Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025 04.12.1995 йилдаги 448-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.04.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЙРИМ КОРХОНАЛАР ВА МОЛ-МУЛКНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИНГ БАЪЗИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Айрим корхоналар ва мол-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг баъзи масалалари тўғрисида» 1995 йил 31 августдаги 119-1-сон қарорини бажариш ҳамда давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларини янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнларини чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган, хусусийлаштирилмайдиган ва сотиб олинмайдиган корхоналар, объектлар, давлат мол-мулки гуруҳлари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар, объектлар, давлат мол-мулки гуруҳлари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан 1996 йилда давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган корхоналар, объектлар, давлат мол-мулки гуруҳлари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва минтақалар бўйича объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда улардан тушадиган маблағлар юзасидан 1996 йилги топшириқлар 5 ва 6-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вилоятлари бўйича кимошди савдолари ва танловларда қурилиши тугалланмаган объектларни сотиш юзасидан 1996 йилги топшириқлар 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси объектларини кимошди савдолари ва танловларда сотиш бўйича топшириқлар 8-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳамда уларни кимошди савдоси, танловлар ва биржа савдоларида сотиш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 июлдаги 273-ф-сон Фармойиши билан белгиланган маблағларни тўлаш, тақсимлаш, ҳисобга олиш ва уларнинг тушуми ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг умумий қабул қилинган тартибларига қатъий риоя этилсин. Аралаш мулк объектларини кимошди савдолари, танловлар ва биржа савдоларида сотиш чоғида давлатга қарашли бўлмаган мулк объектлари учун маблағларни тақсимлашнинг қайд этиб ўтилган Фармойишда назарда тутилган схемасига амал қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1996 йилда илгари хусусийлаштирилган савдо, маиший хизмат кўрсатиш, матлубот кооперацияси объектлари жойлашган ер участкаларини уларнинг эгалари буюртманомаларига биноан 9-иловага* мувофиқ сотишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика вилоятлари бўйича 1996 йилда кимошди савдоси асосида ер майдонларини фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун сотиш топшириқлари 10-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер майдонларини кимошди савдосида ҳақини бир йилдан кўп бўлмаган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш йўли билан сотиб олишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Минтақаларнинг 1996 йилда 11-иловага* мувофиқ кичик ва хусусий корхоналар ташкил этиш тўғрисида таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Минтақалар ва халқ хўжалиги тармоқлари бўйича 1996 йилда акционерлик жамиятларига айлантирилаётган давлат корхоналари акцияларини чиқариш жадвали 12 ва 13-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига 4 — 13-иловаларга* мувофиқ рўйхатларга тузатиш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2 — 13-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ҳукумат қарори қабул қилинишини талаб этувчи масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорни асос қилиб олган ҳолда 1996 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг минтақавий дастурларини 20 кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки, давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендлар 1996 йилда ривожлантириш ва техник қайта жиҳозлаш учун корхоналар ҳамда ташкилотларга йўналтирилади. Давлатга тегишли дивидендлардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш мулкнинг давлат улушларини бошқариш ҳуқуқи берилган тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларга юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси маблағлардан ноўрин фойдаланиш ҳолларини аниқлаганда, улар Давлат мулки қўмитаси томонидан қонунчилик билан белгиланган тартибда ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг бажарилиши йилнинг биринчи чораги, ярим йили, 9 ойи ва умуман 1996 йил якунлари бўйича Давлат мулки қўмитаси (В.А.Чжен) томонидан тақдим этилган материалларга биноан Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 4 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
448-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 4 декабрдаги 448-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ, ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. 