Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2026 24.04.2019 йилдаги 349-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2026
Ҳужжат 01.06.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 460-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон аккредитация маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармонини бажариш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказиш миллий тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тузилмасида мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказувчи махсус ваколатли орган ҳисобланган «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУК (кейинги ўринларда Аккредитация маркази деб аталади) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Аккредитация марказининг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказишда аккредитация жараёнининг бетарафлиги ва холислигини таъминлаган ҳолда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлигига (APAC), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилотга (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация миллий тизимини халқаро нормалар ва мезонларга мувофиқ доимий равишда ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация тартиб-таомилларига тааллуқли зарур ахборотни, шу жумладан, ўзининг расмий веб-сайт орқали эркин олиш имкониятини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида аккредитация бўйича ишлар натижаларининг хорижий мамлакатлар томонидан эътироф этилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитациядан ўтказилган ташкилотлар ва уларнинг аккредитация соҳаси тўғрисидаги маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва долзарб ҳолатда сақланишини, шунингдек, тегишли ахборотнинг махфийлигига риоя қилган ҳолда жамоатчиликнининг улардан фойдаланишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУКнинг Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириши бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқллансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органлари аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида олдин берилган гувоҳномалар ҳақиқий ҳисобланади ва Аккредитация маркази мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш натижаларига кўра, аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилса, ушбу гувоҳномалар бундай қарор қабул қилинган санадан бошлаб ўзининг амал қиладиган муддатига қайта расмийлаштирилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация маркази ходимларининг лавозим маоши 2 баравар миқдордаги коэффициентни қўлланган ҳолда, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядларга мувофиқ белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитациядан ўтказишда, инспекция назоратида ва уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилишда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг Аккредитация маркази фаолиятига ҳар қандай шаклда аралашиши ва таъсир кўрсатишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аккредитация марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация соҳасида идоралараро хусусиятга эга, шу жумладан, хорижда аккредитация ишлари натижалари эътироф этилишини таъминлашга қаратилган халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ISO/IEC 17000 халқаро стандартларига, шунингдек, Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (APAC), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) талаблари ва тавсияларига мувофиқ аккредитация тартиботлари бўйича қоидалар, йўриқномалар ва низомлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тренинглар, семинарлар ўтказиш ва баҳоловчилар, техник экспертлар, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш соҳасида иштирок этувчи мутахассислар малакасини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажараётган ходимларга ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг икки баравари миқдоригача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг яхши амалиётларга мувофиқ вазифаларни сифатли бажариш мақсадида мустақил маслаҳатчилар ва экспертларни, шу жумладан хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор талабларига мувофиқ Аккредитация марказининг тузилмасини, ходимларининг штатдаги сони ва иш ҳақи миқдорларини мустақил тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация маркази, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслар иштирокида аккредитация миллий тизимини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаб берувчи ва Аккредитация маркази ушбу йўналишларга эришиши юзасидан мониторинг олиб борувчи Аккредитация бўйича кенгашни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятида, шунингдек, тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятида Аккредитация маркази мустақиллиги ва холислигига шубҳа уйғотиши мумкин бўлган бирор-бир хатти-ҳаракатларни амалга оширмасин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация маркази директорини тайинлашда ILAC ва IAF талаблари ва принципларига, ISO/IEC стандартларига ҳамда Аккредитация бўйича кенгаш тавсияларига амал қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда республика ҳудудида амал қиладиган ISO/IEC 17000 стандартларининг долзарблиги ва жаҳон миқёсида амал қиладиган стандартлар билан бир хиллигини қайта кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда жаҳон тажрибаси асосида мувофиқликни баҳолаш органлари ваколатларини баҳолашни уларнинг олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шу жумладан уларни Аккредитация маркази томонидан маъқуллаш ва/ёки нотификация қилиш йўли орқали аккредитациядан ўтказиш тартиб-таомиллари ўрнига муқобил ва соддалаштирилган баҳолаш турларини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аккредитация маркази раҳбари зиммасига қуйидагилар учун шахсий масъулият юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ILAC, IAF талабларига ва ISO/IEC стандартларига асосланган принципларга сўзсиз риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация бўйича ишларни бажаришда холислик, бетарафлик ва мустақилликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолашни амалга оширишда иштирок этмаган Аккредитация марказининг малакали шахслари билангина аккредитация бўйича қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация бўйича фаолиятнинг холислиги, бетарафлиги ва мустақиллигини шубҳа уйғотиши мумкин бўлган хизматларни кўрсатмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
349-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУКда (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) қонунчиликка мувофиқ аккредитациядан ўтадиган мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари фаолиятини аккредитациядан ўтказиш ва инспекция назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация комиссияси — баҳоловчилар, жалб қилинадиган техник экспертлар, шу жумладан баҳолашда иштирок этмаган халқаро экспертлардан иборат Марказ ҳузурида ташкил этиладиган комиссия бўлиб, аккредитация ва инспекция назорати бўйича ишлар натижаларини кўриб чиқиш ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган тегишли қарорларни қабул қилиш унинг асосий вазифаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация — мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолиятнинг муайян соҳасида ишларни бажаришга юридик шахсларнинг ваколатларининг Марказ томонидан расман тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция комиссияси — апелляция берган аккредитация объектини баҳолашда иштирок этмаган ва аккредитация комиссияси таркибида бўлмаган, шу жумладан, халқаро, баҳоловчилар, жалб қилинадиган техник экспертлардан, иборат Марказ томонидан ташкил этиладиган комиссия бўлиб, аккредитация комиссиясининг қарорлари бўйича апелляцияни кўриб чиқиш унинг асосий вазифаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи томон — мувофиқлиги баҳоланаётган объектдан истеъмолчи сифатида манфаатдор бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — Марказга аккредитация тўғрисидаги тегишли ариза билан мурожаат қилган юридик шахс ёки у томонидан белгиланган тартибда ваколат берилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий аккредитация тизими белгиси (кейинги ўринларда аккредитация белгиси деб аталади) — аккредитациядан ўтказилган мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматларининг аккредитация мақомини белгилаш мақсадида улар томонидан қўлланиши учун мўлжалланган Марказ томонидан бериладиган белги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати — мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматларининг аккредитация даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида Марказ томонидан даврий баҳолаш тартиб-таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация соҳаси — аккредитация сўралаётган ёки тақдим этилган мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолиятнинг муайян соҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объекти — мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари, шу жумладан уларни баҳолаш жараёнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органлари — юридик шахслар ҳисобланадиган ва мувофиқликни баҳолаш бўйича ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган инспекция органлари, тиббий, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), провайдерлар, маҳсулотни, хизматларни, менежмент тизимларини, ходимларни сертификатлаштириш органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш — аккредитациянинг аниқ бир соҳаси учун техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар асосида аккредитация объекти ваколатли эканини аниқлаш мақсадида Марказ томонидан амалга ошириладиган жараён;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи — мувофиқликни баҳолаш органи ва метрология хизматларини мустақил равишда ёки баҳолаш гуруҳи таркибида баҳолаш учун Марказ томонидан тайинланган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи томон — ишлаб чиқарувчи ёки хизматлар кўрсатувчи манфаатларини ифодаловчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш гуруҳи раҳбари — зиммасига баҳолаш жараёнига раҳбарлик қилиш учун умумий масъулият юкланган ва Марказ томонидан ваколат берилган баҳоловчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома — аккредитациянинг белгиланган соҳасида ишларни бажариш учун мувофиқликни баҳолаш органининг ва метрология хизматининг ваколатли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник эксперт — ишларни ташкил этиш, мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги жараён ёки фаолият хусусида махсус билим ва тажрибага эга бўлган, шартнома асосида аккредитация объектини баҳолаш ва инспекция назоратини ўтказиш учун Марказ томонидан жалб қилинадиган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи томон — биринчи ва иккинчи томонлардан мустақил бўлган жисмоний ёки юридик шахс.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аккредитация талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар аккредитациянинг умумий талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация учун ариза берувчиларнинг ваколати ва баҳолашга қўйилган талабларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объектларининг нормал ва самарали фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида (шу жумладан, ижара ҳуқуқлари асосида) тааллуқли бўлган бино ва иншоотлар, техник-технологик ҳамда аппарат-дастурий воситалар мавжудлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий этилган ва амалдаги сифат менежменти тизими мавжудлиги ҳамда аккредитация объекти фаолиятида унинг талабларига риоя этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакаси аккредитация жараёнида Марказ томонидан баҳоланадиган ва аккредитациянинг ариза берилган соҳасида малакали ходимларнинг мавжудлиги, уларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитациянинг ариза берилган соҳасига мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объектлари томонидан ушбу Низомнинг 9-бобида кўрсатилган мажбуриятларга ўз вақтида риоя қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилишда аккредитация соҳасидаги халқаро қоидалар, Аккредитация бўйича халқаро форум талаблари (IAF) ва Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) талаблари ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ариза берувчини аккредитациядан ўтказиш учун қўшимча шартлар ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳсулотларни сертификатлаштириш органи сифатида:
(4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объектининг ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар, ижрочилар ва истеъмолчилардан мустақиллиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоланаётган объектнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатида белгиланган мажбурий кўрсаткичларининг аксарият қисми аниқлашини таъминлайдиган, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган ўз синов лабораториясининг (маркази) мавжудлиги ва профессионал жавобгарлиги суғурта қилинганлиги (пахта маҳсулотларини сертификатлаш хизматлари учун);
(4-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 майдаги 223-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 09/23/223/0305-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоланаётган объект мажбурий кўрсаткичларининг етишмаётган қисми аниқлашини таъминловчи аккредитациядан ўтказилган бошқа синов лабораториялари (марказлари) билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимларнинг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчини маҳсулотнинг мувофиқлик декларацияларини рўйхатдан ўтказиш учун сертификатлаштириш органи сифатида аккредитациядан ўтказишда мазкур банднинг «а» кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошларида кўрсатилган шартларнинг бажарилиши талаб этилмайди;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юкларни ортишдан олдин ва/ёки тушириш вақтидаги инспекцияни ўтказиш бўйича инспекция орган сифатида аккредитациянинг ариза берилган соҳасида, маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун тегишли техника воситалари ва асбоб ускуналар ёки лабораториянинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хизматлар, менежмент тизимлари, ходимларни сертификатлаш органининг баҳоланаётган тарафдан мустақиллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) синов, калибрлаш ва тиббиёт лабораториялари (марказлар), метрологик хизматлар сифатида (ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини ўтказадиган метрология хизматлари бундан мустасно):
(4-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган ишлаб чиқариш бинолари ва атроф — муҳит шароитларининг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитациянинг ариза берилган соҳасига мувофиқ синовлар ўтказилишини ва/ёки ўлчашларнинг бажарилишини таъминлайдиган синов, ўлчаш воситалари, стандарт намуналар ва синаш асбоб-ускуналарининг мавжудлиги;
(4-банд «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аккредитациядан ўтказилган синов, калибрлаш, тиббиёт лабораториялари (марказлари) ва метрологик хизматлар, амалдаги аккредитация доирасига мувофиқ ўзи қўллаётган синов ва ўлчов воситаларидан, стандарт намуналардан ва синаш асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ва/ёки уларни қўллаш ҳуқуқларининг, аккредитациядан ўтишга талабгор бўлган ариза берувчилар фойдасига берилишига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва/ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Аккредитация ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчиларни аккредитациядан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи Марказ томонидан белгиланган шакл бўйича Марказга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда, ёзма ёки электрон шаклда аккредитация қилишга буюртма (кейинги ўринларда буюртма деб аталади) беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчилар буюртмага қуйидаги ҳужжатларни ва маълумотларни илова қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация қилиниши сўралаётган аккредитация соҳасини аниқловчи мувофиқликни баҳолаш объектлари ёки синов усуллари (методикалари) ва/ёки ўлчаш турларининг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат бўйича қўлланма ва сифат менежменти тизими тартиб-тамойил ҳужжатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимларни сертификатлаш органлари ва инспекция органи учун қўшимча равишда — ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, сертификатлашни (инспекцияни) ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳужжат ва инспекция органи томонидан қўлланиладиган (зарур ҳолларда) техника воситалари ва асбоб ускуналар тўғрисидаги ҳужжат;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синов, калибирлаш ва тиббиёт лабораториялари (марказлари), метрология хизматлари учун қўшимча равишда — лаборатория, ходимлар ва улар томонидан қўлланиладиган синов, ўлчаш воситалари ҳамда синов ускунаси тўғрисидаги маълумотлар;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
метрология хизматлари учун «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига асосан ушбу метрология хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишиб олинганлиги тўғрисидаги маълумот.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра, аккредитация объектига алоқадор қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказ, тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни тўлиқлиги юзасидан буюртмани ўрганади. Буюртмани ўрганиш ижобий натижа берса, у рўйхатдан ўтказилади ва икки иш кунидан кечикмай аккредитация хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тайёрланади ва ариза берувчига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, Марказ бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш ҳақида хабар қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ариза берувчи томонидан тўлов тўлангач, Марказ тақдим этилган аккредитация объекти ҳужжатларини экспертизадан ўтказади. Экспертиза натижалари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш учун Марказ жойида баҳолаш ўтказишга қадар бу ҳақда аккредитация объектини хабардор қилади. Экспертизадан ўтказиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация объекти аниқланган камчиликлар тўғрисида хабарни қабул қилгандан сўнг жойнинг ўзида баҳолашни ўтказиш учун шартнома имзолашни ва кейинги аккредитация жараёни ўтказишни рад этиш ҳуқуқига эга ва бу ҳақда Марказни ёзма хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тугалланганидан сўнг ва аккредитация объекти жойининг ўзида баҳолашни ўтказиш учун тўлов тўлангач, Марказ уч иш куни давомида миллий ва/ёки халқаро баҳоловчилар ва техник экспертлардан иборат баҳолаш гуруҳини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Баҳолаш гуруҳи таркиби ва баҳолаш ўтказиладиган сана аккредитация объектининг асосланган таклифларини инобатга олган ҳолда, у билан келишиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш гуруҳи раҳбари ва таркиби Марказ раҳбарининг ёки у томонидан ваколат берилган шахснинг буйруғи билан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аккредитация объектининг аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқлигини, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ва аккредитация объекти сўралган функцияларни бажара олиш қобилиятини баҳолаш баҳолаш гуруҳининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аккредитация объектини жойнинг ўзида баҳолаш муддатлари унинг фаолияти хусусиятларини, шунингдек, уларни ихтисослаштирилган (лаборатория, ташхис, метрология, методологик, ишлаб чиқариш ва технологик) баҳолаш заруратини ҳисобга олган ҳолда Марказ томонидан аниқланади. Бунда аккредитация объектини баҳолаш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Баҳолаш тасдиқланган режага мувофиқ ўтказилади. Баҳолаш режаси Марказ раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган шахс томонидан тасдиқланади. Буйруқ ва баҳолаш режаси аккредитация объектига жойнинг ўзида баҳолаш ўтказишга қадар танишиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Баҳолаш гуруҳи аккредитация объектининг аккредитация соҳасига киритилган ҳар бир сўралган фаолият йўналишини баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация объекти жойнинг ўзида баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароитлар, шу жумладан баҳолаш гуруҳига зарур маълумот, ёзувлар ва ҳужжатлардан (шу жумладан, ички аудит натижаларидан) фойдаланиш, биноларга кириш ҳамда ходимлар малакасини баҳолаш имкониятини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар малакасини баҳолаш уларнинг шахсий карталарини ўрганган ҳолда сўралган соҳадаги малакаси, тайёргарлиги, маълумотини, мувофиқликни баҳолаш бўйича кўникмаларини намойиш қилишини кузатиш ва суҳбатдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш гуруҳи лабораториялараро қиёсий синовлар натижаларини ва ўлчов воситаларини калибрлаш ҳамда таққослаш текширув натижалари, шунингдек, сўралган соҳаларда назорат синовлари ўтказилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибига аккредитация объекти кирадиган юридик шахсда сифат менежментининг сертификатланган тизимини мавжудлиги аккредитация объекти учун бу борадаги аккрредитация талаблари ва шартлари бажарилганининг тасдиғи бўла олмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жойнинг ўзида баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароит яратиб берилмаган ҳолатда, баҳолаш гуруҳи раҳбари Марказга тегишли рапорт тақдим этиши шарт, Марказ унинг асосида баҳолаш ишларини бир ойдан ошмайдиган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация объекти кўрсатилган муддатда жойнинг ўзида баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароит яратиб бермаса, аккредитация қилишга берилган буюртма бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Баҳолаш якунлари бўйича баҳолаш гуруҳининг баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликларни (улар мавжуд бўлганда) ўз ичига олган ҳисоботи (кейинги ўринларда ҳисобот деб аталади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот баҳолаш гуруҳи аъзолари, шунингдек, ўзининг алоҳида фикрини (зарурат бўлганда) ифодалашга ҳақли бўлган аккредитация объектининг ваколатли вакили томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси аккредитация объектининг ваколатли вакилига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Баҳолаш гуруҳи ижобий ҳисобот расмийлаштирган тақдирда (номувофиқлик мавжуд бўлмаганда), уч иш куни мобайнида ҳисоботни Аккредитация комиссиясининг тегишли қарорини қабул қилиш