ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
«ПАТЕНТ ВАКИЛЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ БУЙРУҚҚА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1294-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 538-мҳ-сонли «Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3203, 13.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2003 йил 11 ноябрдаги 66-сон «Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1294, 2003 йил 24 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 24-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор А. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 26 август,
31-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 430-модда)