Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сонли «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ижро этиш, ҳамда давлат мулки объектларини сотишда кенг фойдаланиладиган халқаро амалиётни жорий этиш ва фонд бозорига аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг, шунингдек, акциядорлик жамиятлари ва тижорат банклари бошқарув органларининг акциядорлик жамиятлари акцияларини аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига халқаро амалиётига мувофиқ бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини синов асосида ўтказиш бўйича таклифлари қабул қилинсин.
2. Тасдиқлансин:
1-иловага мувофиқ акциялари бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш йўли билан сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхати;
2-иловага мувофиқ Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом.
3. Белгилансинки:
акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш йўли билан акцияларнинг таклифи нархи ташкилотчи томонидан белгиланади;
ушбу қарор доирасида сотиладиган 1-иловада кўрсатилган акциядорлик жамиятларининг акциялари бир шахс томонидан (андеррайтердан ташқари) сотиб олинганида, унинг сони жами сотилаётган акцияларнинг 0,05 фоизидан ошмаслиги керак;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октабрдаги «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 279-сон қарорининг амал қилиши давлат акция пакетларини иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиш йўли билан фонд биржасида сотишга, шунингдек уларнинг қийматини аниқлашга татбиқ этилмайди;
акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифлари ёрдамида сотиладиган акцияларни сотиб олиш учун аризаларни йиғиш кўрсатилган IPO ёки SPOни ўтказиш тўғрисидаги шартнома тузилган ташкилотчи ёки ташкилотчилар гуруҳи томонидан амалга оширилади;
ташкилотчига ташаббускор билан тузилган шартнома асосида акцияларни тақсимлаш учун инвесторларни танлаш, шунингдек инвесторлар томонидан акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифлари доирасида сотиб олинган акцияларни сотишни тақиқлаш муддатини белгилаш ҳуқуқи берилади;
акцияларни IPO ва SPO ёрдамида тақсимлаш акцияларга бўлган талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда ташкилотчи томонидан белгиланадиган ягона нарх асосида амалга оширилади.
4. Давлат рақобат қўмитаси:
«Тошкент» республика фонд биржаси билан ҳамкорликда икки ой муддатда «Тошкент» Республика фонд биржасида қимматли қоғозларнинг биржа савдолари қоидаларини мазкур қарорга мувофиқ мослаштиришни таъминласин;
зарурат туғилганда Вазирлар Маҳкамасига акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш бўйича таклифларни киритсин;
акциядорлик жамиятлари акцияларини синов тариқасида бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини ўтказиш якунлари бўйича 2018 йил 1 июлга қадар ушбу тартибни бошқа акциядорлик жамиятларига ҳам татбиқ этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг моҳияти ва мазмунининг кенг ёритилиши ва тушунтирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 май,
268-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 268-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Акциялари бирламчи (ИПО) ва иккиламчи (СПО) оммавий таклифи йўли билан сотиладиган акциядорлик жамиятлари
РЎЙХАТИ*
Т/р | Акциядорлик жамияти номи | Акцияларнинг оммавий таклифи ташаббускори | Акцияларнинг оммавий таклифи ташкилотчиси | Сотиш шакли |
1. | «Кварц» АЖ | «Кварц» АЖ | ТИФ миллий банки | IPO |
3. | «Қўкон механика заводи» АЖ | «Ўзнефтегазмаш» АК | ТИФ миллий банки | SPO |
* 10 процентов от уставного капитала
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 268-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фонд биржасида акцияларни бирламчи (ИПО) ва иккиламчи (СПО) оммавий таклифини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши давлат улуши камайтирилган давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятлари томонидан ўтказиладиган SPO йўли билан амалга ошириладиган давлат акцияларини оммавий таклифи ҳолларига, шунингдек, IPO йўли билан амалга ошириладиган қўшимча акцияларга очиқ обуна бўлиш ҳолларига нисбатан қўлланилади.
Устав капиталида давлат улуши бўлмаган акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар (давлатдан ташқари) ушбу Низомни ўз акцияларини IPO ёки SPO йўли билан оммавий таклиф этишда қўллашлари мумкин.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:
бирламчи (IPO) оммавий таклиф — бу акциядорлик жамияти (IPO ташаббускори) томонидан инвесторлар чекланмаган доираси ўртасида қўшимча акцияларни фонд биржасида жойлаштириш;
иккиламчи (SPO) оммавий таклиф — акциядор (SPO ташаббускори) томонидан ўз акцияларини фонд биржасида чекланмаган доирадаги инвесторларга сотилиши;
акцияларни оммавий таклифи ташкилотчиси (ташкилотчи) — инвестиция воситачиси ёки тижорат банки ёхуд андеррайтинг фаолиятини амалга оширувчи ҳамда акцияларни оммавий таклифини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатувчи суғурта қилувчи;
обуна кампанияси — инвесторлар билан учрашувлар ташкил этиш йўли билан акцияларни сотиб олиш тўғрисидаги аризаларни йиғишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи, уларда акциядорлик жамияти, унинг фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, акцияларни оммавий таклиф этиш шартлари ва инвесторлар аризаларини йиғиш тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилади;
акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганиш — инвестиция объектини мустақил баҳолашни, унинг молиявий ҳолатини ва бозордаги ҳолатини ҳар томонлама ўрганишни, шунингдек инвестиция рискларини баҳолашни назарда тутадиган инвестиция объекти — акциядорлик жамияти тўғрисида объектив тасаввурни шакллантириш тартиботи.
4. IPOни ўтказиш учун акциядорлик жамияти бошқарувининг ваколатли органи қўшимча акцияларни чиқариш ва ташкилотчи билан IPOни ташкил этиш тўғрисида шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилади.
5. SPOни ўтказиш ташкилотчи томонидан SPO ташаббускори билан тузилган SPOни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.
6. Ушбу Низом билан тартибга солинмаган IPO ва SPO ўтказиш билан боғлиқ масалалар фонд биржаси қоидалари билан белгиланади.
2 боб. Акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганиш ва нарх диапазонини аниқлаш
7. Ташкилотчи IPO ёки SPOни амалга ошириш мақсадида акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганишни ўтказади, ўрганиш давомида аудиторлик, баҳолаш, консалтинг ва суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа экспертлар жалб қилиниши мумкин.
8. IPO ёки SPOни ўтказишда акциядорлик жамияти акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганишни ўтказиш, зарур материалларни тайёрлаш ва уларни инвесторларга тақдим этиш учун ташкилотчига зарур маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этади.
9. Ташкилотчи томонидан акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганиш натижаларига кўра акцияларни сотиб олишга аризаларни йиғиш учун акциялар таклифи нархларининг диапазони аниқланади.
10. IPO ва SPOни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, агар улар ўртасидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ташкилотчи томонидан кейинчалик IPO ёки SPO ташаббускори томонидан акцияларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан уларни қоплаш билан қопланади.
3-боб. Обуна кампаниясини ўтказиш ва акцияларни сотиш тартиби
11. Обуна кампанияси ташкилотчи томонидан республиканинг ҳар бир ҳудудида ўтказилади, унинг давомийлиги, одатда, қуйидаги санадан бошлаб 180 кундан кам бўлмаган муддатни ташкил этади:
IPOни ўтказиш учун акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилган санадан;
ташаббускор ва ташкилотчи ўртасида SPOни ўтказиш учун шартнома тузилган санадан.
12. Обуна кампаниясини ўтказишда ташкилотчи томонидан акцияларни сотиб олишга аризаларни қабул қилиш учун шарт-шароитлар яратилади, уларнинг тартиби фонд биржаси томонидан белгиланади.
13. Акцияларни бирламчи (ИПО) ва иккиламчи (СПО) оммавий таклиф этиш орқали сотиладиган акцияларни сотиб олиш учун аризаларни йиғиш кўрсатилган IPO ёки SPOни ўтказиш тўғрисида шартнома тузилган ташкилотчи ёки ташкилотчилар гуруҳи томонидан амалга оширилади.
14. Инвестор илгари берилган аризани акциялар сонини ва улуш нархини кўпайтириш ёки камайтириш қисмида ўзгартиришга ёхуд илгари берилган аризани фонд биржасида акцияларни сотиш санасигача бир кундан кечиктирмай киритилган маблағларни қайтариш билан бекор қилишга ҳақли.
Бунда, қонунчилик билан ўтказиладиган IPO ва SPO доирасида битта инвестор томонидан сотиб олиш учун акциялар сонига чеклов назарда тутилиши мумкин.
15. IPO ва SPO йўли билан акциялар таклифининг нархи ташкилотчи томонидан белгиланади.
16. Аризалар қаноатлантирилмаган тақдирда, инвесторларнинг пул маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда битимлар рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 кун ичида уларга қайтарилиши шарт.
17. IPO ва SPO йўли билан сотиладиган акцияларнинг жойлаштирилмаган қисми, агар IPO ёки SPO ташаббускори ўртасидаги шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ташкилотчи томонидан, одатда, фонд биржаси томонидан белгиланадиган котировка нархи бўйича сотиб олинади.
18. IPO ва SPOни ўтказишда маълумотларни ошкор қилиш қонунчилик ва биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
19. IPO ва SPO мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ тавсия этилган схемалар бўйича ўтказилади.
4-боб. Якуний қоидалар
20. Акцияларга нархлар, талаб ва таклиф даражасини сақлаб туриш учун акциядорлик жамияти, агар улар ўртасидаги келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ташкилотчига ёки бошқа шахсга номинал қиймати бўйича ёпиқ обуна бўйича жойлаштирилган акцияларни (одатда устав капиталининг 0,5 фоизи) қўшимча чиқарувини амалга ошириши мумкин.
21. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар
Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Акцияларни бирламчи (IPO) оммавий таклифларини ўтказишнинг
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН СХЕМАСИ


Эслатма: тадбирлар ва уларни бажариш муддатлари IPO ташаббускори билан келишилган ҳолда ташкилотчи томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Фонд биржасида акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Акцияларни иккиламчи (SPO) оммавий таклифларини ўтказишнинг
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН СХЕМАСИ


Эслатма: тадбирлар ва уларни бажариш муддатлари SPO ташаббускори билан келишилган ҳолда ташкилотчи томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.