1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой-маиший шароитларини яхшилаш чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига замонавий талаб ҳамда стандартларга жавоб берадиган арзон уй-жойлар қуриш ва бериш ҳисобидан уларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига турар жой-маиший шароитларни яхшилаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи амалий механизмларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор ва тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) 2019 — 2022 йилларда кўп квартирали уйларни ҳамда уйларни «тайёр ҳолда топшириш» шартларида босқичма-босқич қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фойдаланилмайдиган ер участкалари, бино ва объектларини 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича бериш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ташкил этиладиган комиссия томонидан ўтказиладиган танлов (тендер) натижалари асосида қурилиш тўғрисидаги шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорни амалга ошириш доирасида биринчи қаватлардан ташқари, қоида тариқасида, икки хонали квартиралар учун — камида 80 квадрат метр, уч хонали квартиралар учун — 100 квадрат метр ва тўрт хонали квартиралар учун — 120 квадрат метр бўлган кўп квартирали уйларни ҳамда уйларни қуриш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор ижросини таъминлаш доирасида қуриладиган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ҳамда уйларни мазкур қарор қоидаларига мувофиқ тузиладиган қурилиш шартномаларида белгиланган имтиёзли шартлар ва нархларда асосан ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига сотиш, инвестор улуши бундан мустасно.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг қарорлари асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой билан таъминланиш ва яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат фаолиятида (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда) юқори натижаларга эришган, шунингдек, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни имтиёзли арзон нархларда сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз бараваридан кўп бўлмаган миқдорда беш йилдан ошмаган муддатга қонунчиликда белгиланган тартибда фоизсиз қарз берилиши мумкин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйларда сотилмаган квартираларнинг бир қисми қурилиш тўғрисидаги шартномада белгиланган нархлар бўйича имтиёзли шартларда сотиб олинади ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хизмат уй-жой фондига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой-маиший шароитларини яхшилаш мақсадида ушбу қарорнинг шартларига мувофиқ, кейинчалик Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий (соҳавий) бўлинмаларига ўзининг фойдаланилмайдиган ер участкалари, бино ва объектлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан ажратиладиган ер участкаларига нисбатан мазкур қарорда назарда тутилган механизмдан фойдаланишга рухсат берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ва ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари зиммасига уй-жой билан таъминланиш ҳамда яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган, хизмат фаолиятида (жамоат тартибни сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда) юқори натижаларга эришган, шунингдек, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар рўйхатини шакллантиришда холисликни таъминлаш ҳамда коррупция ҳолатларини бартараф этиш учун шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, шартнома шартларининг тўлиқ ва сифатли бажаралиши мониторингини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой билан таъминланиш ҳамда яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган, хизмат фаолиятида (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда) юқори натижаларга эришган, шунингдек, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ҳамда уйларни улар ўртасида тақсимлаш бўйича ички ишлар органлари турар жой-маиший комиссияларининг фаолиятини самарали ташкил этсин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда ушбу қарорни амалга ошириш доирасида «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриладиган ҳар бир кўп квартирали уй ҳамда уй бўйича қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сонли қарори таҳририда)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 765-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 217-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
865-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 865-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор ва тадбиркорлик субъектларига кўп квартирали уйларни «тайёр ҳолда топшириш» шартларида босқичма-босқич қуриш учун таклиф этиладиган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фойдаланилмайдиган ер участкалари, бино ва объектларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/865/3908-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 07/22/126/0125-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон)