Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
қарори
«2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 51-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3083-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 2 октябрдаги 9-мб-сонли «2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3083-5, 04.11.2019 й.) асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 6-мб-сон қарори (рўйхат рақами 3083, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3083/2143-сон) билан тасдиқланган 2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларининг 51-иловаси иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 сентябрь,
8-мб-сон
«2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 51-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қарорга
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 6-мб-сон қарорига 51-илова
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 10/19/3083-4/3848-сон)