24.09.2019 йилдаги 807-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2023
 LexUZ шарҳи
5. Адвокатлик гувоҳномасини бериш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
6. Адвокатлик гувоҳномаси (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ адвокат мақомига эга бўлишга талабгор бўлган шахсга (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) адвокатлик тузилмаси рўйхатдан ўтказилган ёки талабгорнинг фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмасига кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳудудий адлия органи томонидан олинган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида берилади.
9. Гувоҳноманинг рақами мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилган гувоҳномалар беришни ҳисобга олиш дафтаридаги тартиб рақамига мос бўлади.
12. Гувоҳномалар бланкаларининг кирими ва чиқими мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклларда ҳисобга олиш дафтарларида қайд этилади.
Расмийлаштирилган адвокатлик гувоҳномаларини беришни ҳисобга олиш дафтари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ электрон шаклда юритилади. Бунда расмийлаштирилган адвокатлик гувоҳномаларини беришни ҳисобга олиш дафтаридаги тегишли буйруқларнинг реквизитларида буйруқнинг санаси ва рақами кўрсатилиши керак.
Адвокатлик фаолиятини мазкур банднинг биринчи хатбошиси талабларини бузган ҳолда амалга ошириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ адвокатнинг жавобгарлигига сабаб бўлади.
18. Адвокат мақомини тўхтатиб туриш «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда малака комиссияси қарори билан амалга оширилади.
19. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 131-моддасига мувофиқ адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин уч ой ичида адвокатлик фаолиятига киришиши керак.
Адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтишига камида ўн кун олдин тегишли малака комиссиясига адвокат мақомини тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.
20. Адвокат мақоми «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида назарда тутилган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тугатилиши муносабати билан тугатилади. Адвокат мақомини тугатиш тўғрисида ҳудудий адлия органи раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига мувофиқ адвокатга гувоҳнома берган ҳудудий адлия органлари гувоҳнома берилган фактлар ҳақида тегишли давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек, мазкур гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисида маълумот бериши шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Талабгор

Адвокат

Адвокатлик гувоҳномасини олиш учун ҳудудий адлия органига шахсан мурожаат қилади.

Адвокатлик тузилмасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки тегишли адвокатлик тузилмасига кирган куннинг эртасидан кечиктирмай


2-босқич

Ҳудудий

адлия органи

1. Ариза ва унга иловаларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганади.

2. Талабгор ёки адвокатнинг адвокатлик гувоҳномасини расмийлаштиради.

2 иш кунида


3-босқич

Ҳудудий

адлия органи

1. Адвокатлик гувоҳномасини талабгор ёки адвокатга гувоҳнома олганлиги тўғрисида тилхат орқали беради.

2. Берилган адвокатлик гувоҳномасининг реквизитларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасини ёзма равишда хабардор қилади.

1 иш кунида


3 иш кунида

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

_________________________________________________________________________________________________
(Ҳудудий адлия органининг номи)


Тартиб рақами —гувоҳноманинг рақами

Адвокатнинг Ф.И.О.

Лицензиянинг рақами ва берилган санаси

Рухсат берилган ихтисослик

Адвокатлик тузилмасининг номи ва жойлашган ери (почта манзили)

Адвокатлик гувоҳномасининг берилган санаси

Қуйидаги муносабат билан гувоҳномани бериш тўғрисидаги

буйруқнинг реквизитлари:

Адвокат мақомини бериш

Адвокатлик тузилмасини тузиш ёки бошқа адвокатлик тузилмасига кириш

Ихтисосликни ўзгариши

Лицензияни қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш

Гувоҳномани йўқотиш ёки яроқсиз ҳолга келиши

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11


давоми

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги муносабати билан гувоҳнома олиб қўйилган сана

Адвокат мақомини тикланганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тўхтатиб турилганда олиб қўйилган гувоҳноманинг қайтарилган санаси

Адвокат мақоми тугатилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг реквизитлари

Адвокат мақоми тугатилганлиги муносабати билан гувоҳноманинг олиб қўйилган санаси

Гувоҳнома йўқ қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар

(сана, асос ва б.)

12

13

14

15

16

17

18