04.07.2019 йилдаги 558-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 03.08.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (Р. Давлетов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига (С. Умурзоқов), Қурилиш вазирлигига (Б. Зокиров), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига (А. Абдуллаев), Давлат солиқ қўмитасига (А. Мусаев), Савдо-саноат палатасига (А. Икрамов), бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига — Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиниши, тадбиркорлар ҳамда чет эллик инвесторларни тасдиқланган жадвал бўйича ҳар куни қабул қилиш, тадбиркорлар муаммоларининг холисона ва адолатли ҳал этилиши, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида тегишли Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига, шу жумладан «business.gov.uz» ягона интерактив порталидан фойдаланган ҳолда, хабар берилиши учун шахсий масъулият юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
4. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Котибият мудири ва масъул ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган зиммасидаги вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши;
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)
15. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисида»ги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг (бундан буён — Бош вазирнинг қабулхоналари) асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
3. Бош вазир қабулхонаси Котибият олдида ҳисобдор бўлади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Бош вазир қабулхонаси мудири маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/285/0594-сон)
ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган зиммасига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
14. Бош вазир қабулхонаси ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибият ҳамда Бош вазир қабулхонасининг иш режалари, Бош вазир қабулхонаси ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг (бундан буён — Бош вазир қабулхоналари) асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
3. Бош вазир қабулхонаси Котибият олдида ҳисобдор бўлади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган зиммасига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
14. Бош вазир қабулхонаси ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибият, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Бош вазирнинг қабулхонаси ҳамда Бош вазир қабулхонасининг иш режалари, Бош вазир қабулхонаси ходимларининг шахсий иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.