Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2017 19.07.1999 йилдаги 353-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 25 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда) 1-бандининг иккинчи хат боши, шунингдек қарорга 1-илова ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар 1-бандининг «в» ва «г» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 19 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
353-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
19 июлдаги 353-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 65-моддаси ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиши шартларини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари деганда, ҳаммабоп, одатда, белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган меҳнат фаолиятининг вақтинча турлари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ваколатларига киради, улар ҳар йили меҳнат органлари таклифлари бўйича ва улар иштирокида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятларини ва муайян ҳудудда аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг ҳажмларини ва турларини аниқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари қуйидаги мақсадларда ташкил қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш қидираётган шахс сифатида меҳнат органларида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи (меҳнат даромади) олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат органлари томонидан ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи марта иш қидираётган ва касби (мутахассислиги) бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли сабабларга кўра касб фаолиятида анча узилишлар бўлган шахсларни (илгари болалар тарбияси, беморлар ва оиланинг кекса аъзоларига қараш билан машғул бўлган, жазони ўташ муассасаларидан озод қилинганлар ва бошқалар) меҳнатга қайта тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларини ишчи кучи билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) меҳнат органларида рўйхатга олинган, қарамоғида уч кишидан кам бўлган 35 ёшгача бўлган ишсиз эркаклар, улар томонидан ишсизлиги бўйича нафақа олиш даврида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ихтиёрий тартибда — ишсизларнинг бошқа тоифалари, шунингдек меҳнат органларида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган шахслар учун улар томонидан ишсизлик бўйича нафақа олиши тугагандан кейин ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш ихтиёрий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ШАРТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари меҳнат органларининг таклифи бўйича ва иштирокида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга ошириш учун иқтисодиёт тармоқларини ва аниқ корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларни белгилайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига бўйсунувчи корхоналарда, муассасалар ва ташкилотларда ва шартномалар бўйича — бошқа корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари амалга оширилишини ташкил этадилар (1-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Меҳнат органлари иш қидираётган ва ишсиз шахслар таркиби ва сонини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучига бўлган талаб ва таклифларни таҳлил қилиш асосида аҳолини иш билан таъминлаш минтақавий дастурининг махсус бўлимига киритиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш бўйича таклифларни тайёрлайдилар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхоналар меҳнат органлари билан биргаликда ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг зарур турлари ва ҳажмларини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг тавсия этиладиган турларининг намунавий рўйхати мазкур Низомга 2-иловада кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ҳақ тўланадиган жамоат ишлари турлари рўйхатини уларга бўлган эҳтиёжга қараб кенгайтиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авариялар, табиий офатлар ва шунга ўхшаш бошқа ҳодисаларнинг оқибатларини тугатиш зарурияти билан боғлиқ бўлган фаолият турларини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига киритишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИНГ, ШУНИНГДЕК МЕҲНАТ ОРГАНЛАРИДА ИШ ҚИДИРАЁТГАН ШАХСЛАР СИФАТИДА РЎЙХАТГА ОЛИНГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар, шунингдек, меҳнат органларида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар меҳнат органлари йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашадилар. Иш берувчи юборилган фуқароларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги жавобни меҳнат органига 3 кун муддатда жўнатишга мажбурдир (3-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Таклиф қилинаётган ҳақ тўланадиган жамоат ишлари турлари ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг, шунингдек, меҳнат органларида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган шахсларнинг касб маҳоратини, иш тажрибасини, ёши, жинси ва бошқа хусусиятларини, иш тартиби ва зарур меҳнат шароитларини ҳисобга олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат органи ишсиз фуқароларнинг, шунингдек иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган шахсларнинг касбини, ёшини ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини амалга оширишнинг аниқ жойларини, шунингдек, уларга юбориладиган фуқароларнинг қатнашиш шартлари ва муддатларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низом 4-бандининг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган ишсизларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашишнинг энг кам муддати ишсизлик бўйича нафақа олишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати давомида ҳар ойда камида икки ҳафтани ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган ишсизларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашишининг жами муддати ишсизлик бўйича нафақа тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойини ва иш ҳақи (меҳнат даромади)ни йўқотган ёки узоқ (бир йилдан кўпроқ) узилишдан кейин меҳнат фаолиятини тиклашга ҳаракат қилаётган шахслар учун — ўн икки календарь ҳафтадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахслар учун — олти календарь ҳафтадан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низом 4-бандининг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган ишсизлар меҳнат органлари томонидан таклиф этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашишни рад этган ҳолларда уларга ишсизлик