Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2001 17.04.1996 йилдаги ПФ-1425-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАРИНИНГ «КАМОЛОТ» ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 29 май ПФ-2868-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 17 апрелдаги ПФ-1425-сон Фармонини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» жамғармасини ташкил этиш Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Республика давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон «Бизнес-фонди» бошқаруви, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Республика касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси, Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси ва бошқа таъсисчиларнинг таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» жамғармаси ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши, чуқур билим, касб эгаллаши, ўзларида юксак маънавият, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик фазилатларини ҳосил қилиши, уларнинг истиқлол ишининг изчил давомчилари бўлиб етишишларида кўп қиррали ёрдам кўрсатишни ўзининг дастурий вазифаси қилиб белгиланганлиги маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма ўзини ўзи мустақил бошқарувчи, маблағ билан таъминловчи ва мустақил фаолият юритувчи ноҳукумат жамоат бирлашмаси сифатида юридик шахс ҳуқуқига эга эканлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма Ўзбекистонда келажаги буюк давлат барпо этиш, демократияни ривожлантириш, ёшлар қалбида миллий маънавиятимиз, маданий меросимиз ва умуминсоний қадриятлар заминида соғлом руҳ ҳамда дунёқарашни шакллантиришдек хайрли ишни мақсад қилиб қўйганлиги эътироф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма қуйидагиларни ўз фаолиятининг асосий йўналиши этиб белгилагани эътиборга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ёшларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза этиш ишларида қатнашиш, уларнинг билим олиш, меҳнат қилиш, сиёсий ва бош конституциявий ҳуқуқларини тўла амалга ошира олишлари учун зарур шарт-шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ёшларнинг тарбиясига тааллуқли кенг қамровли ишларни амалга оширишда давлат идоралари, муассасалар, меҳнат жамоалари, илмий, ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари, ҳомийлар, жамоат арбоблари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ёшларда умуминсоний қадриятлар, миллий ахлоқ, одоб, демократик йўналишларни такомиллаштириш асосида баркамол маънавий хислатлар, юртга муҳаббат, Ватанга садоқат, миллатлараро дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш учун зарур муҳит ва шарт-шароитнинг яратилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ёшларга замонавий билим, технологияларни эгаллаш, бозор иқтисодиёти қонуниятлари ва амалиётини ўзлаштириш, янгича фикрлаш омилларини ҳосил қилишда ёрдам кўрсатиш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғармани қўллаб-қувватлаш, унинг фаолиятида иштирок этиш республика жамоатчилигининг, давлат идоралари, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар, жамоат арбоблари, ёшлар мураббийлари, юрт оқсоқолларининг ватанпарварлик бурчи эканлиги таъкидлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма барча юридик ва жисмоний шахслар, жумладан хорижий фуқаролар, ташкилотлар, фирмалар ва уюшмалар учун очиқ эканлиги эътироф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар, Тошкент шаҳрида жамғарманинг бўлимларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғармани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг Устав доирасидаги фаолияти бўйича солиқлардан 5 йил муддатга озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Камолот» жамғармасининг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 17 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-1425-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 4-сон, 43-модда)