея чипталари рекламаси ижтимоий реклама ахбороти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Жамғарманинг харажатлар сметасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин, унда лотерея ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан, зарур тираж ускунасини харид қилиш ва лотереяларни уюштирувчиларга қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган лицензия талаблари ва шартларини қондириш учун зарур бўлган маблағлар назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лотерея ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологиялар ва асбоб-ускуналарни белгиланган тартибда тузиладиган рўйхат бўйича олиб киришда Жамғарма 2021 йил 1 сентябргача божхона тўловлари тўлашдан озод этилсин (бундан божхона расмийлаштируви учун тўловлар мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Жамғарма ва бошқа манфаатдор идоралар, шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги етакчи халқаро ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда «Меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин. Қонун лойиҳасида бошқалар қаторида қуйидагилар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасаларига, шу жумладан, жисмоний шахсларга ёрдам кўрсатувчи меценатлар ва ҳомийларга солиқ имтиёзлари (чегирмалар) тақдим этиш учун ҳуқуқий асослар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ имтиёзлари (чегирмалар) олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда маданият ва санъат муассасаларини қўллаб-қувватлаш шаклларини ва услубларини кенгайтириш (муайян ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, мол-мулк ҳуқуқини бериш ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасаларини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий услубларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меценатлик ва ҳомийлик ёрдамини олаётганларнинг ҳисоб бериш тизимини, шунингдек, улардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Жамғарма, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Чипта операцияларининг ягона электрон тизимини (кейинги ўринларда — ЧОЯЭТ) жорий этиш ва унинг ишлаш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОЯЭТга уланган республика маданият ва санъат муассасалари томонидан чипталарни сотиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш автоматик тизимларидан мажбурий фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон чипталарни чипта аппаратлари ва автоном босма ускуналардан фойдаланиб, электрон чипталарни, шу жумладан, чипта тарқатувчи юридик шахслар томонидан воситачилик шартномалари асосида эркин муомалага чиқариш ва реализация қилиш учун ҳуқуқий асослар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон чипталар реквизитларига, шунингдек, маданият ва санъат муассасаларининг электрон чипталарни муомалага чиқариш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш учун фойдаланадиган моддий-техник базасига энг кам талабларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОЯЭТ доирасида чипталарни реализация қилиш бўйича операцияларни ҳимоя қилишга, чипталарни кейинчалик баландроқ нархда қайта сотиш учун ёппасига сотиб олинишига йўл қўймасликка доир чораларга энг кам талабларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОЯЭТ доирасида чипталарни сотишдан тушган тушумдан ЧОЯЭТни сақлаш, шунингдек, Реновация дастурида ва «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун Жамғармага юбориладиган йиғим жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3920-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПҚ-3920-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 ― 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришнингҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

Илғор хорижий тажрибани ва халқаро стандартларни эътиборга олган ҳолда, маданият ва санъат соҳасида меценатлик ва ҳомийлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш, бунда, бошқалар билан бир қаторда қуйидагиларни назарда тутиш:

маданият ва санъат муассасаларига ёрдам кўрсатаётган меценатлар ва ҳомийларга, шу жумладан жисмоний шахсларга солиқ имтиёзлари (чегирмалар) тақдим этиш учун ҳуқуқий асосларни шакллантириш;

солиқ имтиёзлари (чегирмалари)ни олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда маданият ва санъат муассасаларига ёрдам кўрсатиш (муайян ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, мулкий ҳуқуқларни топшириш) шакл ва усулларини кенгайтириш;

маданият ва санъат муассасаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш замонавий усулларини жорий этиш;

меценатлар ва ҳомийлардан мадад олувчиларнинг ҳисобот бериши, шунингдек, ундан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикасининг «Меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси

2018 йил IV чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
ССП (А. Икрамов),
ДСҚ (Б. Мусаев),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда маданият ва санъат муассасаларида шаффофлик тамойилини ҳисобга олиб Чипта операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва татбиқ этиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2019 йил II чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Ўз фаолиятларини молиялаштиришнинг муқобил манбаларини жалб қилиш мақсадида муваффақиятли бизнес вакиллари ва бошқа салоҳиятли меценетлар ҳамда ҳомийлардан тузиладиган маданият ва санъат муассасалари ҳузуридаги Васийлик кенгашлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2019 йил II чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Бадиий академияси (А. Нуритдинов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Маданият ва санъат муассасаларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг мақсадли капитали ва мақсадли капитал жамғармалари (эндаументлар) ҳолидаги инновацион шаклларини жорий этиш учун ҳуқуқий асосларни яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил III чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
ССП (А. Икрамов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

II. Республика маданият ва санъат муассасалари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати даражасини ошириш

5.