бўйича нафақа тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсиз хавфли, зарарли ва оғир иш шароитлари билан боғлиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашишни рад этганда, унга бошқа ҳақ тўланадиган жамоат иши берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом 4-бандининг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган ишсиз мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган давр давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларида амалда қатнашмаган тақдирда унга кейинги ойлар учун нафақа тўлаш тўхтатиб қўйилади ва ишсиз ҳақ тўланадиган жамоат ишларида белгиланган муддатни ишлаб бергандан сўнг қайта тикланиши мумкин. Бунда меҳнат органи томонидан ишсизлик бўйича нафақа миқдори қайта ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ишсизлик бўйича нафақа олаётган ишсизларнинг бошқа тоифалари учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш муддати ва даврлари бирон-бир муддат билан чекланмайди, мазкур Низом 4-бандининг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган шахслар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишсиз ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашган даврда унга ишсизлик бўйича нафақа тўланмайди ва жамоат ишларида қатнашиш тугаган кундан бошлаб қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Меҳнат органлари фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажариш учун юборишда иш тартибини ташкил этиш ва ҳақ тўлаш шартлари, моддий рағбатлантириш имконияти ҳақида уларни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашадиган шахслар билан иш берувчи маълум муддатга, бироқ камида икки ҳафта муддатга унинг муддатини узайтириш ҳуқуқи билан меҳнат шартномаси тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи шартнома муддатини узайтиришни рад этган ҳолларда, меҳнат органи ишсизга жамоат ишларида қатнашиш учун бошқа иш жойи беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажариш бўйича шартнома муносабатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади. Ихтиёрийлик асосида бригадаларга бирлашган фуқаролар томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг комплексини ёки алоҳида турларини амалга оширишда шартномада томонларнинг мажбуриятлари, ишнинг ҳажми ва бажариш муддатлари, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш шакллари назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳақ тўланадиган ишларни бажариш учун юборилган шахсларга корхоналарда амалда бўлган ставкалар ва лавозим маошлари (ишбай нархлар)дан келиб чиққан ҳолда, амалда бажарилган иш учун, аммо амалда ишланган вақт учун ишсизлик бўйича нафақа миқдори 15 фоизга кўпайтирилгандан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иш ҳақидан ташқари меҳнат учун қўшимча мукофотлар миқдори корхоналар маблағлари ҳисобидан иш берувчилар томонидан белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агар ишсизни бажарилаётган ҳақ тўланадиган жамоат иши қаноатлантирса, унда у иш берувчи билан келишган ҳолда бундай ишни доимий асосда бажаришга розилик бериши мумкин, меҳнат органи эса, унга бу доимий мос келадиган иш деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда ушбу шахс билан илгари тузилган меҳнат шартномаси янги меҳнат шароитлари кўрсатилган ҳолда қайта тузилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиниши, бундай ишларни бажариш учун меҳнат шартномаси тузган фуқаролар меҳнатидан самарали фойдаланилиши учун масъулият корхонага юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфли, зарарли ва оғир меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган ҳақ тўланадиган жамоат ишига юборилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фуқароларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашган даври тўғрисида иш берувчи томонидан уларнинг меҳнат дафтарчасига тегишли ёзув ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашган давр меҳнат стажига қўшилади. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашаётган фуқаролар пенсия таъминоти ва вақтинча ишга яроқсизлиги бўйича нафақа олиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсизнинг жамоат ишларида қатнашган даври учун суғурта бадаллари иш берувчи томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларида банд бўлган шахсларга иш вақтининг давомийлиги меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Иш берувчилар иш куни ва иш ҳафтасининг ўзгарувчан шаклларидан фойдаланиш, шунингдек меҳнат унумдорлигига кўра ёки ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг қисқартирилган иш вақтини киритишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи билан келишувга кўра, ишсизларнинг иш вақтига меҳнат органида бўлиш ва мустақил равишда доимий (мос келадиган) иш қидириш вақти (ҳафтада икки соатдан ортиқ бўлмаган) киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Меҳнат органлари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва уларда иш билан таъминланган фуқароларни қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ҳисобга олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ ВА УНИНГ МАНБАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек, маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар одатда иш берувчи томонидан қопланади, ушбу ишларда қатнашаётган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлиқ истисно ҳолларда, шунингдек, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш учун иш берувчиларни қизиқтириш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидаги миқдорларда қопланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари мулки бўлган корхоналарда, хўжалик ҳисобидаги корхоналардан ташқари — меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг кўпи билан етмиш беш фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа корхоналарда — меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларнинг кўпи билан эллик фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат органларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ҳажми ва турлари, шунингдек, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасининг иш берувчиларга қоплаш харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган иш билан таъминлаш туман (шаҳар) дастурларида акс эттирилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 мартдаги 106-сонли қарорига мувофиқ 26-банд киритилган, 26-банд 27-банд деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 46-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРТНОМА

199_ й. «__»_____________________ -сон

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низом асосида иш юритувчи___________________ туман (шаҳар) меҳнат органи номидан ________________________ ва ______________________ асосида иш кўрувчи, кейинги ўринларда «Иш берувчи» деб аталувчи ______________________________ номидан __________________________________ мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:‎

1. Меҳнат органи белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, шунингдек, иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган________________________ дан ортиқ бўлмаган кишини ҳақ тўланадиган жамоат ишлари бериш учун ҳар ойда «Иш берувчи» ихтиёрига юборади.‎

2. Меҳнат органи фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажариш учун «Иш берувчи» ихтиёрига юборишда уларни ишни ташкил этиш, унинг тартиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шартлари ҳақида хабардор қилади.‎

3. «Иш берувчи» навбатдаги ой бошланишидан камида 10 календарь кун олдин Меҳнат органини келгуси ой давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажарадиган шахсларнинг меҳнатини ташкил этиш шарт-шароитлари, иш ҳажмлари, тартиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.‎

4. «Иш берувчи» меҳнат органи томонидан юборилган фуқарони ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга _________________________________мақбул иш билан

(ҳақ тўланадиган, қисман тўланадиган) ‎

‎таъминлаш мажбуриятини олади. ‎

5. Меҳнат органи томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишига юборилган фуқаро билан «Иш берувчи» муддатли меҳнат шартномасини тузади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.‎
Томонларнинг манзиллари ва банк реквизитлари:‎
1) __________________________________________________меҳнат органи‎
________________________________________________________________________‎
2) Иш берувчи ___________________________________________________________‎
Томонларнинг сонига қараб шартнома икки нусхада тузилган.‎

