Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ҳисобидан аҳолига давлат ҳизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ҳисобидан аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, электрон маълумотлар базасини юритиш тизимини ривожлантириш ва шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялаштириш ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 18 апрелдаги ПҚ-3673-сон қарорида:
солиқ тўловчиларни ҳисобини кенгайтириш ва солиқ тушумларини назорат қилишни такомиллаштириш ҳисобидан бюджетлар даромадларини кўпайтириш имконини берадиган назорат-касса машиналарининг «онлайн» тизимини;
телекоммуникация хизматлари учун бюджет маблағларини тежаш, телефонда сўзлашиш хавфсизлигини ва назоратини таъминлаш имконини берадиган ҳукумат мобиль алоқа тизимини;
ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари, мавжуд паспортлар, туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ўрнига (республика ичида), ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами ва унинг шахсий маълумотларидан иборат ва давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни тасдиқлаш учун ишлатиладиган идентификация карталари (ID-карталар) тизимини;
транспорт воситаларининг амалдаги рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни ва транспорт воситалари эгаларининг идентификация карталарига (ID-карталарига) тегишли ахборотни мустаҳкамлаган ҳолда уларнинг қоғоз ҳужжатларини бекор қилишни назарда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга олувчи тизимни жорий этиш назарда тутилгани;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) саноат кооперациясини ривожлантириш ва юқори технологик ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш мақсадида «Centaurus Group» МЧЖ ва Германиянинг «Veridos GmbН» компанияси иштирокида устав фондининг дастлабки миқдори 2 млн евро этиб белгиланган қўшма корхона ташкил этади, ушбу қўшма корхонанинг асосий фаолият йўналиши. микропроцессорли, контактсиз ва бошқа пластик карталар ҳамда поликарбонат маълумот саҳифаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборат бўлиб (кейинги ўринларда — лойиҳа), ушбу лойиҳа қуйидагиларни назарда тутади:
2026-2027 йилларда ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан йиллик ишлаб чиқариш қуввати иловага мувофиқ 34 млн та бўлган карта ва поликарбонат маълумот саҳифалари ишлаб чиқариш бўйича замонавий заводни ишга туширишга доир (пусконаладка) ишларни амалга ошириш;
2030 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш тўлиқ лойиҳа қуввати билан ишга туширилгач, камида 60 та иш ўрни яратиш;
дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг юқори технологик ускуналарини харид қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шунингдек, Германиянинг биринчи даражали банкининг кредит линиясини жалб қилиш;
экспортни тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 20 фоизигача босқичма-босқич етказиш;
бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг чип-модуллари ва бошқа сарфловчи материалларидан фойдаланган ҳолда манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектларининг, шу жумладан, тўлов тизимлари операторларининг буюртмаси бўйича карта маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини тақдим этиш.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 апрелдаги 196-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўз фаолиятида карта маҳсулотлари (микропроцессорли, контактсиз ва бошқа пластик карталар) ҳамда поликарбонат маълумот саҳифаларидан фойдаланадиган давлат органлари ва муассасалари, устав капиталида давлат улуши юқори бўлган корхоналар, шунингдек, бошқа ташкилотлар мазкур маҳсулотларни ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган миллий ишлаб чиқарувчидан устувор тартибда харид қилинишини таъминласин.
Бошқа етказиб берувчилардан харид қилиш миллий ишлаб чиқарувчида талаб этилган турдаги ёки ҳажмдаги маҳсулот мавжуд эмаслиги ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳолларда амалга оширилсин. Бунда ушбу қоиданинг талаблари ID-картани жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида харидларни амалга оширувчи ташкилотларга, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини жорий этиш лойиҳаларини амалга ошираётган ташкилотларга татбиқ этилмайди.
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» МЧЖ ўзининг биноларидан карталар ва поликарбонат маълумот саҳифаларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган майдонларни ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган қўшма корхонага узоқ муддатли ижарага ажратсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда белгиланган тартибда ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган қўшма корхонанинг давлат харидларининг электрон тизими махсус ахборот порталидаги Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилишини таъминласин.
