17.08.2019 йилдаги 687-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПҚ-3920-сон қарорига мувофиқ молиялаштиришнинг бюджетдан ташқари манбаларини жалб этиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, маданият ва санъат муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маданият ва санъат муассасаларининг васийлик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги уч ой муддатда маданият ва санъат муассасалари орасида васийлик кенгашларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 17 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
687-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат муассасаларида васийлик Васийлик кенгашиларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Васийлик кенгаши — маданият ва санъат муассасаларининг вазифалари ва муаммоларини ҳал этишга жамоатчиликни жалб этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этишда уларга кўмаклашиш, шунингдек, пулли хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида маданият ва санъат муассасаларида ташкил этиладиган жамоатчилик-маслаҳат органи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат муассасасига театрлар, цирклар, филармониялар, концерт ташкилотлари (профессионал ижодий жамоалар, мусиқа жамоалари, ансамбллар ва шу кабилар), маданий-маърифий муассасалар (маданият марказлари, музейлар, бадиий галереялар (кўргазмалар), кўргазма заллари, тарихий маданий қўриқхоналар, маданият ва дам олиш истироҳат боғлари, клуб муассасалари, саройлар ва маданият уйлари, маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасалари ва шу кабилар, идоравий мансублигидан қатъи назар моддий маданий мерос объектлари ва архитектура ёдгорликлари киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Васийлик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда корпоратив қоидага мувофиқ амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Васийлик кенгашини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Васийлик кенгаши ҳар бир маданият ва санъат муассасасида юридик шахс ташкил этмасдан тузилади ва жамоатчилик асосида иш кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Васийлик кенгаши маданият ва санъат муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Васийлик кенгаши таркиби маданият ва санъат муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши таркибига давлат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, шунингдек, маданият ва санъат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа жисмоний шахслар кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Васийлик кенгашининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техника базани мустаҳкамлаш, шу жумладан, инфратузилмани яхшилаш, маданият ва санъат муассасалари бинолари ва ҳудудини ободонлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасаси фаолияти сифати ва самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича дастурларни молиялаштириш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасаси фаолиятини такомиллаштиришга малакали мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасаси фаолиятини ривожлантиришни таъминлаш учун донорларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Васийлик кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасасининг ва иш режалари, тадбирлар режалари, дастурлари ва бошқа ҳужжатларини муҳокама қилишда иштирок этиш, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасаси раҳбарига маданият муассасаси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда маданият ва санъат муассасасидан олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар билан давлат органларига мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашининг молиявий режасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашининг маблағларини тақсимлаш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши маблағларини сарфлашнинг молиявий режаси ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан ва бошқа жалб этилган кўмаклашиш маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини текшириш учун молиявий назоратнинг ваколатли органини тайинлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши қонунчиликка, ички низомга ва маданият ва санъат муассасасининг низомига (уставига) мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(8-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Васийлик кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу низомда белгиланган асосий вазифалар бажарилишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлардан ва бошқа жалб этилган кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Васийлик кенгаши фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Васийлик кенгаши ўз фаолиятини Васийлик кенгаши ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда унинг барча аъзоларининг ихтиёрий иштирок этиши ва тенг ҳуқуқлилиги принциплари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Васийлик кенгаши, қоидага кўра, раис, раиснинг ўринбосари, Васийлик кенгашининг котиби ва аъзолари таркибида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашининг сон таркиби, агар унинг низомида ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, регламентлаштирилмайди. Васийлик кенгаши таркиби ва раҳбариятидаги ўзгаришлар, қоидага