‎_________________________

‎Иш берувчи

Меҳнат органи ‎

‎_________________________ ‎

М. Ў. ‎

М. Ў.‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Иш турлари‎‎

Иш мазмуни‎

1.‎ Шаҳарлар, туманлар, посёлкалар, қишлоқ хўжалиги кооператив (ширкат) хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, дам олиш зоналари, корхоналарни ободонлаштириш‎ Ирригация тармоқларини ётқизиш ва тозалаш; ҳудудларни тозалаш, қишки йиғиштиришлар: супуриш ёки қор кураш, яхмалакни йўқ қилиш, қорни ва қор-музни кўчириш; ёзги йиғиштириш: ҳудудларни супуриш ва ахлатларни тўплаш; ҳовли-жой ҳудудини қўл билан йиғиштириш: намлаб супуриш ва зинапоя атрофини ювиш, деразаларни ювиш, даҳлизга чиқишдаги майдончани супуриш ва ювиш; ишлаб чиқариш ҳудудларини; йўлларни, айланма кўприк ва кўприкларни тузатиш* ва қуриш*; ҳудудларни кўкаламзорлаштириш; ўтказилган дарахтларни парвариш қилиш (суғориш, шакл бериш, органик ва маъданли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш); электр таъминоти объектлари билан боғлиқ бўлган ишлар (электр тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш*); сув таъминоти объектлари (сув қувурлари тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш*); дам олиш зоналарини ободонлаштириш (парк зоналарини кўкаламзорлаштириш)‎
2.‎ Қурилиш-монтаж ишлари‎ Болалар майдончалари ва спорт объектлари, чўмилиш ҳовузлари, мактаблар, касалхоналар ва бошқа объектлар* қурилиши‎
3.‎ Юк ортиш-тушириш ишлари‎ Вагонлар, автомашиналардан юк тушириш; вагонларга, автомашиналарга юк ортиш, омборларда ишлаш‎
4.‎ Ижтимоий таъминот соҳасидаги ишлар‎ Меҳрибонлик уйларидаги кексалар ва ногиронларга қараш ишлари ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари‎
5.‎ Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар‎ Касалхоналарда ва бошқа тиббий муассасалардаги беморларга қараш ишлари‎
6.‎ Халқ таълими тизимидаги ишлар‎ Умумтаълим муассасалари ўқувчиларига хизмат кўрсатиш ишлари (фаррошлар, қоровуллар, ошпазлар*, буфетчилар)‎
7.‎ Маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш, маданият тизимларидаги ва бошқа тармоқлардаги ишлар‎ Ушбу объектларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар турлари‎
8‎ Мева-сабзавот базаларидаги ишлар‎ Мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш ва идишларга жойлаштириш, идишларни тузатиш, ортиш, тушириш‎
9.‎ Агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар‎ Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш, пахта териш, ўташ, озуқа тайёрлаш, мол боқиш ва бошқалар)‎
10.‎ Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиб ишлайдиган ишлар‎ Аҳолидан шиша идишлар қабул қилиш; ташиб ва кўтариб юриладиган савдо, спорт ва томоша тадбирларига хизмат кўрсатиш (чипталар, буклетлар, салқин ичимликлар, музқаймоқ ва шу кабилар)ни тарқатиш‎
11.‎ Иккиламчи хом ашёларни тайёрлаш ва топшириш бўйича ишлар‎ Макулатура, ишлатилган шиналар, иккиламчи полимерлар, иккиламчи металл буюмларини тўплаш ва шу кабилар‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) малака ва касб-ҳунар кўникмаларига эга бўлмаган ишсизлар фақат (*) билан белгиланган ёрдамчи ишларга жалб қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ишларни бажариш учун ходимнинг тегишли малакаси талаб қилинадиган айрим иш турларига зарур малакага ва касб-ҳунар кўникмасига эга бўлган ишсизлар жалб қилиниши мумкин.
(2-илованинг 4-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 46-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
3-ИЛОВА

Ҳақ тўланадиган жамоат ишига ‎‎

ЙЎЛЛАНМА‎

_____________________________________________________________________‎

(корхона, ташкилот, муассаса номи ва манзили)‎

Фуқаро ______________________________________________________________‎

(Ф. И. О.)‎

_____________________________________________________________________‎
________________ (мутахассислиги, касби кўрсатилсин)га мувофиқ ‎_________________
даврга ҳақ тўланадиган жамоат ишига ишга жойлаштириш учун юборилмоқда.‎
Қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун давомида бизга хабар қилишингизни сўраймиз.‎
__________________________________ ‎

Меҳнат органи бошлиғи‎

М. Ў. ‎

(имзо)‎

199__ й. «___» __________________ ‎
_______________________________________________________________________________
_______________________________________________________________________________

Қабул қилинган қарор тўғрисида‎‎‎

ЖАВОБ‎

Фуқаро ______________________________________________________________‎

(Ф. И. О.)‎

__________________________ 199 ____й. «______» _____________________дан ‎
(мутахассислиги, касби) ‎
____________________муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинди. ‎
199___ й. «_____» ____________________ даги ________- сон буйруқ‎

Раҳбар:‎

М. Ў. ‎ ‎

__________________‎‎

(имзо)‎

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 5-6-сон, 46-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда)