2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органлари ходимларини хизмат уй-жойлари билан таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш учун уй-жойлар ҳамда квартиралар қуриш ва уларни реконструкция қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили назарда тутиладиган капитал маблағлар лимитлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фонди квартираларни харид қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатига2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 26 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
765-сон

Вазирлар Маҳамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 765-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат уй-жойлари фонди — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб аталади) томонидан ички ишлар органлари ходимларини турар жой билан таъминлаш ёки уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш учун уй-жойлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслар квартираларини сотиб олиш ҳисобидан шакллантирилган фонд;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат уй-жойи — ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари яшаши учун мўлжалланган, хизмат ҳамда муниципал уй-жой фондининг турар жой биноларида жойлашган, ички ишлар органларида хизматни ўташ даврида шартнома асосида бериладиган уй;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходими (кейинги ўринларда ходим деб аталади) — Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органларида хизмат қилаётган, махсус унвонга эга бўлган фуқароси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ИИВ хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жойлар қуриш ва уларни реконструкция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар уй-жойлари ҳамда квартираларини қонунчиликда белгиланган тартибда сотиб олиш ҳисобига амалга оширилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хизмат уй-жойлари фондидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Хизмат уй-жойларини ва турар жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларни ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хизмат уй-жойларидан самарали фойдаланиш ва ходимларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ИИВ уларнинг ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ИИВ хизмат уй-жойларини ички ишлар органларига бириктиради ва уларни ҳисобга олиш ҳамда фойдаланиш ҳолатини ҳар йили текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хизмат уй-жойларини ҳисобга олиш китоби ва карточкаларининг шакллари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларни ҳисобга олиш, шунингдек хизмат уй-жойларини тақсимлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИИВ Марказий аппаратининг уй-жой-маиший комиссияси (кейинги ўринларда Марказий комиссия деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ички ишлар органларининг уй-жой-маиший комиссияси (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказий ва ҳудудий комиссиялар таркиби, уларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари, уларнинг фаолият юритиш ва фаолиятини назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирнинг буйруғи билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хизмат уй-жойлари ходимларга яшаш жойи бўйича қуйидаги ҳолатларда берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ходим уй-жойни ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи ёки уй-жойни ижарага олган шахс оиласининг аъзоси ёхуд шахсий турар уй-жой мулкдори ёки мулкдор оиласининг аъзоси бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ходим уй-жойни ижара шартномаси бўйича ижарага олган ёки уй-жойни ижарага олувчи шахс оиласининг аъзоси ёхуд шахсий турар жой мулкдори ёки мулкдор оиласининг аъзоси бўлса, аммо қайд этилган уй-жойга жамоат транспортидан фойдаланган ҳолда ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлмаса (уй-жойнинг ходим хизмат қиладиган жойдан камида 60 километр узоқлиги сабабли);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ходим оиланинг бир нафар аъзоси учун қонунчиликда яшаш майдонининг белгиланган ижтимоий нормасидан кам бўлган умумий майдонга эга уй-жойда яшаса. Уй-жойнинг умумий майдонини ҳисоблашда ходимнинг қўшимча уй-жой майдонига бўлган ҳуқуқи ҳисобга олинади;
(9-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ходим бемор, айрим сурункали касалликлардан азият чекаётган аъзолари бўлган бошқа оилалар ҳам истиқомат қилаётган ва улар билан биргаликда яшаш имконияти бўлмаган квартираларда яшаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ходим қариндош бўлмаган икки ва ундан кўп оила истиқомат қиладиган, алоҳида ажратилмаган ёнма-ён хоналарда яшаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профилактика инспектори лавозимига тайинланган ходимларга хизмат уй-жойлари бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда ёки хизматни ўташ жойига яқин бўлган ҳудудда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимлар тегишли равишда Марказий ёки ҳудудий комиссия раисига тақдим этилган ва қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган билдиргиларга (аризаларга) мувофиқ ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойидан маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойидан оиласи таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим ва унинг оила аъзолари паспортларининг (туғилганлик ҳақида гувоҳномаларнинг) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ тузилгани (мавжуд бўлса) ҳақида гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойни ижарага олгани (ёллагани) ҳақида шартнома (мавжуд бўлса) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим ва унинг турмуш ўртоғи (хотини-эри)нинг шахсий уй-жойи (ер участкси) йўқлиги ҳақида маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Билдиргилар (аризалар) рақамланадиган, тикиладиган ва тегишли ички ишлар органлари канцелярияларида муҳр билан муҳрланадиган рўйхатга олиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Журналда ҳар бир билдиргига (аризага) рўйхат рақами қўйилади. Билдиргилар (аризалар) журналга кетма-кет, қачон олинганига қараб киритилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Билдиргини (аризани) олдиндан журналда рўйхатга олмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Марказий ва ҳудудий комиссиялар билдиргиларни (аризаларни) улар келиб тушгандан сўнг бир ой давомида журналда қайд этилган навбат бўйича кўриб чиқиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тегишли равишда Марказий ёки ҳудудий комиссиянинг ходимлар шароити етишмаслиги ҳақидаги хулосаси уларни ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади. Бундай хулоса комиссия аъзолари томонидан ходимнинг жорий яшаш-маиший шароитлари ва у тақдим этган ҳужжатлар билан танишиб чиқиш натижаларига мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Уй-жойга ва уй-жой ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимлар ҳисобини юритиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари яшаш майдонининг ижтимоий нормасини белгилаш учун уларга ушбу Низомга иловага мувофиқ шаклда, хизмат уй-жойи билан таъминланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланган уй-жой аттестати ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ходимларнинг хизмат уй-жойини олиш ёки яшаш шароитларини яхшилаш навбати уй-жой аттестатлари асосида белгиланади. Уй-жой аттестати икки нусхада расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир нухаси ходимга берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи нусхаси ходимнинг шахсий ҳужжатига тикилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Янги хизмат жойига келган ходимлар уй-жой аттестатини унга зарур маълумотларни киритиш ва сақлаш учун тегишли комиссияга топширади. Ходим янги хизмат жойига кетишида унга уй-жой аттестати имзо қўйдириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Белгиланган тартибда янги хизмат жойига юборилган ва уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турадиган ходимлар уй-жой аттестатларига мувофиқ янги хизмат жойида муҳтож бўлганлар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш майдонининг қонунчиликда белгиланган ижтимоий нормаларига мувофиқ хизмат уй-жойи билан таъминланганда;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 30-бандида қайд этилган муддат тугагандан сўнг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим ёки унинг турмуш ўртоғи (хотини-эри) шахсий уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга турганидан сўнг хизмат жойида ёки янги хизмат жойига кетганда хизмат уй-жойи берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларидан бўшаганда ёки пенсияга чиққанда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда вафот этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган ходим хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳалок бўлган ҳолатларда унинг оила аъзолари белгиланган нормалар бўйича уй-жой берилмагунгача ҳисобдан чиқарилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ходимларга хизмат уй-жойлари ва якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Хизматни ўташ даврида уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) қўшимча яшаш майдонига бўлган ҳуқуқ ҳисобга олиниб, ташкил этиладиган хизмат уй-жойлари фонди, шунингдек ички ишлар органларига бириктирилган муниципал уй-жой фондидаги квартиралар ҳисобидан яшаш майдонининг белгиланган ижтимоий нормалари доирасида хизмат уй-жойлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ички ишлар органларига бириктирилган хизмат уй-жойлари ходимлар ўртасида Марказий ва ҳудудий комиссиялар томонидан ходимларнинг ҳисобга қўйилган ҳамда уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар рўйхатига киритилган вақтидан келиб чиқиб, қонунчиликда белгиланган норма ҳамда имтиёзлар инобатга олинган ҳолда тақсимланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, ички ишлар органларининг раҳбарлар таркибидаги лавозимга тайинланган ходимлар (ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, бош бошқармалари ва Марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, шунингдек вазирлик таркибий бўлинмаларининг бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари) айрим оператив хизматлар ходимлари, хизматни бажариш билан боғлиқ равишда давлат мукофотлари билан тақдирланган ходимлар хизмат уй-жойлари билан навбатсиз таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Марказий ёки ҳудудий комиссиялар хизмат уй-жойини бериш тўғрисида қарор қабул қилганда уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганлар ҳисобида турган ходимлар айни