1994-1995 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича илгари қабул қилинган дастурларнинг қандай амалга оширилаётганлиги натижаларининг таҳлили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йилда 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикасида Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш дастури билан белгиланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни ўтказиш кўламларини кенгайтириш, монополистик ишлаб чиқариш-хўжалик тузилмаларини кичиклаштириш ва рақобат бозори муҳитини яратиш, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида республиканинг кенг аҳоли қатламларининг, хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирок этишларини таъминлашга оид мақсадларни амалга ошириш давом эттирилди. Хусусийлаштирилган корхоналарга иш шароитлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, нодавлат секторларини янада кенгайтириш, қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада 3800 дан ортиқ давлат корхоналари негизида очиқ турдаги акционерлик жамиятлари ташкил этилди. Республикада 17000 дан ортиқ деҳқон ва фермер хўжаликлари пайдо бўлди, акционерлик жамиятлари «Ўзмаишийхизматуюшма», «Ўзбексавдо», «Ўзмонтажмахсусқурилиш» ва бошқаларни кичиклаштириш, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманлари тажрибаси бўйича савдо ва аҳолига маиший хизмат кўрсатишдаги монопол тузилмаларни тугатишга оид ишлар олиб борилди, ҳозирги вақтда 5230 объект акционерлик жамиятлари таркибидан чиқди, мингдан ортиқ акционерлик жамиятлари ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларидан очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозорлари инфраструктураларини яратишга асос солинди. Республика фонд биржаси, кўчмас мулк биржаси, Миллий депозитарийлар, инвестиция фондлари ташкил этилди. Ахборот-телекоммуникация тизимларини қуриш дастури тузилди, брокерлик идоралари ва фонд дўконлари тармоқлари шакллантирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил охиригача Республика фонд биржаси, депозитарийси, Республика кўчмас мулк биржаси ва Республика товар-хом ашё биржасининг ҳудудий филиаллари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил октябрида фонд биржаси аъзо сифатида Евро-Осиё фонд биржалари федерациясига қабул қилинди, бу эса Ўзбекистон қимматли қоғозларининг Федерация аъзолари бўлган мамлакатларга чиқишига имкон берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк биржасида йил бошидан буён 900 дан ортиқ кимошди савдолари, танловлар ва биржа савдолари ўтказилди. Қурилиши тугалланмаган 600 объект, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаси объектлари учун — 2 минг, якка тартибда уй-жой қурилиши учун — 2 минг, автомобилга ёнилғи қуйиш станциялари учун 152 ва автотранспорт воситалари учун мингтадан ортиқ ер участкалари сотилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорини ташкил этишнинг биринчи босқичида аҳоли кенг қатламларига, юридик шахсларга ва хорижий инвесторларга сотиш назарда тутилган қимматли қоғозлар ҳажми ўртача давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш ҳисобига юзага келди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторлар томонидан қимматли қоғозларга маблағлар қўйиш амалга оширилди, акцияларнинг тўхтатиб қўйилган давлат улушини сотиш ўтказилди, яъни улар фонд биржасида ва фонд дўконларида қайта сотила бошланди. Корхоналар негизида янгидан ташкил этилган акционерлик жамиятларидаги давлат ва меҳнат жамоасининг улуши устав сармоясининг жами 49 фоизидан ошмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада миллий инвестиция фонди ташкил этилган. У таъсисчилар ва аҳоли ўртасида тарқатилган 4 млн сўмлик биринчи эмиссияни чиқаришни амалга ошириб бўлди. 10 млн сўмлик иккинчи эмиссияни рўйхатдан ўтказиш ва уни чиқариш амалга оширилди. Инвестфонд ҳузурида ташкил этилган фонд дўконлари орқали аҳолига нақд пулга 232 минг сўмлик 1160 акция сотилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил этилганидан буён Миллий депозитарий томонидан муайян ишлар амалга оширилди, жумладан, устав фондининг умумий ҳажми 8 млрд сўм бўлган 3352 акционерлик жамияти эмиссияси тарқатилди ва рўйхатдан ўтказилди, улардан 4 млрд сўми сақлаб қўйиш учун қабул қилиб олинди. Акция эгалари томонидан 150 минг ҳисоб-китоб счётлари очилди, уларнинг 145 минги жисмоний шахсларга тегишлидир. Акция эгаларига акцияларнинг 965 минг сертификати берилди. Республика фонд биржасининг биржа савдолари орқали жами 700 млн сўмдан ортиқ қимматли қоғозлар сотилди. Фонд дўконлари орқали аҳолига 22 млн сўмлик акция сотилди. Акцияни сотишнинг опцион (танлов) тизими ташкил этилди, натижада 20,5 млн сўмлик маблағ олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада қийматли қоғозлар бозорини янада фаоллаштиришга тўсқинлик қилаётган омиллар чуқур таҳлил қилинди, натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки бўлган корхоналарни акционерлаштиришни жадаллаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 12 июндаги ПФ-1164-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 15 июндаги 221-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус инвестиция лойиҳаларини сотишга оид хорижий сармояни жалб қилишга алоҳида эътибор берилган иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қулай инвестиция муҳити яратиш бўйича ҳам мақсадли сиёсат бошлаб юборилди. Олдиндан кўрилган чора-тадбирлар натижасида хорижий инвесторларнинг Ўзбекистондаги бозор ислоҳотлари жараёнларига иштирок этишга қизиқишлари бир мунча ошди. 1995 йилда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 1500 тадан ошиб кетди. Қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми жиддий равишда кўпайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Завод – маҳалла» тамойили ривожланишида ишлаб чиқариш ва маҳалла қўмиталари ўзаро ҳамкорлигининг янги-янги шакллари пайдо бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Асосий мақсадлар ва устуворликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнларини чуқурлаштиришга оид асосий йўналишларнинг бош мақсадлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— халқ хўжалигини ислоҳ қилиш сабабли бўшаб қолган одамларни иш билан таъминлаш учун янги ишчи ўринлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бозор муносабатларини ва бозор инфраструктурасини жадал ривожлантириш, рақобатни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— айниқса, банк, аудиторлик, консалтинг, воситачилик фаолияти билан боғлиқ кўп билим талаб қиладиган хизмат кўрсатиш ҳажмларини кескин кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хўжалик юритиш самарадорлигини оширишни, ички бозорни товар билан тўлдиришни, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни таъминловчи унча катта бўлмаган ишлаб чиқаришлар, кичик ва хусусий корхоналарни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— республиканинг барча минтақаларида бозор маконини шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнларини чуқурлаштиришга оид асосий йўналишларни янада амалга оширишнинг асосий устуворликлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— йирик ва ўртача корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришни ва хусусийлаштиришни янада ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тадбиркорлик ва уни давлат томонидан бутун чоралар билан қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— халқ хўжалиги тармоқларини бошқариш тузилмасини янада ислоҳ қилиш ва уни бозор иқтисоди шароитларига мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш жараёнларини амалга оширишда ҳудудларнинг ролини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қишлоқ хўжалигида иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий инвесторлар иштирокидаги ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳаларини шакллантириш, экспорт имкониятларини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларида хорижий инвесторларнинг бевосита иштирок этишларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида аҳолини ижтимоий кафолатлашни ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик инфраструктураларини ташкил этишда қуйидаги йўналишлар бўйича кўмаклашиш: улгуржи-воситачилик тузилмаларини ва товар-хом ашё биржаси филиалларини ривожлантириш, агрохизматлар бозорини ривожлантириш, ижтимоий-маиший хизматлар бозорини ривожлантириш, қишлоқда тадбиркорлар савдо палаталарини, бизнес-марказларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ахборот ва консалтинг фирмалари тармоқларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— лизинг корхоналар ташкил этишда кўмаклашиш ва уларни ҳам ўзимиздаги, ҳам хориждаги техника ҳамда ускуналар, шунингдек, технологиялар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кўчмас мулк, қимматли қоғозлар ва депозитар тармоқлар ва унинг инфраструктураларини қуйидаги йўналишлар бўйича янада шакллантириш ва ривожлантириш: инвестиция институтлари, инвестиция компаниялари, инвестиция фондлари, траст компаниялари, фонд дўконлари ташкил этиш ва брокерлик идоралари тармоқларини кенгайтириш, республика ҳудудида хорижий эмитентлар қимматли қоғозлари бозорини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси эмитентлари акцияларини хорижий инвесторларга сотиш, қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини ташкил этиш, қимматли қоғозлар билан қилинадиган операциялар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг марказини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер кадастрини, маълумотлар базаларини тузиш ва давлат ва нодавлат мулки мавжудлиги ва унинг ҳаракатини ҳисобга олишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнларини чуқурлаштиришга оид асосий йўналишларни амалга ошириш усуллари ва механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 1. Ўзбекистон Республикасидаги хусусийлаштириш жараёнининг илгари қабул қилинган моделини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг энг муҳим ўзига хос хусусиятларидан бири хусусийлаштиришга сектор бўйича ёндашишни қўллаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштиришни сектор бўйича амалга ошириш ва такомиллаштириш учун Давлат мулки қўмитаси томонидан ҳар бир тармоқдаги ишлаб турган тузилмаларни таҳлил қилиш ўтказилади, яъни хусусийлаштирилаётган даврда алоҳида корхоналарнинг, янгидан ташкил этилган бозор тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятлари, уларнинг молиявий аҳволлари, тармоқдаги ва бозордаги ўринлари ва роллари ўрганилади. Тўпланган ахборотлар негизида хусусийлаштиришнинг илгари қабул қилинган тармоқ тамойили такомиллаштирилади, бу тармоқни янада қайта қуриш, яъни унинг ички бозор инфраструктурасини янада ривожлантириш, тармоқнинг бозор шароитларида фаолият кўрсатишини прогнозлаш, нодавлат асосида бошқарувнинг тармоқ тузилмаларини ташкил этиш (масалан, холдинг компаниялари ёки молия-саноат гуруҳлари ва бошқалар), республика иқтисодини янада қайта ўзгартиришни жадаллаштириш мақсадида аҳоли ўртасида норматив-ҳуқуқий базаларни такомиллаштириш ишларини олиб бориш, мафкуравий ишларни ўтказиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштиришнинг минтақавий жараёнлари республика туман-шаҳарлари даражасида чуқурлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида таҳлил қилиш ва бозор жараёнларини прогнозлаштириш ҳамда бозор конъюнктурасини тартибга солиш усуллари тўғрисида таклифлар тайёрлаш учун Давлат мулки қўмитаси тузилмасида таҳлил қилиш бошқарувини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 2. Йирик ва ўртача давлат корхоналарини қайта ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш дастури билан қўйилган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш миқёсларини кенгайтириш, монопол ишлаб чиқариш-хўжалик тузилмаларини кичиклаштириш ва рақобат бозор муҳитини яратиш, давлат тасарруфидан чиқаришда республика аҳолисининг кенг қатламлари, хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирок этишларини таъминловчи хусусийлаштириш механизмини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигига кўпроқ эришиш мақсадларини амалга ошириш давом эттирилади. Хусусийлаштиришдан кейинги даврда иш шароитлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, нодавлат секторини янада кенгайтириш, қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, хорижий инвесторларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолияти асосан йирик ва ўртача корхоналарни очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш асосида иқтисодиётда янада таркибий ўзгаришларни амалга оширишни таъминлашга қаратилади. Йирик корхоналарни очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга, хорижий инвесторларга акциялар пакетини сотиш йўли билан бу акционерлик жамиятларига хорижий сармояни жалб қилишга катта эътибор берилади. Хорижий инвесторларга таклиф қилинадиган мулкчилик шакли ўзгартирилган корхоналар маълумотларининг махсус базаси шакллантирилади ва чет элларда реклама қилиш ташкил этилади. Чет элларда Ўзбекистон Республикасининг бозор тузилмаларига уларнинг чет эллардаги кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозорларида ўз фаолиятларини амалга оширишда ёрдам беришга, шунингдек, хорижий инвесторларни Ўзбекистон иқтисодига жалб қилиш учун кўмаклашишга даъват этилган ваколатхоналари очилади. Қурилиш, транспорт ва саноатдаги айрим корхоналарни улардан чиқариш йўли билан монопол акционерлик жамиятларини босқичма-босқич кичиклаштириш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акционерлик жамиятларининг нормал фаолият кўрсатишларини таъминлаш учун траст компанияларига бошқариш ҳуқуқини бериш амалиёти қўлланилади ва норматив-ҳуқуқий база, намунавий низомлар яратилади, мавжуд органлардан трастларга бошқарув механизмини бериш ташкил этилади. Траст компаниялари ишида, траст компанияларини амалий ташкил этишда қатнаша оладиган ва уларда қатнашишни хоҳлайдиган мутахассислар тўғрисидаги банк ва базалар ташкил этишга кўмаклашилади. Траст компаниялари ишида қатнашиш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш рағбатлантирилади, шунингдек, траст бошқармасидаги корхоналарни танлов асосида танлов ғолиблари бўлган хорижий компанияларга бериш мумкинлиги назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 3. Молия-саноат гуруҳларини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СССР парчаланиб кетгандан сўнг илгари узилиб қолган самарали хўжалик алоқаларини янги иқтисодий асосларда тиклаш мақсадида бир-бирига яқин корхоналарни, уларга хорижий корхоналарни ҳам қўшиб, кооперациялаш йўли билан кўплаб илм ва меҳнат талаб қиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун молия-саноат гуруҳлари ташкил этиш рағбатлантирилади. Шу мақсадда хомашё, материаллар ва таннарх нархлари бўйича алоҳида компонентли буюмлар алмашиш ва фойдани молия-саноат гуруҳлари ўртасида тақсимлаш масалаларини ҳал этиш учун норматив-ҳуқуқий база ишлаб чиқилади. Иқтисодиётнинг самолёт ва автомобилсозлик, электроника воситалари ишлаб чиқариш, энергиянинг ноанъанавий манбаларини тайёрлаш каби устувор тармоқларида молия-саноат гуруҳлари ташкил этишга кўмаклашилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш мақсадида ва жисмоний шахсларнинг МДҲ мамлакатларининг фонд бозорларига ва кўчмас мулк бозорларига эркин кириб чиқишларини назарда тутувчи чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилади. МДҲ мамлакатлари бўлган шерикларнинг нуқтаи-назарларини яқинлаштириш мақсадида бож, солиқ, молия қонунчилигини соддалаштириш сиёсати давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 4. Холдинг компаниялари ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия ресурсларини марказлаштиришнинг юқори даражасига эришиш ва улардан фойдаланишдан кўп фойда олиш, холдинг қатнашчиларининг бошқарув, фан-техника ва тижоратчилик хизмати кўрсатишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг назорат акциялари пакетларини сотиб олиш йўли билан ташкил қилинадиган акционерлик жамиятлари бирлашмаси ҳисобланадиган холдинг компанияларини барпо этиш кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкчиликнинг ҳар хил: давлат, жамоа ва хусусий, шунингдек, аралаш сармоя шакллари уйғунлашиши холдинг фаолият кўрсатишининг иқтисодий асоси бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкчиликнинг турли хил шаклларидаги хўжалик субъектларини холдинг доирасида бирлаштириш хўжалик, тижорат ва юридик мустақилликни сақлашда холдинг томонидан олинадиган фойда (даромад)ни максималлаштириш мақсадида амалга оширилади. Республика ҳудудида ёки унинг ташқарисида фаолият кўрсатадиган мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидаги ташкилотлар ва корхоналар, трансмиллий компаниялар, ихтиёрийлик асосида бирлашадиган бошқа юридик ва жисмоний шахслар холдинг қатнашчилари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган фаолиятнинг молиявий, ишлаб чиқариш, таъсис, инвестиция, инновация ва тижорат турлари, шунингдек, фаолиятнинг бошқа турлари холдинг фаолиятининг асосий шакллари бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолият шаклларига қараб холдинг қуйидаги функцияларни амалга ошириши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— сармоянинг бир тармоқдан иккинчи тармоққа ўтишини енгиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ишлаб чиқариш қатнашчиларининг барқарор даромад олишларини таъминловчи шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қатнашчиларнинг устав фондидаги бадаллари миқдорида уларнинг молиявий ресурсларини бир жойга тўплаш, улардан самарали фойдаланиш стратегиясини ва энг мақбул шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ишлаб чиқариш дастурларини ўзгартиришда, бозорларни диверсификациялашда ва инвестиция сиёсатини ўтказишда хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш, уларни қатнашчилар билан келишиб олиш ва шартномалар тузилишини ва бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқариш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бошқа акционерлик жамиятларининг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини алмаштириш ва олди-сотдисини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— акцияларнинг давлат улушига эга бўлган акционерлик жамиятларидаги акцияларнинг давлат пакетларини бошқаришда давлат органларининг воситачиси ёки ишончли шахси бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ишлаб чиқариш, тижорат ва илмий-техника фаолиятида инвестициялашни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қатнашувчи корхоналарни санация қилиш зарурияти бўлганда молия ёрдами кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— холдинг корхоналари ишлаб чиқариш дастурининг, бозор конъюнктурасининг баланслилигини ўрганиш ва таҳлил қилиш, маркетинг фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— илмий-техник ишланмалар, стандартлаштириш, маҳсулотни бир хил қилиш, ишлаб чиқариш экологияси ва холдинг қатнашчилари бўлган меҳнат жамоаларининг ижтимоий дастурлар соҳасидаги стратегия ва тактикани шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ишлаб чиқариш рентабеллигини, ички ва ташқи бозорларда маҳсулот ва хизматларнинг рақобатбардошлилигини оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— янги ишлаб чиқариш, товар, инжиринг, молия-кредитга оид ташкилий тузилмалар ва уларнинг уйғунлашувини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— корхоналарни техник ривожлантириш, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш йўналишларини танлаш юзасидан кафолат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мажбурий суғурта фаолиятини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қонунчиликка зид келмайдиган бошқа хил фаолиятни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 5. Монополиядан чиқариш ва қулай рақобат муҳитини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида хусусийлаштириш жараёнида монополияга қарши принциплардан кенг фойдаланиш. Объектларни йирик корхоналар таркибидан ажратиш имкониятларидан фойдаланиш. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг технологик занжирини бузмасдан йирик корхоналарни бир-бирига боғлиқ бўлмаган рақобатлашувчи ёнма-ён корхоналарга айлантириш имкониятларини аниқлаган ҳолда уларни хусусийлаштиришга алоҳида-алоҳида ҳолда аниқ ёндашиш. Йирик объектларни хусусийлаштириш давомида мол-мулкни сотиб олиш ҳуқуқи билан ёки бундай ҳуқуқсиз алоҳида цехлар, участкаларга ижарага бериш ва корхонанинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда иқтисодий муносабатлар тизимини шакллантиришни амалиётда қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш рақобат муҳитини келтириб чиқариши керак. Бунинг учун хусусийлаштириш жараёнида тадбиркор учун ҳаётий муҳим бўлган моддий ресурсларни олиш, бозор инфраструктурасини барпо этиш, маҳсулотлар сотиладиган бозорларни шакллантириш вазифалари ҳал этилиши зарурдир. Мана шу мақсадда омборхоналар, сақлаш жойлари ва совутгичлар, юк автотранспорти биринчи навбатда хусусийлаштирилиши керак. Экспортни ривожлантириш, биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари экспорт қилинишини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслар томонидан чет элларда ва МДҲ мамлакатларида омбор хўжалиги объектлари ва дўконлар мулк сифатида олинишига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 6. Банкрот бўлган корхоналарни хусусийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу жараённи амалга ошириш учун зарар кўриб ишловчи корхоналарни санация қилишни, шунингдек хўжалик судининг қарорига кўра уларни тугатишни амалга ошира оладиган компаниялар ташкил этишга кўмаклашиш зарур. Корхоналарни сунъий равишда банкротлик ҳолатига келтириш ҳисобига фойда олиш имкониятини истисно қилиш мақсадида банкротликни баҳолаш мезонларини белгилаш, қасддан қилинган банкротлик учун жавобгарликнинг қонуний чора-тадбирларини ишлаб чиқиш зарурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 7. Кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозорларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк ва қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш давом эттирилади. Асосий эътибор иккиламчи бозорлар ташкил этишга қаратилади. Кўчмас мулк ва қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорларини барпо этишда сифат жиҳатидан янги жараёнларнинг ривожлантирилиши кутилмоқда. Кўчмас мулкни биржалар, кимошди савдолари, танловлар орқали сотиш ҳажми ошади. Брокерлик идоралари тармоғи кенгаяди. Тугатилган ва тугатиладиган корхоналарнинг, шу жумладан, банкротга учраган корхоналарнинг мол-мулки (активлари) кимошди савдоларида сотилади. Қарздор корхоналар танлов асосида сотилади. Қурилиши тугалланмаган объектларни сотадиган танловлар ривожлантирилади. Кўчмас мулкни баҳолайдиган мутахассисларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк билан амалга ошириладиган операцияларни белгиланган тартибда кўчмас мулк ягона давлат реестрида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тизимини амалиётга жорий этиш мўлжалланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат тасарруфидан чиқариш суръатларининг тезлашиши, очиқ турдаги акционерлик жамиятлари ташкил этилиши корхоналар акцияларининг фонд бозорига оммавий равишда тушиши учун шарт-шароит яратади. Шу муносабат билан қимматли қоғозлар иккиламчи бозорини ривожлантириш ва кўплаб инвесторлар билан ишлаш мақсадида фонд бозори инфраструктураси битимлар, клиринг тузиш, қимматли қоғозларни бериш ва уларни сақлаш масалалари билан шуғулланувчи юқори ихтисослашган ташкилотлардан ташкил топган бўлиши керак. Шу сабабли қимматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш депозитарий, клиринг ва агентлик тармоғини, шу жумладан, реклама агентликлари реестрни юритиш хизматларини бажарувчи профессионал рўйхатга олувчилар тармоғини илдам ривожлантириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция муассасалари тармоғини ривожлантириш инвестиция жамғармалари, хусусийлаштирилган инвестиция фондлари (уларга хусусийлаштирилган корхоналар акцияларининг 30 фоизгачаси сотилади), шунингдек, хусусий инвестиция компаниялари, фонд дўконлари, консалтинг фирмалари (инвестиция маслаҳатчилари) ташкил этиш йўли билан таъминланади. Суғурта компаниялари ва давлатга қарашли бўлмаган пенсия фондлари ташкил этиш йўли билан институционал инвесторлар тармоғи ривожлантирилади. Ушбу тузилмаларнинг тузилиши майда инвесторларга танлаш эркинлиги шароитларини яратишга, таваккалчилик ва эҳтимол тутилган самарасиз қўйилмалардан кўриладиган йўқотишлар даражасини камайтиришга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд бозорида брокерлик идоралари ва фонд дўконларининг фаолиятини мувофиқлаштирадиган Биржа брокерлик палатасини яратиш. Уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, Вазирлар Маҳкамаси орқали Олий Мажлисга қонунчилик ташаббуси билан чиқиш. Иқтисодий ва ҳуқуқий тусдаги маслаҳат хизматлари ва бошқа зарур ахборот хизматлари кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд бозори бозор тузилмаларининг ишини нормаллаштириш ва молия ишларига умумий методологик ёндашиш мақсадида Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда қуйидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— акционерлик жамиятларидаги бухгалтерия ҳисоб-китоби тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— фонд бозорида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган молиявий операцияларнинг бухгалтерия ҳисоб-китоби тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— инвестиция фондлари ва биржаларда молиявий операцияларнинг бухгалтерия ҳисоб-китоби тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— аудиторлик текширишларнинг намунавий стандартларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 8. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик инфраструктурасини ташкил этиш ҳамда давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор инфраструктурасини жадал ташкил этиш жараёнларини уюштириш ва бошқариш ҳамда уни жаҳон иқтисодиёти талабларига мослаштириш мақсадида республика минтақаларида бозорни қайта ташкил этишларни давлат йўли билан қўллаб-қувватлашга, самарали бозор инфраструктураси тизимини шакллантиришга, республика ички ва ташқи иқтисодий хўжалик алоқаларини мувофиқлаштириш ва ривожлантиришга даъват этилган тадбиркорлик департаментлари ташкил этилади. Кичик ва хусусий корхоналарга тадбиркорлик таваккалчилигидан суғурта қилиш билан имтиёзли шартларда кредитлар бериш, тўланмаган кредитлар учун қарз берувчиларнинг жавобгарлигини суғурталаш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга йўналтирилаётган хорижий инвестицияларнинг суғурта ҳимоясини таъминлаш.
(8-кичик бўлимнинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз манфаатларини жамоа бўлиб ҳимоя қилишга даъват этилган фаолият турлари бўйича майда ишлаб чиқарувчилар уюшмалари ташкил этилишига, хўжалик юритишнинг илғор усулларини ёйишга кўмак берилади. Кредит муассасаларини ривожлантириш, кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасида инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун ихтисослаштирилган тижорат банклари тармоқлари, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги банклар тармоқларини кенгайтириш давом эттирилади, савдо уйлари, инвестиция компаниялари, инвестиция воситачилари, фонд дўконлари, клиринг ва агентлик тармоқлари фаолияти кенгаяди. Бозор конъюнктурасини ўрганувчи, бозор имкониятларига ахборот хизмати кўрсатишни таклиф этувчи кичик ва хусусий корхоналарни, хусусий фирмалар ишини ахборот билан таъминлашга ёрдам берилади. Қишлоқ хўжалиги хом ашёсини ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш, деҳқон (фермер) хўжаликларини юқори навли қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатлари билан ўз вақтида таъминлаш учун биржа савдоси ва улгуржи ярмаркаларнинг ҳудудий тармоғи ташкил этилади. Қишлоқда тадбиркорларга тузатиш-тиклаш, агрокимё, зооветеринария ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш учун агросервис корхоналари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар билан таъминлашда, технопарклар тармоқлари, лизинг корхоналар, бизнес-инкубаторлар, ишлаб чиқариш-технология марказлари ташкил этишда давлат органлари орқали кўмаклашади, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва ихтисослаштирилган асбоб-ускуналар ва маҳсулотларнинг бошқа турларини етказиб бериш чора-тадбирларини амалга оширади, уларнинг фаолиятини, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотлари сотиладиган ихтисослаштирилган улгуржи бозорлар, ярмаркалар ташкил этишда, шу жумладан, давлат мулки бўлган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш ва хизмат жойлари, бошқа мол-мулкни бериш йўли билан кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқда маҳаллий аҳолига тегишли бўлган давлат мулки объектларини кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига устун даражада бериш мақсадида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида давлат мулкини сотиш бўйича ёпиқ танловлар ўтказилади. Консервация қилинган ва фойдаланилмаётган асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларини, шунингдек, ижтимоий инфраструктура объектларини кичик ва хусусий тадбиркорларга сотиш ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда корхоналарнинг уларни молиявий имкониятларини баҳолашни, техник, технологик ва ташкилий иқтисодий ўзгартирилиши режаларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи хусусийлаштиришдан кейинги даврда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик хўжалик субъектларнинг барқарорлигини таъминлаш учун корхоналарни қайта тузиш ва реконструкция қилишни инвестициявий қўллаб-қувватлаш тартиблари жорий этилади. Кейинчалик ишлаб чиқаришга жорий этиш учун асбоб-ускуналар технологияларнинг, шу жумладан, хорижий асбоб-ускуналар ва кичик технологияларнинг доимий ишловчи кўргазмалари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт-импорт операцияларида иштирок этишларини кенгайтириш, шунингдек, ушбу субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишлари юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилади. Хусусий ва кичик тадбиркорликка инвестиция лойиҳалари, чет элда реклама ташкил этиш асосида хорижий сармоя жалб этилади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида очиқ тендер асосида ва махсус инвестиция савдолари орқали, шунингдек бошқа муассасалар ва механизмлар воситасида хорижий инвестициялар талаб этилган ҳолда техникавий кўмаклашиш дастурлари доирасида пилот лойиҳалар амалга оширилади, янги илмий-техникавий инфраструктура, шу жумладан, фанга ва фирмалар, компаниялар, марказларнинг илмий ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатувчи ёрдамчи, функционал, илмий-ишлаб чиқариш инфраструктураси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 9. Хусусийлаштириш жараёнига хорижий инвестицияларни жалб этишни тезлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида хорижий инвесторларни фаол қатнаштириш, шунинг асосида халқ хўжалигининг замонавий тузилмасини ташкил этиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни, жумладан қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
—Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қимматли қоғозлар миллий бозорида хорижий инвесторлар фаолиятини бошқариш тартибини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— инвестиция савдоларини ўтказиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий инвесторларга сотиш кўзда тутилган объект қийматини хорижий валютада баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мўлжалланган мақсадларга эришиш учун хорижий сармояни жалб этишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— эҳтимол тутилган хорижий инвесторларнинг энг яхшиларини жалб этишга қаратилган музокаралар олиб бориш йўли билан хусусий фирмаларни жалб этган ҳолда сармояни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— давлат корхоналари негизида хорижий инвестор иштирокида акционерлик жамиятлари ташкил этиш. Хорижий инвестор ушбу корхонани техникавий қайта ташкил этиши ва техника билан қайта жиҳозлаши, шунингдек, бошқарув соҳасида ўз тажрибасини ўргатиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий инвесторлар ҳам эркин сотиб олиши учун акцияларни очиқ тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 10. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштиришда ер муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ордери берилган ҳолда давлат хўжаликлари ва жамоа хўжаликларини хўжалик юритишнинг бошқа шаклларига айлантириб хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш йўли билан қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш чуқурлаштирилади. Мол-мулкни кимошди савдоси ва танловда сотиш ривожлантирилади. Деҳқончилик саноати мажмуининг қайта ишлаш тармоқларида кичик бизнес ташкил этиш устун даражада ривожлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг ер майдонларини сотиш давом эттирилади. Шаҳарларда хорижий юридик шахсларга узоқ муддатга ижарага бериш учун ер майдонлари ажратилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ерларини мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан муддатсиз фойдаланишга бериш бўйича кимошди савдоси ва танловлар ташкил этилмоқда. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер ости бойликларини иқтисодий баҳолаш тизими жорий этилмоқда, ер ости бойликларини қазиб олганлик учун концессиялар бериш масалалари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер кадастри тизими такомиллаштирилади, ер муносабатлари ва кадастр бўйича янги бошқарув органи ташкил этилади, ушбу орган сотиш учун мўлжалланган ер майдонларининг ҳақиқий бозор қийматини аниқлаш учун зарур бўлган ахборот билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 11. Хусусийлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг халқаро қонун ҳужжатлари нормалари ва асосларига бутун чоралар билан риоя қилиш, бу хорижий инвесторларга қулай муҳитни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бозорга босқичма-босқич ўтишни, бозор иқтисодиёти шаклланиши даври хусусиятларини ҳисобга олиш. Ишлаб чиқилаётган қонун ҳужжатлари республика аҳолисининг онглилик даражасини, унинг бўлажак ўзгартиришларга тайёрлигини, унинг зарур эканлигини тушуниб етишни ҳисобга олиш зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— янги мулкдорларнинг, мулкка бўлган ҳуқуқларини тасдиқ ҳужжат берилган пайтдан бошлаб, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкдорнинг рухсатисиз унинг мулки