Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг
Буйруғи
АХБОРОТНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ, ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 2 июнда 1558-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 18 ноябрдаги 167-сонли «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3204, 19.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 февралдаги «Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 34-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 7-8-сон, 65-модда) ижроси юзасидан, буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг 2006 йил 10 февралдаги 42-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ахборотни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»га (2006 йил 4 апрель, рўйхат рақами 1558 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 120-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ўн кун ўтганидан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш Бош директор ўринбосари А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 2 май,
130-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 242-модда)