LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 декабрдаги 94-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 7 декабрдаги 61-сон, Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 30 ноябрдаги 24-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 1 декабрдаги 14-сон ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2023 йил 2 декабрдаги 20-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2675-4, 21.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 15 майдаги 43, 12, 6, 4, 54 ва 01-02/5-20-сон қарори (рўйхат рақами 2675, 2015 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 264-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 100, 78, 31, 26ҚҚ, 19,01-02/5-56-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Муқаддимадаги, 1-илованинг номи ва 1-позициясидаги ҳамда 2-илованинг номидаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «пенсияни ҳисоблашнинг базавий» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3 ва 6-бандлардаги ҳамда 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақи» деган сўзлар «пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-бобнинг номидаги ҳамда 12 — 15, 18 ва 19-бандлардаги «Миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлар «Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.