учун Марказга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Баҳолаш вақтида номувофиқликлар бартараф этилмаса (шу жумладан, ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган номувофиқликлар), аккредитация объекти номувофиқликларни бартараф этишга доир ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва Марказга тақдим этади. Бунда номувофиқликларни бартараф этиш муддати баҳолаш бўйича ҳисобот расмийлаштирилган санадан бошлаб икки ойдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация объекти асосланган сабабларни ёзма равишда Марказга тақдим этган тақдирда, номувофиқликларни бартараф этиш муддати Марказ томонидан бир маротаба бир ойдан кўп бўлмаган муддатга сурилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Аккредитация объекти томонидан ҳаракатлар режасини бажариш тўғрисидаги маълумотлар ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаса, баҳолаш гуруҳи раҳбари ҳисоботни илова қилган ҳолда, аккредитация бўйича ишларни тугатиш тўғрисида Марказга рапорт тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Марказ ҳаракатлар режасини бажариш тўғрисидаги маълумот ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қабул қилган санадан бошлаб, беш иш куни мобайнида аккредитация объекти томонидан номувофиқликлар амалда бартараф этилганлиги ҳолатини, зарур бўлса, жойнинг ўзига борган ҳолда ўрганиш учун буйруқ билан баҳолаш гуруҳига ваколат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш гуруҳи беш иш куни мобайнида қабул қилинган ҳаракатларни кўриб чиқишни таъминлайди. Агар тақдим этилган маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлар номувофиқликларни бартараф этиш учун етарли бўлмаса, баҳолаш гуруҳи қўшимча маълумот сўрашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номувофиқликларнинг амалда бартараф этилганлик ҳолатини ўрганиш муддати ҳаракатлар режасини бажариш тўғрисидаги маълумот ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Баҳолаш гуруҳи, номувофиқликларнинг амалда бартараф этилганлик ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича якуний ҳисоботни расмийлаштиради ва уч иши куни мобайнида Марказга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Марказ, ҳисоботни қабул қилган санадан бошлаб, беш иш куни мобайнида аккредитация комиссияси мажлисида унинг кўриб чиқилишини таъминлайди. Аккредитация комиссияси таркиби Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қуйидагилар Аккредитацияни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объекти у баҳоланаётганда зарур маълумотларни тақдим этишни рад этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объекти томонидан кўрсатилган маълумотларда нотўғри маълумот мавжудлиги;
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объектининг аккредитация талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган номувофиқликларни белгиланган муддатларда бартараф этмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитацияни рад этиш тўғрисида бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқсизлик сабаблари бўйича қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг учинчи хатбошига мувофиқ аккредитация объекти томонидан тақдим этилган ҳақиқий ҳолатлар тўғрисидаги ҳужжатлар ва маълумотлар акси исботланмагунига қадар ишончли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, аккредитация объектидан қўшимча маълумотлар талаб этмаган ҳолда, Марказ уларнинг ишончлилигини мустақил равишда ва ўз ҳисобидан текшириш учун чоралар кўради.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Аккредитация комиссияси томонидан ижобий қарор қабул қилинса, Марказ ва аккредитация объекти ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади ҳамда уч иш куни мобайнида аккредитация тўғрисида гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитациядан кейинги шартномада қуйидагилар акс этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва аккредитация объекти ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шу жумладан томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация белгисини қўллаш шартлари ва давлат реестри рақамидан фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назоратини ўтказиш даврийлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Учинчи томон ҳисобланган синов, калибрлаш ва тиббий лабораторияга (марказга), метрологик хизматга, техник жиҳатдан ваколат ва мустақиллик юзасидан аккредитация тўғрисида гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ёки иккинчи томон ҳисобланган синов, калибрлаш ва тиббий лабораторияга (марказга), метрологик хизматга техник жиҳатдан ваколат юзасидан аккредитация тўғрисида гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Марказ ўзининг расмий веб-сайтида аккредитациядан ўтказилган мувофиқликни баҳолаш органлари, метрология хизматлари давлат реестрини (кейинги ўринларда Давлат реестрлари деб аталади), шунингдек, баҳоловчилар ва техник экспертлар реестрини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат реестрлари танишиш учун очиқ ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот юритиладиган бланкалар ҳисобланади, уларни рўйхатга олиш ва сақлаш тартиби қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома беш йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Аккредитация комиссияси салбий қарор қабул қилганда, Марказ аккредитацияни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида аккредитация объектига ёзма шаклда хабарнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Аккредитация объекти аккредитация комиссиясининг аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан Марказ ҳузуридаги апелляция комиссиясига