Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фонд биржасида акцияларни бирламчи ва иккиламчи оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сон Фармонини ижро этиш ҳамда давлат улушини камайтириш ва аҳолининг кенг қатламларини фонд бозорига жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Жиззах пластмасса» АЖ, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ бошқарув органларининг 1-иловага кўра рўйхат бўйича акциядорлик жамиятларининг акцияларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, хорижий инвесторларга бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган акциядорлик жамиятларининг акцияларини бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш тўғрисидаги масалани давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг йиғилишларида кўриб чиқишни бошлаш таъминласин.
3. Белгилансики:
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 279-сон қарорининг амал қилиши мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган акциядорлик жамиятларининг давлат акция пакетларининг сотилишига, шу жумладан, уларни иккиламчи оммавий таклиф қилиш йўли билан сотилишига қўлланилмайди;
ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган акциядорлик жамиятларининг ушбу қарор доирасида сотиладиган акцияларини битта шахс (акцияларни оммавий таклифи ташкилотчисидан ташқари) томонидан сотиб олиниши, агар акцияларни оммавий таклифи ташкилотчиси билан келишув бўйича бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, сотиладиган акциялар умумий сонининг 0,1 фоизидан кўпини ташкил этмаслиги керак;
Акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш йўли билан таклиф нархи акцияларни оммавий таклифи ташкилотчиси томонидан фонд биржаси қоидалари билан назарда тутилган усуллардан келиб чиқиб ташаббускор билан келишилган ҳолда белгиланади.
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг моҳияти ва мазмунининг кенг ёритилиши ва тушунтирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 апрель,
358-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 358-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Акциялари бирламчи ва иккиламчи оммавий таклифи йўли билан сотиладиган акциядорлик жамиятлари
РЎЙХАТИ
Эслатма: Бозор конъюктарисидан келиб чиқиб, акцияларни оммавий таклифи босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.
* Устав капиталининг 10 фоизи.
** Устав капиталининг 25 фоизи.
*** Устав капиталининг 12 фоизи.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 358-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги «Акцияларни фонд биржасида оммавий таклифини ташкил этиш тўғрисида»ги 268-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш йўли билан таклиф нархи акцияларни оммавий таклифи ташкилотчиси томонидан фонд биржаси қоидалари билан назарда тутилган усуллардан келиб чиқиб ташаббускор билан келишилган ҳолда белгиланади».
2. Акциялари бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифи йўли билан сотиладиган акциядорлик жамиятлари Рўйхатидан 2-банд чиқариб ташлансин.
3. Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
а) 4-банддан «акциядорлик жамияти акцияларининг кафолатланган жойлаштирилишини таъминлаш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
б) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Актсияларни ИПО ва СПО орқали таклиф қилиш нархи ташкилотчи томонидан биржа қоидаларида назарда тутилган усуллар асосида ташаббускор билан келишилган ҳолда белгиланади.