Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020 31.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2014-17
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 31.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2014-17
Кучга кириш санаси
31.10.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014-17]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 744-сон «Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 28 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24/6-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 сентябрдаги 24/6-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«32. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига кирувчи масалалар банк кузатув кенгаши ёки унинг бошқарувига топширилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 52-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида мазкур бандда назарда тутилганидан фарқли талаб ўрнатилиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ташкил этилган банкнинг акциялари» деган сўзлар «ташкил этилган банкнинг акциялари умумий миқдорининг беш фоизи ёки ундан ортиғини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган банкнинг акциялари умумий миқдорининг беш фоизидан кам бўлган миқдорда акцияларини сотиб олиш, уларга эгалик ҳуқуқини бериш ва шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувлар амалга оширилганлиги тўғрисида Марказий банкка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шаклда келишув амалга оширилган кундан кейин бир кун ичида ёзма равишда хабарнома юборади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги мазмундаги 1111 ва 1112-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1111. Банк мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида банк хизматлари офисларини ташкил қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари офисларида, қоида тариқасида, депозит ҳисобварақлар очиш, омонатлар қабул қилиш, тўловларни ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш, истеъмол кредити ва микроқарз бериш каби базавий банк хизматлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари офисларида улар жойлашган ҳудуддаги талабдан келиб чиқиб юқоридаги хизматларга қўшимча равишда бошқа банк хизматлари ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари офислари Марказий банкда ҳисобга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1112. Банк хизматлари офисини ҳисобга қўйиш учун уни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб банк 10 кун ичида Марказий банкка ушбу қарор нусхасини ва банк хизматлари офиси тўғрисидаги низомни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, банк ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Марказий банкка тугатиш сабаблари ва муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборади. Хабарномага банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги тегишли қарордан кўчирма илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги ахборот унинг тугатилишидан камида ўн беш кун олдин банкнинг веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 10/19/2014-17/3982-сон)