Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 12.06.1995 йилдаги ПФ-1164-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ МУЛКИ БЎЛГАН КОРХОНАЛАРНИ АКЦИЯЛАШТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш суръатларини жадаллаштиришни амалга оширишга имкон берадиган норматив-ҳуқуқий база яратилди. Ҳукумат томонидан Давлат хусусийлаштириш дастури тасдиқланган, унда қонунда белгиланган ёндашувлар аниқлаштирилган, мақсадлар, устуворликлар белгиланган, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича хусусийлаштиришга доир топшириқлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтга келиб республикада уч мингдан кўпроқ давлат корхоналари акциялаштирилган. Ушбу жараёнлар «Ўзбекенгилсаноат», «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаларида, шунингдек, Андижон, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида фаол амалга оширилмоқда. Бир қатор акциялаштирилган корхоналарнинг ҳатто қисқа муддатдаги фаолияти ҳам улар ишининг анча яхшиланганидан, акционерлар даромадларининг кўпайганлигидан, мулкдорлик туйғусининг, ижодий ва меҳнат потенциалининг сафарбарлиги ошганлигидан далолат бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ бир қатор вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмаларнинг раҳбарлари янгиликка интилмаяптилар ҳамда корхоналарни акциялаштириш жараёнининг Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги муҳим роли ва аҳамиятини тушуниб етмаяптилар. Корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда маъмурий-бошқарув ходимлари орасида ҳанузгача сақланиб қолган бошқарувнинг маъмурий буйруқбозлик тизими пайдо қилган боқимандалик кайфияти акциялаштириш муддатларини чўзиб юборишнинг ва баъзан уни эътироф этмасликнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолат давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашишга, ушбу жараёнларни жадаллаштириш бўйича зарур тушунтириш ва оператив ишларни таъминлашга даъват этилган бир қатор давлат муассасалари ишларида чуқур илдиз отган бюрократизм оқибатида ҳам кучаймоқда. Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва шу кабилар бир қатор бўлинмаларининг масъул ходимлари кўпинча бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйишмоқда, акциялаштирилаётган корхоналарнинг таъсис ҳужжатларини ўз вақтида кўриб чиқишда сунъий тўсиқлар вужудга келтиришмоқда, бу билан акционерлик жамиятларини шакллантириш муддатларини чўзиб юборишмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришнинг ташкилий механизмлари етарли даражада ишлаб чиқилмаган, бу эса баъзан ушбу ғоят муҳим ишни амалга оширишда суиистеъмолчилик ҳолларига олиб келмоқда. Қимматли қоғозлар бозори суст ривожланмоқда, қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори эса амалда ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар раҳбарларининг ҳаммаси ҳам давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори ва умуман бозор инфраструктурасини ривожлантириш масалалари билан шахсан шуғулланмаяптилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буларнинг барчаси монопол тузилмаларни тарқатиб юбориш йўлида кўплаб тўсиқлар пайдо бўлишига, бошқарувнинг ҳамда моддий ресурслар ва молия маблағларини тақсимлашнинг марказлашган тизими сақланиб қолишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада «Ўзмашсаноат» уюшмаси, «Ўзавтойўл» давлат концерни, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» давлат концерни, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги таркибига кирувчи, шунингдек Наманган, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги давлат корхоналарини акциялаштириш жараёни асоссиз равишда чўзиб юборилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришни жадаллаштириш, бу жараёнга республика аҳолисини кенг жалб қилиш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳасида амалда бўлган қонунчилик ва норматив ҳужжатларга сўзсиз риоя қилиш бўйича ишлари қониқарсизлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда давлат корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришнинг тартиб-қоидаларини мумкин қадар соддалаштириш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартиришни, ташкил қилинган акционерлик жамиятларининг акцизлари ва сертификатларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш учун ҳудудий, тармоқ ва ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлигини назарда тутувчи ягона тартибни тасдиқласин. Бунда қуйидагилардан келиб чиқилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантириш жараёнига ташкилий раҳбарликни ва уни мувофиқлаштиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси давлат корхонаси негизида ташкил этиладиган акционерлик жамиятининг таъсисчиси ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхонасини акционерлик жамиятига айлантириш жараёнида рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ва бошқа тўловлар ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳолини давлат корхоналарини акциялаштиришга кенг жалб қилиш ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш мақсадида, аҳолининг пул маблағларини бир жойга жамловчи ва акцияларнинг барқарор даромад беришини таъминловчи инвестиция фондлари тармоқларини ташкил этиш зарур деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари инвестиция фондларига зарур биноларни муайян мақсадда ажратиш, аудиторлик фирмалари тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш, инвестиция фондларини ахборот билан таъминлаш ва улар учун мутахассислар тайёрлаш йўли билан инвестиция фондлари ташкил этилиши ва уларнинг фаолият кўрсатишига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда 1995 йил учун иқтисодиёт тармоқлари бўйича қайта ўзгартирилаётган давлат корхоналарининг акцияларини чиқариш жадвалини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда қонун бузилишлари ва суиистеъмолчиликларни истисно қилиш механизмини назарда тутган ҳолда инвестиция фондлари тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт тегишли тармоқларининг давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантириш жараёни тартиби ва муддатларига сўзсиз риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 7 сентябрдаги ПФ-1270-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 10-11-сон, 225-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи «Тошкент» республика фонд биржасининг, Миллий депозитарий ва инвестиция фондларининг ўз инфраструктурасини ривожлантиришга ва рекламага йўналтириладиган фойдасидан 1996 йил 1 январгача солиқ олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Оммавий ахборот воситалари акционерлик жамиятлари ва қимматли қоғозлар бозори ривожлантирилиши билан боғлиқ масалаларни кенг ёритсинлар, қимматли қоғозлар билан муваффақиятли ишловчи корхоналар тажрибаси ёйилишига кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва норматив ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1164-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 142-модда, 10-11-сон, 225-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)