Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР, ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида» ва «Акционерлик жамиятлари ва акционерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
б) Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»даги (2-илова):
14-банд «хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларини сотиб олиш учун хусусийлаштириш инвестиция фондларига берилган давлат заёми маблағлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-бандининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорига 7-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 августдаги 439-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 42-модда) қарори.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 7 февраль,
68-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 йил, 2-сон, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.08.2019 й., 09/19/650/3532-сон)