Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОРХОНАЛАР (ТАШКИЛОТЛАР)ГА ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ МАХСУС РУХСАТНОМАЛАР (ЛИЦЕНЗИЯЛАР) БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 февралдаги 68-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика қийматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачилари, компаниялар, фондлар, маслаҳатчилар, депозитарийлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган корхоналар (ташкилот) га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди ўттиз учинчи хат бошидаги жадвалдаги «Марказий банк» сўзлари «Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 29 август,
439-сон