Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР, ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида» ва «Акционерлик жамиятлари ва акционерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
а) Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда) қарори билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди жадвалининг ўттиз учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»даги (2-илова):
14-банд «хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларини сотиб олиш учун хусусийлаштириш инвестиция фондларига берилган давлат заёми маблағлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 30 мартдаги 126-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда) қарорининг 3-бандидаги учинчи хатбоши «меҳнатга ҳақ тўлаш» сўзларидан сўнг «ва тиббий хизмат кўрсатиш» сўзлари билан тўлдирилсин — давоми матн бўйича;
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида низом»даги (3-илова):
7-банднинг ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«зарур ҳолларда қонунчиликка мувофиқ тегишли қарор қабул қилингунга қадар депозитарийдаги, ваколат берувчилардаги ва компанияларни бошқарувчилардаги қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг счётлари бўйича операцияларни, қонунчилик бузилган ҳолда тузилган қимматли қоғозлар муомаласи билан боғлиқ олди-сотди, ваколатли бошқарувга бериш, сақлашга оид битишувлар ва бошқа битишувларнинг амалда бўлишини бир йўла тўхтатган ҳолда қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларини кўриб чиқишлари ва бажаришлари учун мажбурий бўлган ёзма кўрсатмаларни киритиш»;
ўн тўртинчи хатбошидан сўнг қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«акционерларнинг инвестицияларини ҳимоя қилиш мақсадида инвестиция институтлари ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг риоя қилишлари мажбурий бўлган иқтисодий нормативларни белгилаш;
эмитентлар, инвестиция институтлари ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан қимматли қоғозлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилган ҳолларда қимматли қоғозлар бозори ҳақидаги қонунчиликка мувофиқ иқтисодий санкциялар қўллаш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига 7-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 августдаги 439-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 42-модда) қарори.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 7 февраль,
68-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 йил, 2-сон, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)