Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг
қарори
Бойсун туманининг 2016 йилги маҳаллий бюджети ижроси ва 2017 йил маҳаллий бюджети асосий кўрсаткичлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 28 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги 618-III-сонли ва шу ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги СҚ-122-III-сонли ҳамда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги «Сурхондарё вилоятининг 2016 йилги маҳаллий бюджети ижроси ва 2017 йил маҳаллий бюджети асосий кўрсаткичлари тўғрисида»ги 76/5-13-сонли қарорларига асосан Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги «Сурхондарё вилоятининг 2016 йилги маҳаллий бюджети ижроси ва 2017 йил маҳаллий бюджети асосий кўрсаткичлари тўғисида»ги 76/5-13-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
* Иловалар берилмайди.
3. Бойсун туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, туман Давлат солиқ инспекцияси (С. Тураев) ва Молия бўлими (Ў. Мусинов) биргаликда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмининг солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажарилишини таъминласин.
4. Бойсун туман хокимлиги Молия бўлими (Ў. Мусинов)га:
2017 йилнинг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилиниши муносабати билан туман маҳаллий бюджетининг 2017 йил давомида маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш натижасида шаклланадиган қўшимча манбалар ҳисобидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур тузатишлар киритиш;
бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда бюджет маблағларидан сақланиш асослари мавжуд бўлмаган ҳамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан туман ҳокимлиги, тегишли ташкилот ва корхоналарга мунтазам равишда таклиф киритиш;
ғазначилик органлари билан биргаликда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишини бартараф этиш устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.
5. Бойсун туман хокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилиши, минтақаларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан катъий назорат ўрнатсинлар.
6. Ушб қарорнинг ижросини назорат килиш Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Э.Ч. Тошбоев)га юклатилсин.
7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш. УМИДОВ
Бойсун т.,
2017 йил 9 январь,
71/16-5-сон