Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2001 31.05.1996 йилдаги 207-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАРИНИНГ «КАМОЛОТ» ЖАМҒАРМАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 майдаги 240-сонли «Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёшларининг «Камолот» Жамғармаси тўғрисида» 1996 йил 17 апрелдаги ПФ-1425-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика жамоат ташкилотлари, муассасалари ва идоралари томонидан ёшларнинг «Камолот» Жамғармаси тузилганлиги ва унинг Устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва кенг жамоатчиликнинг мазкур Жамғармани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ёшлари «Камолот» Жамғармасининг Низоми ҳамда ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарманинг бўлимлари ташкил қилинганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари, корпорациялари, корхоналари, хўжаликлари, тижорат банклари ва жамоат ташкилотларининг «Камолот» Жамғармасига муассис сифатида аъзо бўлиб кирганлиги ҳамда унга молиявий, моддий-техникавий ёрдам кўрсатаётганлиги маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан «Камолот» Жамғармасига 50 млн. сўм, «Бизнес-фонд» — 15 млн. сўм ва Ўзбекистон Республикаси аҳолини иш билан таъминлаш Жамғармаси — 20 млн. сўм ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ихтиёрий равишда Жамғарма таркибига кирганлиги ва тасарруфидаги бинолар, транспорт, алоқага ва бошқа моддий-техника воситаларига бўлган барча эгалик ҳуқуқларини «Камолот» Жамғармасига берганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма ўз Устав мақсадлари ва вазифаларига тўла мос келган ишлаб чиқариш, тижорат ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Жамғарма, унинг бўлимлари ва уларнинг тасарруфидаги корхоналарнинг Устав доирасида фаолият кўрсатиб олган даромадлари солиқлардан 5 йил муддатга озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Жамғарманинг миллий ва чет эл валютасидаги ҳисоб-китоб счётларини очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар, муассасалар ҳамда жамоат ташкилотлари, бошқа барча юридик шахслар Жамғарманинг Устав вазифаларини бажаришга доир фаолиятига муттасил равишда амалий ёрдам берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси Жамғарманинг хорижий мамлакатлар жамоатчилиги билан алоқалар ўрнатиши ва ҳамкорлик қилишида ҳамда бошқа дастурий мақсадларни амалга оширишида унга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Камолот» Жамғармаси раиси ва унинг ўринбосарларининг мақоми Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва вазир ўринбосарлари мақомига тенглаштирилсин ва улар учун тегишли равишда белгиланган моддий-маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Телерадио компанияси, оммавий ахборот воситалари Жамғарма фаолиятини мунтазам ёритиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Жамғармани замонавий, шу жумладан Ҳукумат алоқаси воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Алимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
31 майдаги 207-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» жамғармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМИ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» Жамғармаси (бундан кейин Жамғарма деб юритилади) ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши, уларнинг чуқур билим олишлари, юксак маънавият эгаси бўлишлари, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик фазилатларини юксалтириш, замонавий ишбилармонлик, тадбиркорлик ва омилкорликни шакллантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган хайрия жамоат бирлашмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ўзини ўзи мустақил бошқарувчи, маблағ билан таъминловчи ва мустақил фаолият юритувчи ноҳукумат жамоат бирлашмаси сифатидаги юридик шахс ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма ва унинг бўлимлари юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига ва алоҳида мулкига эга бўлади, республиканинг бутун ҳудудида ва унинг ташқарисида зарур хўжалик-молиявий ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, банк муассасаларида ҳам миллий, ҳам чет эл валютасида ўз счётларига эга бўлади, қонунчиликда белгиланган тартибда ташқи иқтисодий алоқаларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма ўз муҳрига ва штампига, шунингдек, эмблемага ва ташкилот рамзига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамғарманинг асосий мақсади қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг баркамол ва комил инсон бўлиб етишишлари учун тенг шарт-шароитлар яратиб бериш масалаларида давлат ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш авлоднинг жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан камол топиши, ўз даврининг шарқона одоб, умуминсоний қадриятлар, демократик тамойиллар асосида вояга етган етук фарзандлари, истиқлол ишининг давомчилари бўлиб етишишлари учун зарур шарт-шароитларнинг яратилишига, уларнинг Ватан, халқ олдидаги конституциявий бурч ва вазифаларини бажаришларига, ўз ҳуқуқларидан тўла фойдаланишларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг ўқиши, меҳнат қилиши учун яратилган имкониятларнинг самарадорлигини оширишни, уларнинг мустақил равишда ҳуқуқий-иқтисодий билим олишларини, тадбиркорлик, ишбилармонлик фаолиятини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни ижтимоий муҳофаза қилишда иштирок этиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ўз қобилият ва имкониятларини намоён қила олишлари учун давлат, жамоат ташкилотлари, барча турдаги мулк эгалари билан ҳамкорликда зарур шарт-шароитлар яратиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эски коммунистик мафкуравий маҳдудлик ва мутелик руҳиятидан покланган, она тили ва адабиёти, тарих, маънавий ва маданий меросни чуқур эгаллаган, жисмоний ва маънавий пок, генефонди соғлом авлоднинг маърифатли, дунёқараши кенг ёшларнинг камол топиши борасида Ҳукумат, унинг органлари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни табиатга меҳр, юрт бойлигини асраб-авайлаш ва кўпайтириш руҳида тарбиялашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий, маданий, ҳуқуқий манфаатлари ва эҳтиёжларини ўрганиш ва қондириш юзасидан дастурлар тузиш ва уларни ҳаётга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва ҳукумат дастурлари ва ислоҳотлари бажарилишига кўмаклашиш, миллий мустақилликни мустаҳкамлашда бевосита иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни Конституция, қонунлар, давлат ва ҳукумат қарорларини ҳурмат қилиш ва уларга амал қилиш руҳида тарбиялаш, жамиятда қонуннинг устун бўлишига эришишида фаол қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларга доир давлат ва ҳукумат қонунлари, қарорлари ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинишида бевосита иштирок этиш, ўтиш даврида ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш юзасидан қонунчилик ва ижроия органларига таклифлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар учун янги иш жойлари яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини ўрганиш ва ушбу масалаларда ҳукумат, ҳокимликлар, бошқа манфаатдор вазирликлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ўртасида янги жамиятга ёт бўлган боқимандалик, лоқайдлик, ижтимоий пассивлик иллатларининг барҳам топишига кўмаклашиш ва уларнинг билимдонлик, ишбилармонлик, тадбиркорлик фазилатлари ва тажрибаларини эгаллашларига имкониятлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ўртасида фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ғояларини ёйиш, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг таъминланишига бевосита ҳисса қўшиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг янги шаклланаётган демократик жамият ва давлат тўғрисидаги тасаввурлари ва дунё қарашини бойитишга ҳаракат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг манфаат ва эҳтиёжларини ўзида акс эттирувчи жамоат бирлашмалари билан ўз дастурий мақсадлари доирасида ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти, маданияти ва маънавиятини хорижий мамлакатлар ёшлари ўртасида ташвиқ ва тарғиб қилиш, ривожланган мамлакатлар ёшлар ташкилотлари иш тажрибасини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага ёшлар муаммолари юзасидан Ҳукумат, вазирликлар, ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари, хорижий ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг буюртмаларини бажаради. Шунингдек, ушбу йўналишда дастурлар, лойиҳалар тузади, уларни улар учун ажратилган маблағлар ва грантлар ёрдамида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида белгиланган қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий мамлакатларда ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ўз ваколати доирасида шартномалар ва бошқа юридик ҳужжатларни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий мамлакатларда корхоналар, фирмалар, бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ҳамда ҳар хил кўчириб бўладиган ва кўчмас мулкларни қуриш, сотиш ёки сотиб олиш, алмаштириш, ижарага бериш ёки ижарага олиш, қарзга ёки кирага олиш ва бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонунларда белгиланган тартибда хорижий мамлакат вакиллари билан қўшма корхоналар ташкил этиш ва чет эллик шериклар билан сўм ва валютада ҳисоб-китоб қилиш ҳамда хўжалик фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика ҳудудида ва унинг ташқарисида кўргазмалар, турли фестиваллар, кўрик танловлар, спорт мусобақалари, кимошди савдолари, конференциялар ва бошқа тадбирлар мажмуини тайёрлаш ва ўтказиш. Лотереялар, акциялар, мақсадли заёмлар ва бошқа қимматли қоғозлар чиқариш ҳамда уларни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонунларда белгиланган тартибда ноширлик ва реклама фаолиятини амалга ошириш, республикада ташкил этиладиган турли жамоат ташкилотларининг муассиси ва ҳаммуассиси бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мавжуд қонунчилик доирасида Ўзбекистон