(11 — 13-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 апрелдаги 196-сонли қарорига асосан киритилган)
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда инвестор билан инвестиция шартномасини белгиланган тартибда имзоласин ва унда инвесторнинг маълум ҳуқуқ ва мажбуриятлари, инвестициялар миқдори, ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулот экспортининг ҳажмлари, янги яратиладиган иш ўринлари сони, тақдим қилинаётган имтиёзлар ва преференциялар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар назарда тутилсин.
3. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2020 йил 1 июнгача бўлган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш-монтаж ишларини ҳам амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа объектларини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
5. Белгилаб қўйилсинки, маҳсулотнинг давлат хариди ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот ва уни ишлаб чиқариш технологиялари фуқароларни идентификациялаш ҳамда рўйхатга олиш, шахсни ва фуқароликни тасдиқлаш, кўчар ва кўчмас мулк ҳуқуқларини ҳисобга олиш, фуқаролик ҳолатлар далолатномаларини ёзиш бўйича ахборот тизимларини, шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, жамоат транспорти, алоқа, банк ва молия хизматлари тизимларини яратиш ва модернизациялаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида тегишли давлат буюртмачилари томонидан белгиланган техник топшириқларга мос келиши шарти билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Янги ташкил этилаётган қўшма корхона 2027 йил 31 декабргача бўлган муддатга:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 апрелдаги 196-сонли қарори таҳририда)
барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловларни, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно;
белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича карта маҳсулотларини, шунингдек, карта маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ускуналари, хом ашё, сарф ва бутловчи материаллар, эҳтиёт қисмлар, график ва электрон персоналлаштириш қурилмалари, дастурий таъминот ва лицензияларни олиб киришда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда:
технологиялари фуқароларни идентификациялаш ҳамда рўйхатга олиш, шахсни ва фуқароликни тасдиқлаш, кўчар ва кўчмас мулк ҳуқуқларини ҳисобга олиш, фуқаролик ҳолатлар далолатномаларини ёзиш бўйича ахборот тизимларини, шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, жамоат транспорти, алоқа, банк ва молия хизматлари тизимларини яратиш ва модернизациялаш бўйича қабул қилинган қарорларни ўрганиш;
амалга оширилган ишлар натижалари бўйича 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда мамлакатда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилганлигини ҳисобга олиб, микропроцессорли, контактсиз ва бошқа пластик карталардан фойдаланган ҳолда давлат ва жамоат хизматларини кўрсатишга жадал ўтиш бўйича «Йўл харитаси»ни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш тавсия этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бузилишига, шу жумладан карта маҳсулотларини ишлаб чиқариш бозорида устунлик мавқеини суиистеъмол қилишликка йўл қўймаслик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инвесторнинг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божини ундирмаган ҳолда, кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, расмийлаштирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 май,
421-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 майдаги 421-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Амалга ошириладиган лойиҳа доирасида ишлаб чиқариладиган карта маҳсулотларининг асосий турлари
РЎЙХАТИ
|
Т/р |
Маҳсулотлар номи |
Прогноз қилинаётган ишлаб чиқариш қуввати (1 сменада йилига/млн дона) |
|
1. |
ID-карта (фуқаро/норезидент/фуқаролиги бўлмаган шахс/туғилганлик тўғрисида гувоҳнома картаси) |
8 |
|
2. |
Хорижий паспортлар учун маълумотлар бети (поликарбонат) |
6 |
|
3. |
Банк карталари |
10 |
|
4. |
Ҳайдовчилик гувоҳномаси |
3 |
|
5. |
Транспорт воситаларининг техник паспорти |
3 |
|
6. |
Соғлиқни сақлаш картаси (тиббий суғурта) |
5 |
|
7. |
Ижтимоий карталар (нафақахўрлар, талабалар, кам таъминланганлар учун) |
5 |
|
8. |
Никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома картаси |
4 |
|
9. |
Транспорт карталари |
5 |
|
10. |
Махсус карталар (ҳарбий хизматчилар ва бошқа давлат хизматчилари учун) |
1 |
|
11. |
Сим-карталар (мобил операторлар учун) |
25 |
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 09/19/421/3172-сон)