Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2022 13.12.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3203
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 13.12.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3203
Кучга кириш санаси
13.12.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 12.08.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 13 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3203]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 12 августдаги 18-мҳ-сонли ««Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3203-2, 12.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сон «Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Т. Абдусаттаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 13 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
538-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 538-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА

Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомга (бундан буён матнда Низом деб юритирилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент вакиллигига номзод (бундан буён матнда номзод деб юритилади) — патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент вакили — ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ юридик ёки жисмоний шахслар номидан Агентлик ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестр — Ўзбекистон Республикаси патент вакиллари давлат реестри.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Малака ва апелляция комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларни аттестациядан ўтказиш тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ва профессионал фаолиятни бажаришга тайёрлик даражасини аниқлаш учун улар аризада кўрсатган ихтисосликни инобатга олган ҳолда малака имтиҳони ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш учун Агентлик томонидан малака ва апелляция комиссиялари тузилади, уларнинг фаолияти мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Патент вакили аттестацияси патент вакилларининг касбий малака даражасини холисона баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакиллари аттестацияси ҳар беш йилда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Малака комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) малака имтиҳони саволларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) малака имтиҳонини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёхуд аттестациядан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Малака комиссияси Агентлик директори буйруғи билан Агентликнинг энг малакали ва тажрибали ходимлари, шунингдек, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи мустақил олимлар ва мутахассислар иштирокида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Малака комиссияси ишини Агентлик директори буйруғи билан тайинланган малака комиссияси раиси бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Малака комиссияси раиси бўлмаганда, унинг вазифалари вақтинчалик малака комиссияси раиси ўринбосари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Малака имтиҳони жараёни аудио ва видеоёзувда ёзилади, шунингдек Агентликнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Малака комиссияси қарорлари мажлисда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Малака комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва малака комиссияси раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Малака комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Малака комиссияси қарорлари юзасидан апелляция комиссиясига шикоят киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Апелляция комиссияси номзодлар ёки патент вакилларининг малака комиссияси қарори юзасидан шикоятларини, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг патент вакилларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки Патент вакиллари тўғрисидаги низом талабларини бузадиган хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятларини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Апелляция комиссияси ҳам малака комиссияси шакллантирилган тартибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Апелляция комиссияси қарорлари йиғилишда қатнашаётган барча аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар нисбати тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Апелляция комиссияси қарорлари ёзма равишда тузилади ва апелляция комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Апелляция комиссияси қарорига қўшилмаган комиссия аъзоси ўз нуқтаи назарини баён қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Апелляция комиссияси қарорлари юзасидан шикоятлар суд тартибида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Номзод мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги ўзини патент вакили сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани малака комиссиясига электрон шаклда топширади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ариза давлат тилида ёки рус тилида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси;
(22-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) номзоднинг истагига кўра унинг малакасини тавсифловчи бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Патент вакили мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган шаклдаги аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани малака комиссиясига электрон шаклда топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси, малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат нусхаси ва аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат илова қилинади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231. Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган ҳолда жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида номзод ёки патент вакилига унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили орқали маълум қилинади.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Номзод ёки патент вакили Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходими бўлганда, шунингдек, мазкур Қоидалар 22-бандининг «а» — «в» кичик бандлари ва 23-бандида белгиланган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда малака имтиҳонига қўйиш рад этилади. Бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Номзод ёки патент вакилини малака имтиҳонига қўйиш ёки малака имтиҳонига қўйишни рад этиш ҳақида қарор малака комиссияси раиси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб, ўн иш куни мобайнида номзод ёки патент вакилига малака имтиҳонига қўйилгани ёки малака имтиҳонига қўйиш рад этилгани ҳақида унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича билдиришнома йўлланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Малака имтиҳони номзод ёки патент вакилини имтиҳонга қўйилгани ҳақидаги билдиришнома йўлланган санадан эътиборан 2 ойдан ошмаган муддатда ўтказилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Номзод ёки патент вакилига малака имтиҳони ўтиш жойи, санаси ва вақти ҳақида имтиҳон ўтадиган санадан 10 календарь кунидан кам бўлмаган муддат аввал унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича хабар берилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Номзодлар ёки патент вакиллари имтиҳон топширишда паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Номзод ёки патент вакили малака имтиҳони давомида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя ва муҳофаза қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Агентлик томонидан тасдиқланган дастурга мос равишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари соҳасида зарур билимларга эга эканини кўрсатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳони суҳбат шаклида ўтказилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
291. Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака комиссияси томонидан тасдиқланган саволлар Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
292. Малака имтиҳони саволлари мазкур Қоидаларнинг 291-бандида белгиланган йўналишлардан шакллантирилади. Бунда саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари йўналишларидаги саволлар номзод аризасида келгусидаги фаолияти учун кўрсатилган ихтисосликка ёки патент вакилининг ихтисослигига мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар айрим ихтисосликларга бевосита тааллуқли Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари мавжуд бўлмаса, тегишли саволлар Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясига (1883 й.) мос бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослик қуйидаги интеллектуал мулк (саноат мулки) объектлари бўйича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиро ва фойдали моделлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат намуналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеграл микросхемалар топологиялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