пайтда ушбу Низомнинг 17-бандида қайд этилган ҳолатлар мавжуд бўлмаганда ҳам уй-жой бериш учун рўйхатга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий ёки ҳудудий комиссия ижобий қарор қабул қилгандан сўнг ушбу Низомга мувофиқ хизмат уй-жойлари бериладиган ходимлар билан хизмат уй-жойларини ижарага олиш шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат уй-жойининг ижара шартномасида томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, хизмат уй-жойини бериш, сақлаш ҳамда бўшатиш тартиби белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хизмат уй-жойларида яшайдиган ходимлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан барча турдаги коммунал хизматлар юзасидан жисмоний шахслар учун белгиланган тарифлар бўйича шартномалар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Хизмат уй-жойининг ижара шартномасини бекор қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини хизмат уй-жойидан чиқариш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хизмат уй-жойи бўлинмайди ва алмаштирилмайди, шунингдек хусусийлаштирилмайди, ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Хизмат уй-жойлари, ёпиқ шаҳарчалардаги хизмат квартиралари ва профилактика инспекторларига берилган хизмат квартираларидан ташқари, Марказий комиссия тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат вақтида ижобий натижаларга эришган ва юксак профессионал ҳамда маънавий-ишчанлик фазилатларини намоён қилган, ички ишлар органларида жами 20 ва ундан кўп календарь йил хизмат қилган ҳамда уй-жой билан таъминланмаган юқори малакали ходимларга — бепул;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда, хизмат квартираларида яшовчи, шунингдек, уй-жой билан таъминланиш ва яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган ходимларга сотиш орқали шахсий мулк этиб берилиши мумкин.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 865-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/865/3908-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат уй-жойлари, ёпиқ шаҳарчалардаги хизмат квартиралари ва профилактика инспекторларига берилган хизмат квартираларидан ташқари, Марказий комиссия тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг қарорига асосан хизмат мажбуриятларини бажаришда ҳалок бўлган ходимлар билан бирга яшаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) шахсий мулк этиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боқувчисини йўқотган ходимларнинг оила аъзолари (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахслар) уларга бошқа уй-жой берилмасдан яшаб турган хизмат уй-жойидан чиқарилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ички ишлар органлари тизимида хизматни бошқа жойда ўташ учун юборилган ходимлар аввалги хизмат жойида яшаб турган хизмат уй-жойини тегишли давлат органига топширганидан сўнг янги хизмат жойида хизмат уй-жойи билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ходимлар ИИВнинг ҳаракатдаги резервига олинганда уларга берилган хизмат уй-жойи сақлаб қолинади, хизматни давом эттириш учун уларга бошқа жойда хизмат уй-жойлари бериш ҳолатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Хизмат уй-жойи қуйидаги ҳолатларда бўшатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар хизматдан бўшатилганда (пенсия олиш ҳуқуқисиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар ёки уларнинг турмуш ўртоғи (хотини-эри) шахсий уй сотиб олганда ёхуд яшаш шароитларини яхшилаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларга ушбу Низомнинг 31-бандида қайд этилган муддат тугагандан сўнг якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар вафот этганда (хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда ва оила аъзолари бўлмаса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Профилактика инспекторларига берилган хизмат уй-жойлари қуйидаги ҳолатларда қайтарилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ҳудудга ўтказилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пенсияга чиққанда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим вафот этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ходимларнинг аризасига ва ИИВнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига илтимосномасига биноан уларга бериладиган хизмат уй-жойи ўрнига якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси белгиланган тартибда бепул берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органи ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан бошлаб икки йилгача ходим ва унинг оила аъзолари учун якка тартибдаги уй-жойни қуриш даврида хизмат уй-жойи сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ИИВ буюртманомаларига мувофиқ хизмат уй-жойи билан таъминлашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар учун квартира сотиб олиш, шунингдек уй-жой қуриш ва уни реконструкция қилишда ёрдам кўрсатади ҳамда сув, иссиқлик ва электр энергияси билан барқарор таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар учун сотиб олинган уй-жойнинг хизмат уй-жойларига киритилиши, шунингдек ИИВдан тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб, уч кундан кечиктирмасдан хизмат уй-жойи учун белгиланган тартибда ордерлар берилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хизмат уй-жойлари учун ордерларни бериш, тўхтатиб туриш ва сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Маҳаллий давлат ҳокимияти органи қабул қилган қарорга асосан ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотганда) хизмат уй-жойи учун ордер (кейинги ўринларда ордер деб аталади) берилади ва ушбу ордер ижара шартномаси бўйича берилган хизмат уй-жойига кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ордер маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ яшаш майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўлими ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органининг махсус ваколатли мансабдор шахси томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ордер бериш маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан қуйидаги ҳоллатларда тўхтатиб турилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оила таркиби хизмат уй-жойи бериш ҳақидаги қарорда қайд этилган таркибга мос келмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим томонидан ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар тақдим этилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ордер фақат бўш турган хизмат уй-жойи учун берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ходим ордерни олишда ордерга киритиладиган оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик ҳақида гувоҳномаси) ёки уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ордер бевосита хизмат уй-жойи бериладиган ходимга ёки айрим ҳолатларда (касаллик, хизмат сафари) белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахсга ёхуд унинг оила аъзоларига (боқувчисини йўқотганда) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ходим ва унинг оила аъзолари берилган хизмат уй-жойига кўчиб киргандан сўнг ва ордерни тегишли ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказгач, ушбу ордер Марказий ёки ҳудудий комиссияга топширилиши ва қатъий ҳисобдорлик ҳужжати сифатида сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Хизмат уйларини сотишдан тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан уй-жой фондини кенгайтириш, хизмат уйларининг ҳолатини яхшилаш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 865-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/865/3908-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Хизмат уй-жойидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш ёки уни ижарага бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Марказий ва ҳудудий комиссиялар бир йилда камида икки марта ходимларнинг хизмат уй-жойидан мақсадли фойдаланиши, шунингдек ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида қайд этилган ҳолатлар мавжуд бўлишини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ҳудудий комиссиялар ва улар аъзоларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича ариза ва шикоятлар Марказий комиссия ҳамда суд томонидан, белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Хизмат уй-жойини бериш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
серия __ № 00000
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УЙ-ЖОЙ АТТЕСТАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.

Фамилияси
Исми
Отасининг исми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.

Шахсий тартиб рақами
Паспорт серияси ва рақами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оила аъзолари сони (ўзгаришлар ҳақида маълумот)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сана
Сон

4.

Т/р
Уй-жойга муҳтож бўлган шахс тоифаси
Ҳисобга қўйиш санаси
Ҳисобдан чиқариш санаси
Ҳисобдан чиқариш учун асос
1.
2.
3.
4.
5.
Комиссия раиси
________________
_________________________
(имзо)
(Ф.И.О. )
М.Ў.
20 ___ йил «___» __________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уй-жойи борлиги ҳақида маълумотлар (хизмат уй-жойини олганлик, топширганлик ҳақида, ер участкаси ажратилгани ҳақида, уй-жой қуриш (сотиб олиш) учун узоқ муддатли ипотека кредити олганлик ҳақида қайдлар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олганлик ҳақида қайд
Уй-жойни топширганлик ҳақида қайд (уй-жой билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган ҳаракатлар ҳақида), уй-жойни топширганлик ҳақида реквизитлар, маълумотномалар, кимдан томонидан ва қачон берилган

Иккинчи варақнинг олд томони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойи борлиги ҳақида маълумотлар (хизмат уй-жойини олганлик, топширганлик ҳақида, ер участкаси ажратилгани ҳақида, уй-жой қуриш учун (сотиб олиш) узоқ муддатли ипотека кредити олганлик ҳақида қайдлар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олганлик ҳақида қайд
Уй-жойни топширганлик ҳақида қайд (уй-жой билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган ҳаракатлар ҳақида), уй-жойни топширганлик ҳақида реквизитлар, маълумотномалар, кимдан томонидан ва қачон берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи варақнинг орқа томони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аттестатга киритилган маълумотларни текшириш ҳақида қайд (аттестатни тўлдиришда ва унга ўзгартиришлар киритишда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Текшириш санаси
Комиссия раиси ўринбосарининг имзоси, сана, муҳр, ходимнинг имзоси
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 765-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 24-сон қарори билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар