04.05.2019 йилдаги ПҚ-4308-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми ишида иштирок этиш учун 2019 йил 24 — 27 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи республикамизнинг халқаро майдондаги обрўсини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форум давомида илгари сурилган ташаббуслар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланди ва улар миллий иқтисодиёт учун устувор дастурлар ва лойиҳаларни олға суришда Ўзбекистонга кенг истиқболларни очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форумдаги иштирокчи мамлакатларнинг ҳамкорлик алоқаларида уйғунликни таъминлашга қаратилган улкан халқаро платформа бўлмиш «Бир макон, бир йўл» ташаббуси 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги алоҳида қоидалар билан ҳамоҳангдир ва саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва бошқа йўналишлардаги ўзбек-хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини изчил ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу соҳалардаги қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш янги транспорт йўлакларини очиш, маҳаллий маҳсулотлар экспортини кенгайтириш ва республикамиз иқтисодиёти тармоқларига жалб қилинаётган инвестициялар ҳажмини оширишга ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хитой Халқ Республикаси, Беларусь Республикаси, Тожикистон Республикаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Халқаро валюта жамғармаси раҳбарлари ва бошқа хорижий делегациялар раҳбарлари билан ўтказилган икки томонлама самарали учрашувлар томонларнинг жуда кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга интилиши ортиб бораётганини тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ташаббуслар ва таклифларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми доирасидаги икки томонлама учрашувлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форуми ишида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз ижро этилиши устидан мониторинг ва назоратни таъминлаш механизми 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасига хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун масъул бўлган инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозими киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимлари штатлари сонини 20 нафарга кўпайтириш ҳисобига Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Бош бошқарма) тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари ва Бош бошқарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар, шу жумладан «Бир макон, бир йўл» ташаббусининг иштирокчи давлатлари билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалда рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар билан юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги келишувларнинг сўзсиз ва сифатли ижро этилиши устидан доимий ҳамда тизимли мониторинг ва назоратни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасидаги амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)ни сўзсиз амалга ошириш бўйича масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини сифатли тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш мақсадида Пекин шаҳрида ходимларнинг чекланган сони 11 кишидан иборат Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ваколатхонаси (кейинги ўринларда — Ваколатхона) ташкил этилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона тузилмаси, харажатлар сметаси, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириш манбалари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси (фаолиятнинг аниқ натижалари учун мукофотлашни ҳисобга олган ҳолда) ҳамда моддий-техник таъминлашни кўрсатиб берган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонани малакали мутахассислар билан бутлаш ҳамда унинг фаолият бошлаши билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–4135-сон қарорининг 2-бандига 4-иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорлик истиқболларини ва уни ривожлантириш муаммоларини чуқур ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан биргаликда икки ҳафта муддатда тегишли илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланган ҳолда, тармоқ жадвалларини ҳамда амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)ни ўз вақтида ва сифатли бажаришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)нинг амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ҳар календарь ойининг 3-санасига қадар тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ҳар календарь ойининг 7-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)нинг ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳисобот ойидан кейинги ҳар календарь ойининг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига мазкур қарор ҳамда тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари») ижросининг танқидий таҳлилини тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини унинг штатлари сони ошганлигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4308-сон