19.08.2019 йилдаги 688-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон ва «Хитой Халқ Республикасида олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 майдаги ПҚ-4308-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали механизмларни жорий этиш ва Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан «Costar Group Co. Ltd», «CITIC Guoan Information Technology Co. Ltd» ва «Huawei Technologies Co. Ltd.» (Хитой) компаниялари ўртасида Тошкент шаҳрида 300 млн. АҚШ доллари миқдоридаги «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келишув ҳамда устав фонди 2 млн. АҚШ доллари бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасини (кейинги ўринларда қўшма корхонадеб аталади) ташкил этиш тўғрисида таъсис шартномаси имзоланганлиги, ундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42 фоиз миқдордаги улуш (840 минг АҚШ доллари) ― «Costar Group Co. Ltd» ва «CITIC Guoan Information Technology Co. Ltd» компаниялари томонидан пул маблағларини киритиш эвазига шакллантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58 фоиз миқдордаги давлат улуши (1 млн. 160,0 минг АҚШ доллари) ― Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан пул маблағларини киритиш эвазига шакллантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни ташкил этиш лойиҳани амалга ошириш доирасида асосий вазифалар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида вазиятларни бошқариш ягона маркази ва Маълумотларни қайта ишлаш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам хизмати, газ тизими авария хизматларининг шошилинч тезкор хизматларини ўз ичига олган 112 рақами остидаги ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашни бошқаришнинг мавжуд компьютерлаштирилган тизимини ҳамда бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларини «Хавфсиз шаҳар» тизими билан мажбурий интеграциялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини фото-видео қайд қилиш, турар жойлар ва ижтимоий аҳамиятли объектлар мониторингини олиб бориш, автомобиль турар жойлари ва тўхташ жойларини тартибга солиш, шунингдек, экологик назорат тизимлари фаолият кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
видео кузатув тизимлари техникаси ва ускуналарини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида стандартлар ва норматив ҳужжатларнинг белгиланган талабларига мувофиқлигини ўлчаш ва сертификатлаш бўйича лаборатория;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида жалб қилинган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг оператив, диспетчерлик ва бошқарув ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини яратиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ― буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«CITIC Guoan Information Technology Co. Ltd» компанияси ― инвестор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхона ― бош пудратчи ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Costar Group Co. Ltd» компанияси ― ягона интегратор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Huawei Technologies Co. Ltd.» компанияси ҳамда буюртмачи билан келишган ҳолда бош пудрат ташкилот томонидан бошқа жалб қилинган субпудратчилар сифатида жалб қилинадиган хорижий ва маҳаллий компаниялар ― товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказга Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини сақлаш ва техник қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли давлат ташкилоти функцияси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзбектелеком» АК нинг икки ой муддатда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 2-уй манзилидаги бино ва иншоотларнинг бир қисмини, шу жумладан, ихтисослаштирилган ер ости иншоотини сарфланган сарф-ҳаражатларни инобатга олган ҳолда баланс қийматида «Ўзбектелеком» АК нинг давлат улушини камайтириш ҳисобига Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ берилаётган объектларда «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимининг таркибий қисмлари — Вазиятларни бошқариш ягона маркази, Маълумотларни қайта ишлаш маркази ва 112 рақами остидаги ягона навбатчи-диспетчерлик хизматини жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар тўлашдан тушган тушум қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи ― республика ва маҳаллий бюджет, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-технологияларини ривожлантириш жамғармаси ўртасида тақсимланган ҳолда Ўзбекистон томонга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — тузилган шартномага мувофиқ инвестиция харажатлари тўлиқ қоплангунига қадар бош пудратчи ташкилот ҳисоб рақамига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) инвесторнинг инвестиция харажатлари тўлиқ қопланганидан сўнг Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун бош пудратчи ташкилот ҳисоб рақамига тушаётган жарималар суммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими лойиҳасини амалга ошириш ишлари якунлангач у давлат мулкига ўтказилади ва унинг келгусидаги ишини таъминлаш ва ишлаб туриши учун техник қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказга оператив бошқарув ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда Молия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда вазирликлар ва идоралар ― лойиҳа иштирокчилари билан ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил этиш учун ажратмалар миқдори, шунингдек, Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар тўлашдан тушган маблағларни жамлаш ва тақсимлаш тартиби ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳани амалга ошириш доирасида бош пудратчи ташкилот, инвестор ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар 2029 йил 1 январгача бўлган муддатда фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ четдан олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот ва қурилиш материаллари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарорига мувофиқ лойиҳа доирасида лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари харид комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини яратиш ишлари лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда бажарилишига истисно тариқасида рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддат давомида фойдаланишни таъминлайдиган техник талабларга амал қилган ҳолда барқарор йўл чизиқларининг туширилишини, йўл белгилари ва ёритиш ускуналари ўрнатилишини, ахборот кўрсаткичлари ва йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа техник воситаларнинг ўрнатилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур маълумотлар (топографик суратга олиш маълумотлари) буюртмачига ва бош пудратчи ташкилотга тақдим этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда электр узатиш линиялари ва «Ўзбектелеком» АК билан биргаликда ― телекоммуникация тармоқлари «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими объектларига ташқи тармоқлардан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ лойиҳани амалга ошириш доирасида Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими объектлари ташқи электр узатиш тармоқларига белгиланган тартибда мажбурий захиралаш шарти билан ўз вақтида уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги инвестор ёки қўшма корхонанинг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикасига хорижий мутахассисларни (бундай мутахассислар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бўлмаган ҳолларда) жалб қилишга рухсатнома берилишини (узайтирилишини), шунингдек, чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқнома берилишини (узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикхаджаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 19 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
688-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 688-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини яратиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қўшма корхона ташкил этиш.