кўра, бир йилда бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат муассасаси раҳбари Васийлик кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Васийлик кенгашига раис бошчилик қилади. Раиснинг ваколатига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши мажлиси кун тартибини белгилаш ва уни чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши қарорларини тасдиқлаш ва улар ижроси назорат қилинишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашининг йиллик иш режасини тасдиқлаш, шунингдек, Васийлик кенгашига унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши аъзоларига юкланган вазифалар ижроси бўйича уларнинг ишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашини давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашининг самарали фаолиятини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Васийлик кенгаши раиси ва унинг ўринбосари биринчи ташкилий мажлисда сайланадилар. Васийлик кенгаши раиси ва унинг ўринбосари Васийлик кенгаши аъзоларидан сайланади. Васийлик кенгаши аъзолари фаолияти муддатлари, Васийлик кенгаши раиси ва унинг ўринбосарини қайта сайлаш унинг низомида белгиланади. Васийлик кенгаши ўз ваколатларини маданият ва санъат муассасаси раҳбарига беришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Васийлик кенгаши раиси ўринбосарининг ваколатлари Васийлик кенгашининг қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Васийлик кенгаши аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат муассасаларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича Васийлик кенгашига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этиш ҳуқуқига эгадир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши аъзолари мажлисда шахсан, ёхуд қонунчиликка мувофиқ Васийлик кенгаши аъзоси номидан иш кўриш ваколати берилган ўзининг вакили орқали қатнашиши керак.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши аъзоси мажлисда иштирок этиш имкони бўлмаганда мажлис кун тартиби бўйича ўз фикрини Васийлик кенгашига ёзма равишда юбориш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Васийлик кенгаши ўз ишини ўзи томонидан тасдиқланган режалар асосида қуради ва ўз мажлисларини заруратга кўра, бироқ ярим йилда камида бир марта ўтказади. Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгаши аъзоларининг ёзма илтимосномалари асосида навбатдан ташқари мажлислар чақириши мумкин. Васийлик кенгаши аъзоларининг илтимосномасида навбатдан ташқари мажлисни ўтказишнинг сабаблари ва асослари баён қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Васийлик кенгаши мажлисини Васийлик кенгаши раиси олиб боради, у бўлмаган тақдирда — Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, у ҳуқуқий ваколатли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисни ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда Васийлик кенгаши мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Васийлик кенгаши мажлисида кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига боғлиқ равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, маданият ва санъат муассасалари ходимлари, алоҳида жисмоний шахслар таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Васийлик кенгаши котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча зарур ҳужжатлар Васийлик кенгаши мажлисига ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажлисни ўтказиш муддати ва жойини Васийлик кенгаши раиси билан келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибидаги масалалар бўйича Васийлик кенгаши мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлис ўтказиладиган сана, кун тартиби лойиҳаси, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши қарорлари ижроси мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Васийлик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши ҳужжатлари сақланишини, шунингдек, Васийлик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги ахборот маданият ва санъат муассасасининг веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши котиби Васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Васийлик кенгаши томонидан қарорлар қабул қилиниши ва уларнинг ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Васийлик кенгашининг қарори мажлисда иштирок этаётган Васийлик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Васийлик кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағлар тушуми ва харажатларнинг йиллик молиявий режасини тасдиқлаш, шунингдек, Васийлик кенгаши маблағларидан фойдаланиш масалалари бўйича қарор мажлисда ҳозир бўлган Васийлик кенгаши аъзоларининг учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Васийлик кенгаши қарорлари Васийлик кенгаши мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Васийлик кенгаши мажлисининг баённомаси Васийлик кенгаши раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Васийлик кенгаши аъзоларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши мажлиси баённомаси расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида Васийлик кенгашининг котиби маданият ва санъат муассасасининг веб-сайтида баённоманинг электрон версияси эълон қилинишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Васийлик кенгаши баённомасининг асл нусхаси ва унга материаллар маданият ва санъат муассасасида сақланади. Маданият ва санъат муассасаси раҳбари Васийлик кенгашининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлари сақланишини таъминлашда ҳамда Васийлик кенгаши мажлиси тўғрисидаги ахборот маданият ва санъат муассасасининг веб-сайтида жойлаштиришда Васийлик кенгаши котибига кўмаклашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Васийлик кенгаши котиби Васийлик кенгаши аъзолари кўмагида Васийлик кенгаши қарорлари бажарилишини мунтазам равишда ўрганади ва кўриб чиқади, зарурат бўлганда, Васийлик кенгаши раисига тегишли таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Васийлик кенгаши бир йилда камида бир марта маданият ва санъат муассасаси раҳбарининг қабул қилинган қарорлар ижроси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Васийлик кенгашининг иш тартиби Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган регламентда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Жалб этилган маблағлардан ва бошқа кўмаклашиш маблағларидан Васийлик кенгашининг вазифалари ва функцияларини амалга ошириш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Пул маблағлари шаклидаги жалб этилган кўмаклашиш маблағлари маданият ва санъат муассасасининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамида жамланади, маданият ва санъат муассасасининг даромадлари ва харажатлари сметасига киритилади ҳамда ушбу Низомда ва қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар, ишлар/хизматларни бажариш, маданият ва санъат муассасаси билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги шартномаларда белгиланган шартнома мажбуриятлари бажарилишини ҳуқуқи ҳамда бошқа моддий ва номоддий бойликлар тарзидаги жалб этилган кўмаклашиш маблағларидан фойдаланиш тартиби ва шартлари Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағлари даромадлари ва харажатлари ҳажмлари келгуси йилга Васийлик кенгашининг мажлисида тасдиқланган даромадлар ва харажатлар молиявий режасига мувофиқ маданият ва санъат муассасасининг даромадлари ва харажатлари сметасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағларнинг даромадлари ва харажатлари молиявий режасига маданият ва санъат муассасасида Васийлик кенгаши фаолияти билан боғлиқ жорий харажатлар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Жалб этилган маблағларнинг даромадлари ва харажатлари сметаси Васийлик кенгашининг қарори билан тасдиқланади. Зарурат бўлганда жалб этилган маблағларнинг даромадлари ва харажатлари сметасига қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағларининг бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, уларнинг зарур тарзда расмийлаштирилиши ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш учун маданият ва санъат муассасасининг раҳбари ва бош бухгалтери жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилда фойдаланилмаган пул маблағлари қолдиғи олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Васийлик кенгаши жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан молиявий назоратни амалга оширади. Молиявий назоратни амалга ошириш учун Васийлик кенгаши Васийлик кенгашининг молиявий тафтишчиси ёки назорат-тафтиш комиссияси шаклида Васийлик кенгашининг молиявий назорати ваколатли органини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий назоратнинг ваколатли органини, Васийлик кенгаши назорат-тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини тайинлаш тартиби, уларнинг ваколатлари муддатлари ва тафтишларни ўтказиш даврийлиги Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши молиявий назоратни амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Васийлик кенгашининг молиявий назорати ваколатли органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йилда камида бир марта ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширади, Васийлик кенгашининг маблағлари ва бошқа кўмаклашиш маблағларининг сарфланган харажатларини, шунингдек, улардан моддий ва номоддий активлар тарзида фойдаланиш самарадорлигини тафтиш қилади, йиллик ҳисоботлар ва баланс бўйича хулоса тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ҳисобот тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлик ва уни тузиш асосланганлиги юзасидан келгуси йилга даромадлар ва харажатлар молиявий режасини кўриб чиқади;
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши тўғрисида Васийлик кенгаши олдида ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Келгуси йилга даромадлар ва харажатларнинг молиявий режаси Васийлик кенгаши молиявий назоратининг ваколатли органи томонидан кўриб чиқилганидан ва маъқулланганидан кейин Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Васийлик кенгашининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Васийлик кенгаши фаолиятини тўхтатиш Васийлик кенгашининг қарори асосида амалга оширилади. Васийлик кенгаши фаолияти тўхтатилган тақдирда унинг жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағларини бошқариш бўйича ваколатлари Васийлик кенгашининг янги таркиби тайнлангунига қадар маданият ва санъат муассасаси раҳбарига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ушбу Низом қўлланилиши муносабати билан юзага келадиган низолар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/687/3580-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)