25.02.2019 йилдаги ПҚ-4210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий обрўсини шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини холис ва ҳаққоний баҳолашни таъминлаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, кўрилаётган чораларга қарамасдан, мамлакатда тегишли йўналишлар бўйича миллий рейтингларни юритишга ёрдам берадиган, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро мезонлар ва стандартларга мувофиқлигини баҳолашнинг яхлит тизими мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолат халқаро ташкилотлар ва илмий муассасалар билан тизимли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, масъул вазирлик ва идораларда баҳоланаётган йўналишлар бўйича тавсиялар ва бошқа давлатларнинг ижобий тажрибасини ўз ичига олган тегишли маълумотлар базасини, ходимларда эса халқаро рейтинглар методологиясини қўллаш бўйича дунёқарашни шакллантириш имконини бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни баҳолашнинг яхлит ва мустақил тизимини шакллантириш, шунингдек, республиканинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мониторинг қилиш ва баҳолаш миллий тизимини (кейинги ўринларда — Миллий мониторинг тизими) яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув сифати ва сиёсатнинг самарадорлигини ўлчаш, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар жараёнини баҳолаш, тадқиқотлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга ёрдам берувчи устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари Миллий мониторинг тизимининг таркибий қисми этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республикадаги тадқиқот институтларига уларга бириктирилган алоҳида халқаро рейтинглар бўйича қуйидаги вазифалар юклансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро рейтингларнинг методологик ва бошқа таркибий қисмларини аниқлаш, уларни амалдаги қонунчиликка имплементация қилиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги паст кўрсаткичларига сабаб бўлаётган асосий омилларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи баҳолаш учун устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари асосида миллий индексларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини юксалтиришга тўсқинлик қилаётган нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан эксперт таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижаларига кўра тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тегишли рейтинглардаги ривожланиш жараёни тўғрисидаги ахборотларни, шунингдек, баҳоланаётган йўналишлар бўйича тавсиялар ва хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўз ичига олган ахборотлар маълумот базасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг устувор халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд ҳақиқий муаммоларнинг тизимли таҳлилини олиб бориш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотлар, рейтинг агентликлари ва илмий муассасаларнинг экспертлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва конструктив мулоқотни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли тармоқлардаги муаммоларни аниқлаш ва аҳволни ўрганиш учун ижтимоий сўровлар ўтказиш, шунингдек, мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш доирасида турли соҳаларда юз бераётган туб ўзгаришлар тўғрисида жамоатчилик ва халқаро рейтинг агентликларини хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш, аҳолининг давлат органлари фаолиятидан қониқиши даражасини ҳамда уларнинг ходимлари касбий маҳоратини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг «давлат хизматларининг сирли мижози» институтини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат хизматларининг сирли мижози» институтидан фойдаланиш доирасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат хизматларининг сирли мижози» институтидан фойдаланишда ҳуқуқбузарликлар ва ваколатни суиистеъмол қилишга ундовчи усулларни қўллаш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат хизматларининг сирли мижози» институти маъмурий тартиб-қоидалар амалга оширилиши қулайлиги ва давлат органлари, шунингдек, уларнинг ходимлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли билан муомала қилиш этикети даражасини баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни йиғиш учун ҳақиқий «мижоз» кўринишида мониторингни амалга оширувчи ходимлар ва бошқа шахслар («сирли мижозлар»)дан фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сирли мижоз» томонидан мониторинг нафақат бевосита объектларга ташриф буюришлар, балки мониторинг амалга оширилаётган давлат хизматларига қараб бошқа воситалар (телефон қўнғироқлари, электрон почта орқали мурожаат қилиш ва бошқалар) орқали ҳам амалга оширилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат хизматларининг сирли мижози» мониторинги натижалари шахсий бўлмаган шаклда расмийлаштирилади ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш учун тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ва идораларга мажбурий тартибда кўриб чиқиш учун тақдимномалар юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат хизматларининг сирли мижози» мониторинги натижалари тегишли давлат хизматларини кўрсатадиган вазирлик ҳамда идоралар ходимларини жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди ва тавсиявий кўринишга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат хизматларининг сирли мижози» институти фаолиятини юритиш билан боғлиқ харажатлар Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул бўлган бошқа вазирликлар, идоралар ва тадқиқот институтлари билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар Интернет тармоғида қуйидагиларни ўз ичига олган «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона порталини яратсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро рейтинглар бўйича йиллик ҳисоботлар, шунингдек, ҳисоботларни ўрганиш ва эълон қилиш муддатларини кўрсатган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича ишлар аҳволини яхшилашга қаратилган халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг тавсиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро рейтинглар индикаторлари бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасига оид ахборотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли рейтинглар йўналишлари бўйича жамоатчилик фикри сўровномалари, шунингдек, ижтимоий ва илмий тадқиқотлар натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро рейтинглар саволномалари шаклида ҳар бир индикатор кесимида тўлиқ ва аниқ маълумотлар, шу жумладан статистик маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли рейтинглар бўйича турли ижтимоий сўровларни ўтказиш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли халқаро рейтинг методологияси бўйича онлайн ўқитиш ресурси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
респондентлар томонидан жойларда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тақдим этиш имконияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона портали фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янгилаш бўйича масъул орган этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирликлар, идоралар ва тадқиқот институтлари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар, зарур статистик ахборотлар ва бошқа материалларни тақдим этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирликлар, идоралар ва тадқиқот институтлари раҳбарлари «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона порталида эълон қилинадиган ахборотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Алоҳида рейтинглар учун масъул бўлган тадқиқот институтлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонида белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатлари ва қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда хорижий давлатларнинг ижобий тажрибасига асосланган тегишли рейтинглар методологиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 майга қадар тегишли рейтингда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиши тенденциялари ҳақидаги маълумотларни, баҳоланаётган йўналиш бўйича тавсиялар ва хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўз ичига олган ахборотлар маълумот базасини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 июнга қадар вазирлик ва идоралар ходимларини баҳолаш методологияси билан таништириш, уларда рейтинглар билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш бўйича семинар-тренингларни, шу жумладан хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда халқаро рейтингларни тузувчилар, шунингдек халқаро рейтингларга алоқадор бошқа халқаро, илмий-тадқиқот, нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликни ўрнатиш масаласини кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда тадқиқот институтларига ҳамкорликни йўлга қўйишда ва грантлар, шу жумладан хорижий грантларни жалб этишда ҳар томонлама кўмаклашсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглардаги ўрнини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотни, жумладан субсидиялар, грантлар ажратиш ҳамда ижтимоий буюртмалар бериш орқали халқаро рейтингларни тузувчиларга етказиш борасидаги ишларга фуқаролик жамияти институтларини фаол жалб этишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда «давлат хизматларининг сирли мижози» томонидан мониторингни ўтказишнинг аниқ мақсадлари, параметрлари, объектлари ва мезонларини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда халқаро рейтинглар индикаторлари доирасида ўтказилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги ахборотларнинг оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4210-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июндаги ПФ-91-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 07/19/4210/2666-сон; 03.06.2020 й., 06/20/6003/0708-сон, 04.08.2020 й., 07/20/4796/1136-сон; 15.01.2021 й., 07/21/4951/0033-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 06/22/257/1049-сон; 29.12.2022 й., 07/22/462/1135-сон; 20.06.2024 й., 06/24/91/0429-сон)