293. Номзод ёки патент вакилига саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун 30 дақиқа вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод ёки патент вакилига икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича саволларга жавоб беришга тайёргарлик кўришлари учун ҳар бир қўшимча ихтисослик учун 15 дақиқа вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
294. Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнида номзод ёки патент вакилига қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа ва телекоммуникация воситалари (телефон, компьютер, планшет ва бошқалар), китоб ҳамда шпаргалкаларни олиб кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа номзод ёки патент вакиллари билан суҳбатлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон тугамасдан хонадан ташқарига чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод ёки патент вакилининг мазкур қоидаларга амал қилмаслиги уни имтиҳонда қатнашишдан четлаштириш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва малака комиссияси аъзоларининг камида уч нафари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонида қатнашишдан четлаштирилган номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтмаган деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295. Тайёргарлик кўриш учун берилган вақт тугагандан сўнг номзод ёки патент вакили ўзига берилган саволлар бўйича комиссия аъзоларига жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари айрим жавобларни аниқлаштириш мақсадида қўшимча саволлар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод ёки патент вакили саволларга жавоб бериб бўлганидан сўнг, унга хонадан чиқишига рухсат берилади.
(291 — 295-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Малака комиссияси суҳбат натижасига кўра номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёки аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод ёки патент вакили икки ва ундан ортиқ ихтисослик бўйича имтиҳон топширган тақдирда барча ихтисосликлар бўйича умумий суҳбат натижаси аниқланади ва ягона қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонига қўйиш рад этилган тақдирда малака комиссияси томонидан номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Малака комиссияси қарори икки нусхада тузилади. Қарорнинг бир нусхаси малака имтиҳони ўтказиш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар ёзилган сақлаш қурилмалари билан бирга аттестациядан ўтказишга оид ҳужжатлар йиғма жилдига тикилади, иккинчи нусхаси эса, номзод ёки патент вакилига унинг аризасида кўрсатилган электрон почта манзили бўйича жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақами ва қабул қилинган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирок этган комиссия аъзолари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтказилган ёки аттестациядан ўтказиш рад этилган номзод ёки патент вакилининг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор малака имтиҳони ўтказилган куннинг ўзида имтиҳонда иштирок этган номзод ёки патент вакилларига ўқиб эшиттирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Номзод ёки патент вакили аттестациядан ўтказишнинг, шу жумладан малака имтиҳонига қўйишнинг рад этилгани юзасидан у аттестациядан ўтказиш рад этилгани тўғрисидаги қарорни олган санадан бошлаб 3 ой муддатда апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси шикоят бўйича у олинган санадан бошлаб 1 ой муддатда қарор қабул қилади ва бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва шикоятни қаноатлантиришни рад қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака комиссиясининг қарорини ўзгартириш ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Патент вакилини рўйхатдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Патент вакилини рўйхатдан ўтказиш ва уни реестрга киритиш қуйидаги ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг 231-банди талабларига мувофиқ электрон шаклда тақдим этилганда амалга оширилади:
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳақида ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) рўйхатдан ўтказилганлик учун, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганлиги ва патент вакили гувоҳномаси берилганлиги учун белгиланган тўлов тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган санадан бошлаб, 3 иш куни мобайнида патент вакили Агентлик томонидан реестрда рўйхатдан ўтказилади, реестрда рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 10 кун мобайнида мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган шаклда патент вакилига гувоҳнома берилади ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Кўрсатилган маълумотлар реестрда рўйхатдан ўтказилган кунда Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик аттестациядан ўтмаган шахс томонидан рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган, рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланмаган, шунингдек, Низомнинг 3 — 5-бандларига мувофиқ патент вакилини рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар пайдо бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Реестрдаги қайд қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) рўйхат рақами, ушбу рақам гувоҳномага ҳам қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) патент вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) патент вакилининг доимий турар жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) малака комиссияси қарори рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) патент вакили томонидан кўрсатилган фаолият ихтисослиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) патент вакилининг ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ёзишма учун манзил (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида), шунингдек, телефон рақами ҳамда электрон почта манзили;
(35-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) патент вакили рўйхатдан ўтказилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) гувоҳнома берилган ёки жўнатилгани тўғрисида маълумотлар. Реестрга бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтмаган ёхуд реестрдан ўчирилган шахснинг ўз фаолиятида «патент вакили» мақомидан фойдаланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Гувоҳнома патент вакилига шахсан топширилади ёки буюртма почта йўлланмаси тарзида жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Патент вакиллари тўғрисида маълумотларни эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Патент вакилининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар у реестрда рўйхатдан ўтказилган тақдирдагина эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Агентликнинг расмий ахборотномаси ва веб-сайтида патент вакили тўғрисида қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гувоҳнома рўйхат рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ёзишма учун манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) кўрсатилган фаолият ихтисослиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар.
(39-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Агентлик расмий ахборотномада ва веб-сайтида, шунингдек, патент вакилларини рўйхатдан ўтказишга доир ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан, патент вакиллари фаолиятида аниқланган камчиликларни тузатишга қаратилган чора-тадбирлар, патент вакили реестрдан ўчирилгани ҳақидаги ва бошқа маълумотларни эълон қилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Реестр маълумотлари билан ҳар қандай шахс танишиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
411. Номзод ва патент вакилларини аттестациядан ўтказиш, патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш, қўшимча аттестация ўтказиш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун тўловлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ белгиланади.
(411-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Мазкур Қоидаларни бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига

‎‎Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директорига

‎АРИЗА
‎номзодни патент вакили сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисида

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎ (номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги)
‎________________________________________________________________________________________________________________________________‎патент вакили сифатида аттестациядан ўтказишингизни сўрайман.
‎___________________________________________________________________________________________
‎ (номзоднинг доимий турар жойи, почта индекси)
‎___________________________________________________________________________________________
‎ (қайси олий таълим муассасасини қачон тамомлаган)
‎___________________________________________________________________________________________
‎ (патент вакили сифатида келгуси фаолият ихтисослиги)
‎___________________________________________________________________________________________
‎ (иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар)
‎___________________________________________________________________________________________
‎ (ёзишма учун манзил)
‎___________________________________________________________________________________________
‎ (телефон рақами, электрон почта манзили)
‎___________________________________________________________________________________________
‎ (номзоднинг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:
‎1. Олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ____в.
2. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси.
‎3. Аттестациядан ўтказиш учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.
‎4. Малакани тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ___в.

‎номзод Ф.И.О. _______________________________________________________________________________

‎‎(имзо)_______________________.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директорига

‎АРИЗА
‎патент вакилини аттестациядан ўтказиш тўғрисида

‎‎___________________________________________________________________________________________
‎(патент вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги)
‎_______________________________________________________________________________________________________________________________ҳар беш йилда белгиланган аттестациядан ўтказишингизни сўрайман.
‎___________________________________________________________________________________________
(патент вакилининг доимий турар жойи, почта индекси)

(иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар)‎
‎‎___________________________________________________________________________________________
(ёзишма учун манзил)
‎___________________________________________________________________________________________
(телефон рақами, электрон почта манзили)

(патент вакилининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)

‎‎

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати:
‎1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси.
‎2. Малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат нусхаси ___в.
‎3. Аттестациядан ўтказиш учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.
‎патент вакили Ф.И.О.
‎‎__________________________________________________________________________
‎‎(имзо)_______________________.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директорига

‎АРИЗА
‎патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида

‎‎___________________________________________________________________________________________
(патент вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги)
‎____________________________________________________________________________________________________________________________________‎патент вакили сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.
‎___________________________________________________________________________________________
(патент вакилининг доимий турар жойи, почта индекси)
‎___________________________________________________________________________________________
‎(иш жойи ва лавозими ёки бошқа ёлланиш бўйича иши тўғрисида маълумотлар)
‎___________________________________________________________________________________________
‎(ёзишма учун манзил)
‎___________________________________________________________________________________________
(телефон рақами, электрон почта манзили)
‎___________________________________________________________________________________________
(патент вакилининг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)
‎___________________________________________________________________________________________‎

‎Илова: рўйхатдан ўтказиш, маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномани бериш учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат.
‎патент вакили Ф.И.О.
‎ __________________________________________________________________________________________

‎‎(имзо)_______________________.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига
4-ИЛОВА

(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri)

‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎ADLIYA VAZIRLIGI НUZURIDAGI
‎INTELLEKTUAL MULK AGENTLIGI

‎GUVOНNOMA

Ushbu bilan‎‎__________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________ning
‎malaka komissiyasining qaroriga asosan
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎ixtisosligi boʻyichа
‎PATENT VAKILI
‎sifatida roʻyxatdan oʻtkazilganligi tasdiqlanadi.
‎Patent vakillari davlat reyestriga 20_____ yil «_____» ___________________
_________________________ son bilan tegishli yozuv kiritilgan.

Agentlik direktori‎ ‎‎Muhr o'rni ____________________________________________.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент вакиллигига номзод ва патент вакилларини аттестациядан, патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш, қўшимча аттестация ўтказиш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун тўловлар
МИКДОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тўлов номи

Тўлов миқдори (базавий ҳисоблаш
миқдорида белгиланади)

1.

Патент вакиллигига номзодларни ва патент вакилларини аттестациядан ўтказиш

4

2.

Патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш, гувоҳномалар бериш

1

3.

Патент вакилларини қўшимча аттестациядан ўтказиш

4

4.

Ўзбекистон Республикаси Патент вакиллари давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

1

(5-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 29 мартдаги 4-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 538-мҳ-сон буйруғига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2003 йил 11 ноябрдаги 66-сон «Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1294, 2003 йил 24 декабрь).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 31-сон «Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1294-1, 2011 йил 30 сентябрь).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 10/19/3203/4155-сон; 29.03.2021 й., 10/21/3203-1/0253-сон, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)