Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2020 19.12.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3204
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг буйруғи, 19.12.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3204
Кучга кириш санаси
19.12.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 декабрда рўйхатидан ўтказилди, рўйхат рақами 3204]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги ПФ-5598-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор 2020 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Д. ЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 18 ноябрдаги 167-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) давлат хизматларини кўрсатиш ва электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурси — ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, уни қайта ишлаш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизими ахборот тизимлари ва ресурсларининг Ягона реестри (бундан буён матнда Ягона реестр деб юритилади) — ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари рўйхати ҳамда улар ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган, бутун жаҳон Интернет тармоғидаги очиқ ва умумий фойдаланилиши мумкин бўлган ахборот ресурси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона реестр оператори (бундан буён матнда Оператор деб юритилади) — Ягона реестрдан фойдаланиш ва унинг фаолиятини назорат қилувчи, шу жумладан маълумотлар базаларида жойлашган ахборотни қайта ишловчи юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ягона реестрнинг оператори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатиш ва электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланиладиган «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари (бундан буён матнда ахборот тизимлари ва ресурслари деб юритилади) Ягона реестрда мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ахборот тизимлари ва ресурсларини Ягона реестрда рўйхатдан ўтказиш давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизими ва ресурсини рўйхатдан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги талабномаси асосида Оператор томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома давлат органлари ва ташкилотларининг Ягона реестрдаги кабинети орқали ахборот тизимлари ва ресурслари ишга туширилган вақтдан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмасдан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона реестрда кабинет очиш учун давлат органлари ва ташкилотлари Операторга ёзма равишда Ягона реестрда кабинет очиш ҳақида сўров юборади. Бунда Оператор икки иш куни ичида Ягона реестрда кабинет очади ва унга кириш учун логин ва паролни кўрсатган ҳолда ёзма равишда тегишли давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказиш учун берилган талабнома Оператор томонидан талабнома юборилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва рўйхатдан ўтказилганлиги ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида давлат органлари ва ташкилотларининг Ягона реестрдаги кабинетига хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидаги ҳолларда ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказиш рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабномада ҳатоликлар ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабнома тўлиқ тўлдирилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асосларга кўра ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилган тақдирда ахборот тизимлари ва ресурсларини рўйхатдан ўтказиш учун берилган талабнома беш иш кунидан кечиктирмасдан қайта юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур талабнома Оператор томонидан уч иш куни ичида қайта кўриб чиқилади. Йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилган тақдирда ахборот тизимлари ва ресурслари Оператор томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ахборот тизимлари ёки ахборот ресурслари Ягона реестрда рўйхатдан ўтказилганда уларга ноёб идентификация рақами берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ахборот тизимлари ёки ахборот ресурсларини Ягона реестрдан чиқариш давлат органлари ва ташкилотларининг мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда юборган талабномасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимлари ёки ахборот ресурсларининг Ягона реестрдан чиқарилганлиги ҳақида Оператор томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг кабинетига хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ахборот тизимлари ва ресурсларини Ягона реестрда рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


‎«Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг Ягона реестрида ахборот тизимини рўйхатдан ўтказиш учун
‎ТАЛАБНОМА

‎‎Масъул шахснинг Ф.И.О. ‎‎ Электрон почта манзили
‎‎ ‎‎
‎‎
‎Ахборот тизимининг қисқача номи
‎‎
‎‎
‎Ахборот тизимининг тўлиқ номи
‎‎
‎‎
‎Асосий мақсади
‎‎

‎Фойдаланиладиган тиллар‎‎
‎‎Ахборот тизими ёрдамида ҳал қилинадиган муаммолар
‎‎ ўзбек
‎ рус
‎ инглиз
‎ бошқалар

‎‎™ ахборот муаммолари

‎‎™ технологик муаммолар

Асосий функциялари‎‎ ‎‎Яратиш ва фойдаланиш босқичи Бошқариш услуби бўйича‎‎
ахборотни ташқи ва ички манбалардан киритиш
‎ кирувчи ахборотни қайта ишлаш
‎ ахборотни ундан кейинчалик фойдаланиш учун сақлаш
‎ икки томонлама алоқа, яъни мазкур ташкилотда қайта ишланган ахборотни тақдим этиш‎‎
™ синов эксплуатацияси
™ тажрибавий эксплуатация
™ саноат эксплуатацияси
™ марказлаштирилган
™ марказлаштирилмаган
™ аралаш‎‎
Мансублиги бўйича‎‎ Иш режими бўйича‎‎ Ишни ташкиллаштириш принципи бўйича Самарадорлиги бўйича
™ идоравий
™ ҳудудий
™ савол-жавоб
™ реал вақт режимида
™ пакет
™ маҳаллий
™ тақсимланувчи
™ телеқайта ишланувчи‎‎
™ кичик
™ ўрта
™ катта‎‎
™ ўта катта‎‎
Тури бўйича‎‎ Сони бўйича‎‎ Ишлаб чиқиш (модернизация қилиш) ва фойдаланиш учун асос
™ бир турдаги ™ бир машинавий ‎‎
™ бир неча турдаги ™ кўп машинавий‎‎


