30.04.2018 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Метеорология соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш жараёнига ҳиссасини қўшиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида метеорология соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метеорология соҳасида яқин ҳамкорлик натижасида келадиган фойда ва ўзаро манфаатдорликни инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Метеорологик фаолиятни такомиллаштириш учун ҳамда ҳар бир Томон давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ, Томонлар тенглик, ўзаролик ва ўзаро фойда принциплари асосида маълумот, тажриба ва технологиялар билан алмашиш орқали ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қисқа муддатли прогноз ва дастлабки об-ҳаво прогнози;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши масалалари бўйича маълумотни баҳолаш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) замонавий технологияларни қўллаш, жумладан, об-ҳаво прогнозида рақамли моделлардан фойдаланиш ҳамда об-ҳаво прогнози учун сунъий йўлдошлар ва метеорологик радарларнинг маълумотларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) барвақт огоҳлантириш тизимларини ишлаб чиқиш ва табиий офатлар хавфини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) метеорологик асбобларни калибрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг 2-моддасида санаб ўтилган соҳаларда ҳамкорликни амалга ошириш учун Томонлар қуйидаги усулларда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) метеорология соҳасидаги ҳар бир Томон давлати миллий қонунчилигида тақиқланмаган илмий-техникавий маълумотлар ҳамда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳужжатлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мутахассислар, тадқиқотчилар ва маслаҳатчилар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) қўшма ишчи мажлислар, учрашувлар, семинарлар, ўқув дастурлари ва ўқув сафарларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) қўшма илмий-техникавий лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги органлар мазкур Битим қоидаларини амалга оширишда ваколатли ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон томонидан — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркия томонидан — Туркия Республикаси Ўрмон хўжалиги ва сув ишлари вазирлиги ҳузуридаги Метеорология бош директорати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзларининг ваколатли органлари тўғрисидаги ҳар қандай ўзгариш ҳақида бир-бирларини дарҳол дипломатик канал орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, ўз давлатининг тегишли миллий қонунчилиги ва ўзлари иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ, мазкур Битим доирасида тақдим этилган ёки яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқини самарали ҳимоя қилишни таъминлайдилар. Мазкур Битим мақсади учун интеллектуал мулк тушунчаси 1967 йил 14 июлда Стокгольмда имзоланган Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги Конвенциянинг 2-моддасида баён қилинган мазмунда тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим доирасида амалга ошириладиган ҳамкорлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар Томонларнинг ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича ўзаро келишувларига биноан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битим доирасидаги ҳамкорлик фаолиятида иштирок этиш учун ҳукуматга оид ва илмий (академик) муассасалар, хусусий корхоналар ва ноҳукумат ташкилотларни таклиф этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро ёзма келишувига асосан мазкур Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган тегишли баённомалар билан расмийлаштириладиган ва мазкур Битимнинг 12-моддасига мувофиқ кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай низо Томонлар тарафидан музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро ёзма келишувга асосан, Томонлар ҳар бир Томон давлати миллий қонунчилигига мувофиқ, мазкур ҳамкорлик натижаларини учинчи томонларга тақдим этишга келишишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонларнинг давлатлари иштирокчи бўлган бошқа халқаро битимлардан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қиладиган тарзда талқин этилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида бир-бирларига юборган сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим бир (1) йиллик муддат давомида амал қилади. Башарти Томонлардан бири бошқа Томонни мазкур Битимнинг амал қилиш муддати тугалланишига олти (6) ой қолгунга қадар унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма хабардор қилмаса, унинг амал қилиши ўз-ўзидан кейинги бир (1) йиллик даврларга узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг тугатилиши Битимга мувофиқ келишилган ва у тугатилишига қадар бошланган лойиҳалар ва тадбирларнинг амал қилиш муддати ва давомийлигига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2018 йил 30 апрелда икки (2) асл нусхада, ҳар бири ўзбек, турк ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келганда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)