муаллифларининг ёшлар ва болаларга бағишлаган адабиёт ва санъат асарларини чет элларда, хорижий муаллифлар асарларини эса мамлакатимизда нашр этиш имкониятларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республикада ёшлар туризмини ривожлантириш, ёшлардан иборат сайёрлар гуруҳларини ташкил этиш ва уларда хорижий мамлакатларга юбориш, ёшлар ва болалар гуруҳлари делегацияларини айирбошлаш, чет эл ёшлар ташкилотлари билан алоқаларни ҳар томонлама кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланган бошқа ҳар қандай қонуний ҳуқуқларга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЖАМҒАРМАГА АЪЗОЛИК МАҚОМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамғарманинг мақсад ва вазифаларини маъқуллаган, Жамғармани моддий ёки маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватловчи муассасалар, корхоналар, ташкилотлар, илмий, ижодий ва жамоат бирлашмалари меҳнат жамоалари, акционерлик жамиятлари ва уюшмалар, шунингдек Жамғарманинг фаолиятига кўмак бериш истагини билдирган республика ҳудудида яшовчи ҳар қандай жисмоний шахслар Жамғарма аъзолари бўла оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғармага аъзо бўлиш ва унинг таркибидан чиқиш масалалари ихтёрийлик асосида Жамғарма бошқаруви ва бўлимлари, якка тартибда эса жамоатчилик марказлари қарорига биноан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ЖАМҒАРМАНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамғарманинг юқори бошқарув органи муассислар конференцияси бўлиб, у ўз фаолиятининг асосий йўналишини Жамғарма Устави асосида белгилайди. Конференция Жамғарма бошқарувини ва бошқарув раисини, шунингдек, унинг ўринбосарларини, ижрочи директорни, тафтиш комиссиясини сайлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқарув раиси Жамғарма фаолиятини бошқаради. Унга Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида Жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқи берилади. Бошқарув раиси бўлмаган вақтда ва раиснинг топшириғига биноан унинг вазифаларини раис ўринбосарлари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқарув раиси қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ва раёсат қарорларини ҳамда дастурий мақсадларини бажариш доирасида фармойишлар беради ва асосий йўналишлар бўйича Жамғарма фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дирекция, Жамғарма бўлимлари ва филиаллари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, бошқарув ва раёсат томонидан берилган бошқа ваколатларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у турли идора, муассаса ва ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда, Жамғарманинг ваколатли вакили ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ЖАМҒАРМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ўзининг мустақил баланси, пул маблағлари, мол-мулкига эгалик қилиш ва улардан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг мол-мулкини қуйидагилар ташкил этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар, уй-жой фонди, ускуналар, турли асбоблар, маданий-маърифий ва соғломлаштириш масканлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида рухсат берилган Жамғарма фаолиятини моддий таъминлаш учун зарур мол-мулк ва маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма тасарруфидаги нашриётлар, корхоналар, қўшма корхоналар, хайрия муассасалари, тадбиркорлик фирмалари ва бошқаларнинг мол-мулки.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар, корхоналар, ҳомийлар, хусусий фирмалар ва фуқароларнинг ихтиёрий равишда ўтказган пул маблағлари ва хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқаролар, фирмалар, ташкилотлар, корхоналарнинг хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг ишлаб чиқариш, хўжалик, ноширлик ва бошқа фаолиятидан тушган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лекциялар, концертлар, лотерия ўйинлари, турли хил кўргазмалар ва бошқа маърифий тадбирлардан тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат, вазирликлар, ҳокимликлар, хусусий фирмалар дастурлари ва буюртмаларини бажаришдан тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар билан тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулки билан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг мулкий ҳуқуқлари Ўзбекистон жамоат ташкилотлари учун белгиланган амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг фаолияти унинг конференцияси қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 62-моддасига биноан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма тугатилган тақдирда унинг мол-мулки ва маблағлари Жамғарманинг дастурий мақсадлари учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма бошқарувининг манзили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 11-уй, телефон: 39-17-00.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
31 майдаги 207-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» Жамғармаси бошқаруви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