Ўзбекистон Амалий санъат музейида (Тошкент шаҳри), И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейида (Нукус шаҳри) ва Ойбек уй-музейида (Тошкент шаҳри) Музейлар реновация дастурини эксперимент тарзида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2019 йил III чорак

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
(С. Гафурова),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

Блокчейн технологиясини қўллаган ҳолда энг яхши жаҳон амалиёти тажрибасига мос келадиган ва Интернет тармоғидаги каталогдан очиқ фойдаланиладиган, санкциясиз ўзгартиришлар киритишдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси Миллий музей фонди электрон каталогини яратишнинг замонавий тизимини жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил III чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
ТИВ (Б. Асадов),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Холмуродов),
маҳаллий ва хорижий меценатлар ва ҳомийлар

7.

Маданият ва санъат соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва етакчи хорижий муассасаларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда инновацион менежмент, замонавий маркетинг технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда маданият ва санъат муассасалари фаолиятига, жумладан аутсорсинг шартлари асосида жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил IV чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Бадиий академияси (А. Нуритдинов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
ТИВ (Б. Асадов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

8.

Республиканинг йирик музейлари ҳузурида мавжуд архив материаллари негизида жамоатчилик учун очиқ кутубхоналар тармоғини шакллантириш, уларнинг фондини мунтазам тўлдириб бориш.

Музейлар ҳузурида давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида, шу жумладан болалар учун мавзулар бўйича кўнгилочар марказлар ва дам олиш жойларини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил I чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Бадиий академияси (А. Нуритдинов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9.

Маданият ва санъат муассасалари ҳамда улардаги маданий бойликлар тўғрисидаги маълумотларни маданият ва санъат муассасаларига ташриф буюриш ҳамда «он-лайн» йўловчи транспорти хизматларидан фойдаланишга электрон чипталар сотиш жойлаштириш маршрутизатор опциялари билан интерактив харита кўринишида назарда тутилган Интернет тармоғида ахборот ресурсини яратиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил II чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

10.

Ахборот ресурсида маданият ва санъат муассасалари, шунингдек, улардаги маданий бойликлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш, маданият ва санъат муассасаларига ташриф буюриш ҳамда «он-лайн» йўловчи транспорти хизматларидан фойдаланиш учун электрон чипталарни сотиш имкониятини таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

доимий асосда

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров),
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Б. Хакимов),
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Ф. Сагдуллаев)

11.

Республикамиз ва хорижий мамлакатлар фуқаролари орасида оммалаштириш ва тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси маданияти ва санъатининг асосий объектлари бўйича Google Cultural Institute билан ҳамкорликда 3D-турларни ишлаб чиқиш.

Тегишли шартномалар тузиш

2020 йил II чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
ТИВ (Б. Асадов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

12.

Республика музейларида имконияти чекланган шахслар, мактабгача ёшдаги болалар, кексалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар фойдалана олишлари учун шароит яратиш мақсадида инклюзивлик дастурини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил III чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев)

13.

Ўзбекистон Республикасида хорижий мамлакатларнинг кўргазма лойиҳаларини ташкил этишда уларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлашга давлат кафолатларини беришнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил IV чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
ТИВ (Б. Асадов)

14.

Тошкент шаҳрида замонавий санъат марказини ташкил этиш орқали ҳозирги замон санъатини ривожлантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019-2020 йиллар

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

III. Маданият ва санъат муассасалари ходимларининг малакасини ошириш

15.

Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ихтисослаштирилган курслар ва хорижий тажриба алмашиш дастурини шакллантириш орқали маданият ва санъат соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

доимий,
тасдиқланган ўқув дастурлари асосида

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
ТИВ(Б. Асадов),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров),
Бадиий академияси (А. Нуритдинов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
МТРК (А. Ходжаев)

16.

Маданият ва санъат соҳасида мамлакат нуфузини оширишда, шунингдек, маданият ва санъатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун меценатлар ва ҳомийларнинг маблағларини жалб этишда Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ролини кучайтириш.

Ташкилий тадбирлар

2018 ― 2020 йиллар

ТИВ(Б. Асадов),
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров),
Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев)

17.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Бадиий экспертиза бошқармаси фаолиятини замонавий махсус ускуналар билан таъминлаш ҳамда мутахассисларининг малакасини ошириш йўли орқали такомиллаштириш.

Тадбирлар режаси

2020 йил IV чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),

Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
Бадиий академияси (А. Нуритдинов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

18.

Замонавий талабларни эътиборга олган ҳолда мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим тизимида мусиқий санъатларни ўқитиш методологиясини такомиллаштириш.

Тадбирлар режаси

2019 йил II чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
(С. Гафурова),
ХТВ (Ш. Шерматов),
МТВ (А. Шин)

19.

Маданият ва санъат муассасалари ходимларини, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларини чет элларда ўқитиши ва стажировкадан ўтишларини ташкиллаштириш учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли грантлар ажратиш дастурларини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил IV чорак

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров),
ТИВ (Б. Асадов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

20.

Етакчи хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда Давлат санъат ва маданият институтида маданият ва санъат соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш факультетини, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида «Креатив индустрияни бошқариш» бўйича магистратура йўналишларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),
ТИВ (Б. Асадов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2018 й., 07/18/3920/1799-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон; 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)