Корхона Уставини келишиш ва имзолаш, давлат рўйхатидан ўтказиш

2019 йил

III-IV чораклар

Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги

2.

Вазиятларни бошқариш ягона маркази ва Маълумотларни қайта ишлаш маркази (асосий ва захира) биноларини қуриш бўйича муҳандислик-қидирув ишларини олиб бориш, дастлабки маълумотларни тўплаш, ҳисоботларни тузиш.

Муҳандислик-қидирув ишлари натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш

2019 йил

III-IV чораклар

Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат экология қўмитаси, «Ўзстандарт» АЖ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги

3.

Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини яратиш бўйича инвестиция лойиҳасининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш

2019 йил
IV чорак—
2020 йил
I чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, «Ўзстандарт» АЖ,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

4.

Тошкент шаҳрида Вазиятларни бошқариш ягона маркази ва Маълумотларни қайта ишлаш маркази биноларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш

2019 йил
IV чорак —
2020 йил
IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, ФВВ, Қурилиш вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

5.

Асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича контракт лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

Асбоб-ускуналарни етказиб беришга контрактни имзолаш

2019 йил

III-IV чораклар

Ахборот технологиялари вазирлиги

6.

Тошкент шаҳрида Вазиятларни бошқариш ягона маркази ва Маълумотларни қайта ишлаш маркази биноларини қуриш.

Қурилиш-монтаж ишларини бажариш

2020 йил

IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

7.

Видеокузатув тизими техника ва асбоб-ускуналари, дастурий таъминот маҳсулотларини ўлчаш бўйича лабораторияни аккредитациядан ўтказиш.

Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш

2020 йил

IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги

8.

Вазиятларни бошқариш ягона маркази ва Маълумотларни қайта ишлаш марказининг асбоб-ускуналарини монтаж қилиш, ўрнатиш ва синов режимида ишга тушириш.

Ишга тушириш — созлаш ишларини бажариш

2019 йил
IV чорак—
2020 йил
II чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги

9.

Интеграцияланган тизимларни, шу жумладан, Вазиятларни бошқариш ягона маркази, Маълумотларни қайта ишлаш маркази ҳамда Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимининг бошқа компонентларини ишга тушириш.

Тошкет шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимини ишга тушириш

2020 йил

IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

10.

Лойиҳа доирасида фойдаланиладиган дастурий таъминот ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома тайёрлаш

Доимий равишда

Ахборот технологиялари вазирлиги

11.

Жамоат жойларида экодатчиклар, видеокузатув камераларини ва «ақлли» светофорлар ўрнатиш бўйича муҳандислик-қидирув ишларини олиб бориш, маълумотларни тўплаш, ҳисоботлар тузиш.

Муҳандислик-қидирув ишлари натижалари бўйича ҳисобот тайёрлаш

2020 йил
II чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат экология қўмитаси, «Ўзтрансгаз» АЖ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

12.

Видеокузатув камералари, экодатчиклар ва «ақлли» светофорларни ўрнатиш.

Ишга тушириш ― созлаш ишларини бажариш

2020 йил
III-IV чораклар

Ахборот технологиялари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ИИВ, Давлат экология қўмитаси

13.

Республиканинг бутун ҳудудида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизими лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома тайёрлаш

2020 йил
IV чорак

Ахборот технологиялари вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарори билан ташкил этилган «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш комиссияси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таклифлари асосида қабул қилинадиган қарорига асосан, хитойлик ҳамкорлар билан музокаралар натижаларига кўра белгиланадиган механизмлар ва муддатларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/688/3592-сон)