Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
қарори
Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2820-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 344-сон «Халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2018 йил 3 октябрдаги 789-сон «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 12 июлдаги 7-мҳ, 52-сон қарори (рўйхат рақами 2820, 2016 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 383-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2-бандлари 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 август,
38-ққ-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 август,
90-сон
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 38-ққ, 90-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банддаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарган ҳолларда, базавий ҳисоблаш миқдори ўзгарган санадан бошлаб тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади.».
3. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи тўғрисидаги маълумотномага ва умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгашининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади.».
4. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Тарбиячиларнинг меҳнат ҳақи ва меҳнат таътили ҳақига тўловлар амалга оширилганидан кейин бўшаб қолган маблағлар уларни моддий рағбатлантириш харажатларига, шунингдек кузатув кенгашининг розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатларга эркин йўналтирилиши мумкин.».
5. 25-банд «бухгалтерияси» деган сўздан кейин «ёки халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. 27-банд «(бухгалтерлари)» деган сўздан кейин «ёки халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг бош бухгалтери» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Тўловлардан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси ҳамда тегишли ҳудудий бўлимлари томонидан олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2019 й., 10/19/2820-1/3644-сон)