30.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3190
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 30.10.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3190
Кучга кириш санаси
30.10.2019
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ушбу Қоидалар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ҳамда уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Мазкур Қоидаларнинг 2-бандида назарда тутилган ариза ўз товар белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгиси деб ҳисоблаган шахс томонидан берилади.
4. Ушбу Қоидаларнинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган апелляциялар ёки аризаларни бериш билан боғлиқ ҳаракатларни кўрсатилган шахслар шахсан ўзлари ёки вакиллари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали амалга оширишлари мумкин.
10. Апелляция ёки аризага Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилинмаган тақдирда, апелляция ёки аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
13. Агар апелляция ушбу Қоидаларнинг 2-бобида назарда тутилган шартларга жавоб берса, Апелляция кенгашига келиб тушган санадан эътиборан ун кунлик муддат ичида апелляция берган шахсга апелляция кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилади.
14. Агар апелляция мазкур Қоидаларнинг 2-бобида белгиланган шартлар инобатга олинмасдан топширилган бўлса, апелляция берган шахсга апелляцияни кўриб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни уч ой муддат ичида тақдим этиш таклифи баён қилинган сўровнома юборилади.
17. Ушбу Қоидаларнинг 12 — 16-бандларида белгиланган тартиб Апелляция кенгашига топшириладиган аризаларга нисбатан ҳам қўлланилади, 14-банднинг иккинчи хатбошиси бундан мустасно.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар Апелляция кенгашининг исталган аъзосига ёки бутун таркибига нисбатан асосланган раддия бериши мумкин. Раддия ишнинг моҳиятини кўриб чиқиш бошлангунга қадар берилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)