Наманган вилояти Чуст туман ҳокимининг
қарори
2018 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова) 65-моддаси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17, 22-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларни вақтинча иш ҳақи олиш ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й, 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан, қарор қиламан:
1. Чуст туманида 2018 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин;
туман Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Б. Маллаев):
корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Баходиров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Б. ОХУНОВ
Чуст ш.,
2017 йил 30 сентябрь,
1588-сон
Чуст туман ҳокимининг 2017 йил 30 сентябрдаги 1588-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Чуст туманида 2018 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар
рўйхати
|
Т/р |
Корхона ва ташкилотлар номи |
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари |
Жалб қилинадиганлар сони (киши) |
Меҳнатга ҳақ тўлаш фоизи | |
|
иш берувчи корхона маблағи ҳисобидан |
Маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | ||||
|
1. |
«Чуст кумуш ипаги» маъсулияти чекланган жамияти |
Мавсумий ипак қурти боқувчиси |
40 |
75 |
25 |
|
2. |
«Чуст пахта тозалаш» акционерлик жамияти |
Юк ортиш-тушириш ишлари |
35 |
75 |
25 |
|
3. |
Тумандаги хусусий корхона, фирма маъсулияти чекланган жамиятларда |
курувчи, ишчи, электрик, мева терувчи |
45 |
75 |
25 |
|
4. |
Тумандаги фермер хўжаликлари |
Ишчи, супурувчи, электрик, мевани сараловчи |
60 |
75 |
25 |
|
жами |
180 |
х |
х | ||
|
Туман Бандликка кўмаклашиш |
|
|
|||
|
|
Б. Маллаев |
||||