соҳасига киришни тақиқловчи қонунчилик механизми ҳамда мулкдорнинг ҳуқуқларини суд ҳимоя қилиш механизми пухта ишлаб чиқилиши керак. Шу бир қаторда жамиятнинг бошқа аъзолари томонидан мулкдан нотўғри фойдаланиш натижасида етказилган зарар учун мулкдорларнинг жавобгарлиги нормалари яратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 12. Аҳолини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидан ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий қўллаб қувватлаш масалаларини аниқ фарқлашни назарда тутувчи — янги тизимга ўтиш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади. Бунда даражалар (корхона, ҳудуд, республика) бўйича табақалаштирилган ижтимоий кафолатлар фуқароларга, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик билан банд бўлган фуқароларга зарур минимумда берилиши белгиланади. Ижтимоий кафолатларнинг таркиби, тузилмаси ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланади. Даражалар бўйича табақалаштирилган ижтимоий қўллаб-қувватлаш, биринчидан, муайян муддатга берилади; иккинчидан, тегишли бюджетнинг ҳолати билан тўлиқ боғлиқ бўлади; учинчидан, иқтисодий ислоҳотнинг у ёки бу босқичида шаклланган шароитларга боғлиқ бўлади Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳам қонун ҳужжатлари билан, ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви маҳаллий органларининг, мулкдорлар раҳбарларининг қарорлари билан амалга оширилиши мумкин. «Корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ижтимоий кафолатларнинг кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ижро этилиши устидан самарали назорат таъминланади. Мажбурий тиббий суғурта масалаларига алоҳида эътибор берилади. «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Олий Мажлисга киритилади. Давлат бюджетида соғлиқни сақлашга харажатлар таркиби соғлиқни сақлаш объектларини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар тушуми ҳисобга олинган ҳолда қайта кўриб чиқилади ва, тегишлича, уларни ривожлантиришга имтиёзли кредитлар ажратиш имконияти кўриб чиқилади. Қишлоқда аҳолининг иш билан бандлиги муаммоларига алоҳида эътибор берилади. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилади ва кўриб чиқиш учун Олий Мажлисга киритилади. Ушбу Қонун ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши натижасида бўшаб қолган ходимларнинг ижтимоий кафолатларини таъминлашни, аҳолининг иш билан таъминланганлиги ҳолатига боғлиқ равишда муайян ҳудудларда қисқартирилган иш вақтини жорий этиш имкониятларини, янги иш жойлари ташкил этиш бўйича иш билан таъминловчиларнинг чиқимларини хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қисман қоплашни ва ишдан бўшатилиши керак бўлган шахсларни қайта ўқитиш учун ўқув тузилмалари ташкил этишни кўзда тутади. «Давлат хизматчилари тўғрисида»ги Қонун ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 13. Телекоммуникация тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк ва қимматли қоғозларнинг Европа ва жаҳон бозорларига чиқишини назарда тутувчи замонавий компьютерлаштирилган тармоқларни ташкил этиш, шунингдек хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида телекоммуникация тизими изчил жорий этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун Ўзбекистон умумдавлат ахборот-телекоммуникация тизимини шакллантириш кўзда тутилган. Ушбу тизим электрон алоқа ёрдамида республиканинг барча вилоятларини, йирик шаҳарлар, туманларни бир-бири билан боғлаши керак. Бу тизим фойдаланувчининг биринчи талаби билан батафсил ахборот беради. Ушбу тизим қимматли қоғозларнинг тез ўтадиган (сотиладиган) бозорини таъминлаши керак, эмитентларга қисқа муддатларда самарали ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун зарур маблағларни жалб этиш, инвесторларга эса ўз маблағларини фойдали қўйиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. 14. Реклама-ахборот ва ноширлик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида тадбиркорларни маркетинг ахбороти билан таъминлаш, бозор конъюктурасини ва аҳоли талабини ўрганиш, бозор имкониятларини ўрганиш масалалари бўйича ахборот хизмати кўрсатишни таклиф этувчи хусусий фирмалар ишини кенгайтириш ва мувофиқлаштириш билан шуғулланувчи мавжуд илмий тадқиқот муассасалари ва ихтисослаштирилган бўлинмалар ишини қайта қуриш, тармоқлараро банк маълумотлари ташкил этиш масалалари билан боғлиқ муаммоларни тизимли комплекс ҳал этишга қаратилган бир қанча тадбирларни амалга ошириш зарур. Уларга қуйидагилар ҳам тегишлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ихтисослаштирилган маслаҳат бериш фирмалари ва ахборот тизимлари ташкил этишга кўмаклашиш. Ахборот тизими ахборотни қайта ишлаш ва узатишнинг замонавий тизимидан фойдаланишга асосланувчи, унинг тезкорлиги ва ишончлилигини таъминловчи умумреспублика, минтақалараро ва маҳаллий ахборот тизимларини ўз ичига олиши керак. Тизим қуйидаги функцияларни бажариши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— банк-кредит соҳаси, молиявий муассасалар, қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорларининг аҳволи, акциялар котировкаси, чет эл валютаси қиймати ва бошқалар тўғрисида ахборот тайёрлаш ва бериш. Ушбу ахборот тизимларига қўйиладиган талаблар товар ахбороти тизимига қўйиладиган талаблар билан бир хилдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги ахборотни тўплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тизим тадбиркорлик фаолиятининг тадрижий ўсишини қандай таҳлил қилиш ва янги корхоналарни шакллантириш имкониятини, шунингдек кредит контрагентлари, шу жумладан хорижий фирмалар тўғрисидаги зарур маълумотларни бериши керак.