‎Техник топшириқ учун хулоса рақами ва санаси‎‎

‎‎‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


‎«Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг Ягона реестрида ахборот ресурсини рўйхатдан ўтказиш учун
‎ТАЛАБНОМА

‎‎Масъул шахснинг Ф.И.О. ‎‎ Электрон почта манзили
‎‎ ‎‎
‎‎
‎Ахборот тизимининг қисқача номи
‎‎
‎‎
‎Ахборот тизимининг тўлиқ номи
‎‎
‎‎
Қисқа тавсифи
‎‎

‎Кириш усули‎‎
‎‎Фойдаланиладиган тиллар
™ очиқ ахборот
™ чекланган ахборот
™ давлат сири
™ конфиденциал ахборот
™ шахсий маълумотлар
ўзбек
‎ рус
‎ инглиз
‎ бошқалар
Шакллантириш манбаси
бошқа фуқаролар, жумладан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар
‎ ташкилотлар
‎ кутубхоналар, архивлар, музейлар
‎ ахборот марказлари ва бошқа ахборот тузилмалари
‎ ахборот жамғармалари, ахборотни таҳлил қилиш марказлари
‎ ахборот агентликлари, бошқа оммавий ахборот органлари
‎ бошқа ташкилотлар — ахборот ресурсларининг мулкдорлари ва эгалари
‎ давлат бошқаруви органлари
‎ вазирликлар, қўмиталар, идоралар
вакиллик органлари, ижро этувчи ҳокимият органлари, суд органлари
Ахборот тури
ҳуқуқий
‎ қўшимча
‎ бепул
‎ молиявий-иқтисодий
‎ статистик
‎ стандартлар ва регламентлар ҳақида ахборот
‎ метрологик
‎ ижтимоий
‎ соғлиқни сақлаш ҳақида ахборот
‎ фавқулодда ҳолатлар ҳақида ахборот
‎ шахсий маълумотлар
‎ кадастрлар (ер, шаҳарсозлик, мулк, бошқалар)
‎ бошқалар
Маълумотлар базалари тури Ахборот ресурси маҳсулотлари
библиографик
‎ гиперматнли
‎ тўлиқматнли
‎ рефератив
‎ фактографик
‎ ҳужжатли-фактографик
‎ объектографик
‎ ҳужжатли
‎ бирлашган
‎ реляцион
ҳужжатлар
‎ маълумотлар
‎ ҳужжатлар тўплами
‎ маълумотномалар
‎ таҳлилий маълумотномалар
‎ маълумотлар базалари
‎ маълумотлар банклари
‎ бошқалар

‎‎ ‎‎
‎‎Маълумотлар базалари мавқеи ‎‎Бошқа ахборот тизимлари билан алоқадорлиги
‎‎ маҳаллий
‎ идоравий
‎ тармоқ
‎ ҳудудий
‎ давлат
‎ давлатлараро
‎‎™ ҳа
™ йўқ

‎‎Ишга тушган санаси
‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш


‎«Электрон ҳукумат» тизими ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг Ягона реестридан ахборот тизимлари/ресурсларини чиқариш учун
‎ТАЛАБНОМА

‎‎‎

‎‎ «Электрон ҳукумат» тизими ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг Ягона реестридан ахборот тизимлари/ресурсларини чиқаришингизни сўрайман:
‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(ахборот тизимлари/ресурсларининг номи)

‎‎Талабнома юборувчи ташкилотнинг тўлиқ номи:‎
‎‎
‎‎
‎Рўйхатдан чиқариш сабаби:
‎‎
‎‎Масъул шахснинг Ф.И.О. Электрон почта манзили‎‎
‎‎‎‎ ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 18 ноябрдаги 167-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2006 йил 10 февралдаги 42-сон «Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1558, 2006 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 120-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2007 йил 2 майдаги 130-сон «Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1558-1, 2007 йил 2 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 242-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 16 майдаги 24-мҳ-сон «Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1558-2, 2013 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 21-сон, 274-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 25 февралдаги 78-мҳ-сон «Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1558-3, 2014 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 113-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 5 майдаги 110-мҳ-сон «Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1558-4, 2015 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 18-сон, 225-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2016 йил 27 сентябрдаги 146-мҳ-сон «Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1558-5, 2016 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 473-модда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2006 йил 17 ноябрдаги 355-сон «Давлат органлари ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1646, 2006 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 519-модда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2007 йил 2 майдаги 131-сон «Давлат органларининг ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1646-1, 2007 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 22-сон, 228-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 22 апрелдаги 18-мҳ-сон «Давлат органларининг ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1646-2, 2013 йил 17 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 264-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 25 февралдаги 77-мҳ-сон «Давлат органларининг ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1646-3, 2014 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 112-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 5 майдаги 109-мҳ-сон «Давлат органлари ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1646-4, 2015 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 18-сон, 224-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2016 йил 7 январдаги 142-мҳ-сон «Давлат органлари ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1646-5, 2016 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 30-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2016 йил 5 сентябрдаги 145-мҳ-сон «Давлат органларининг ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1646-6, 2016 йил 27 сентябрь).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2019 й., 10/19/3204/4178-сон)