ёки суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Қуйидаги ҳолларда аккредитация объекти такрорий аккредитацияга буюртманома тақдим этиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объектининг ваколатини баҳолашга қўйиладиган талабларни тартибга солувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги янги ёки янгидан қабул қилинган норматив ҳужжат амалга киритилган вақтдан бошлаб уч ойдан кўп бўлмаган муддатда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий аккредитация ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Марказ аввал берилган аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тегишли қарор қабул қилинадиган санагача узайтириши мумкин, бунда узайтириш муддати ушбу Низом 34-банди талабларига риоя қилган ҳолда, уч ойдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Аккредитация соҳасини кенгайтириш ишлари аккредитация объекти аризаси бўйича ушбу Низомнинг 7 — 25, 32 ва 33-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Аккредитация объектининг аккредитация соҳасини қисқартириш аккредитация комиссиясининг қарори билан қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация соҳасини қисқартириш тўғрисида аккредитация объектининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объекти фаолиятининг инспекция назорати натижаларига кўра.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Аккредитация соҳаси қисқартирилса, Марказ томонидан аккредитация объектининг аккредитация соҳасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация соҳасини қисқартириш учун ҳақ олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Инспекция назорати
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Инспекция назорати аккредитациядан кейинги шартнома асосида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ жойнинг ўзига бориб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инспекция назорати аккредитация санасидан кейин ўн икки ойдан кечикмай ўтказилади. Кейинги инспекция назорати ҳар йили Марказ раҳбари томонидан тасдиқланадиган инспекция назорати режа-жадвалига мувофиқ даврий, бироқ аввалги инспекция назорати ўтказилган вақтдан бошлаб йигирма тўрт ойдан кечикмай (маҳсулотни сертификатлаш органлари учун — ўн икки ойдан кечикмай) ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Йигирма тўрт ой даврийлик муддати қуйидаги шартлар бажарилса белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойнинг ўзида аввалги баҳолаш ўтказилганда номувофиқликлар бўлмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объекти фаолияти бўйича шикоятлар бўлмаган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объекти фаолияти бўйича ўтказилган мониторинг ижобий натижалар берган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Аккредитация объекти фаолияти бўйича режадан ташқари инспекция назорати аккредитация талаблари ва шартлари, шу жумладан аккредитация белгисидан фойдаланиш бузилганлиги тўғрисида ҳужжатлар билан тасдиқланган ёзма мурожаат Марказга тушган тақдирда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Инспекция назоратини ўтказиш тартиби ушбу Низомнинг 13 — 17, 19-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция назорати давомида Марказ мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари томонидан аккредитация белгисини ва/ёки аккредитацияга матнли ҳаволалар қўлланилишининг тўғрилигини ҳам ўрганади. Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари томонидан аккредитация белгисини қўллаш қоидалари Марказ томонидан ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талабларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Баҳолаш гуруҳи уч иш куни мобайнида Марказга ўтказилган инспекция назорати тўғрисида ҳисобот тақдим этиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Марказ ўтказилган инспекция назорати тўғрисидаги ҳисоботни қабул қилгандан кейин беш иш куни мобайнида унинг аккредитация комиссияси мажлисида кўриб чиқилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия аъзоларининг катта қисми баҳолаш гуруҳи ҳисоботига қўшилмаган тақдирда, аккредитация объекти аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқлигини ҳақ олмасдан қўшимча баҳолашни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация комиссиясининг қарори у қабул қилингандан кейин аккредитация объектига бир иш кунидан кечикмай етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш) ёки тугатиш ушбу Низомнинг 6-7-бобларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Аккредитация комиссиясининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарори юзасидан Марказ ҳузуридаги апелляция комиссиясига ёки суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация объекти аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объекти томонидан аккредитациядан кейинги шартнома қоидаларига риоя этилмаганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ушбу Низом 47-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда Марказ томонидан аккредитация комиссияси қарорига кўра, уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ушбу Низом 47-бандининг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолда Марказ томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай, Марказнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва аккредитация объектига ёзма равишда хабар юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши аккредитация комиссиясининг қабул қилган қарори тўғрисида маълумот Марказнинг веб-сайтида жойлаштирилган санадан бошлаб тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация объекти аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тиклангунга қадар мувофиқликни баҳолаш фаолиятини тўхтатиб туриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Аккредитация объекти номувофиқликларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва Марказга тақдим этади. Бунда номувофиқликларни бартараф этиш муддати аккредитация комиссиясининг қарорига асосан Марказ томонидан белгиланган муддатдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Аккредитация объекти томонидан ҳаракатлар режасини бажариш тўғрисидаги маълумот ва номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаса, баҳолаш гуруҳи раҳбари Марказга аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани амал қилишини тугатиш кераклиги тўғрисида рапорт тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Номувофиқликларни бартараф этилганлиги ҳолатларини ўрганиш, ушбу Низомнинг 23 ва 24-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Марказ баҳолаш гуруҳи томонидан якуний ҳисобот тақдим этилганидан сўнг беш иш куни мобайнида тегишли қарор қабул қилиш учун аккредитация комиссиясининг мажлисида унинг кўриб чиқилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Аккредитация комиссиясининг қарори у қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кундан кечикмай Марказ томонидан аккредитация объектига етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар аккредитация соҳасидаги тегишли Давлат реестрларига киритилиши ва Марказнинг веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объекти аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс (аккредитация объекти) тугатилса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объекти томонидан гувоҳнома амал қилишининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар Марказ томонидан белгиланган муддатда бартараф этилмаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация соҳаси бузилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома сохта ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши аккредитация комиссиясининг қарорига кўра Марказ томонидан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай Марказнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва аккредитация объектига ёзма равишда хабар юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиши аккредитация комиссиясининг қабул қилган қарори тўғрисида маълумот Марказнинг веб-сайтида жойлаштирилган санадан бошлаб тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошиларига мувофиқ аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугутилгандан кейин аккредитация учун такрорий ариза камида олти ойдан кейин берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумотлар аккредитация соҳасидаги тегишли Давлат реестрларига киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Аккредитация белгисидан фойдаланиш мониторингини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Аккредитация белгисидан фойдаланиш мониторинги мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматлар томонидан аккредитация белгисидан фойдаланиш қоидаларига (аккредитацияга матнли ҳаволалар) риоя қилишнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида аккредитациядан кейинги шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ томонидан мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматларидан вақти-вақти билан сўраладиган аккредитация қилинган соҳада уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари сифатидан қониқиши тўғрисидаги сўров натижаларини истеъмолчилар билан қайта алоқа орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг сўрови бўйича назорат органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотларни таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Мониторинг натижалари бўйича Марказ уч иш куни мобайнида мувофиқликни баҳолаш органи ва метрология хизматини улар томонидан тегишли чора-тадбирлар кўриш учун мониторинг натижалари тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мониторинг натижалари бўйича Марказ томонидан мувофиқликни баҳолаш органи ва метрология хизмати органига нисбатан бирон-бир чора кўрилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг натижаларидан инспекция назорати давомида фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Аккредитация соҳасидаги Марказ хизматларига ҳақ тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Марказ томонидан аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизматлар учун ҳақ ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар экспертизаси учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объектини баҳолаш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўтказилган аккредитация объектининг инспекция назорати учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация соҳасини долзарблаштириш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация объектлари томонидан аккредитация соҳасидаги Марказ хизматларига ҳақ тўлаш уларнинг натижаларидан қатъи назар амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Марказ томонидан аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизмат турлари бўйича ҳақ ундирилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдин берилган (амалдаги) аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш) ёки тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация соҳасини қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объекти фаолиятининг режадан ташқари инспекция назоратини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 69-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган материаллар долзарблаштирилганлиги учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ушбу Низомда назарда тутилган хизматлар учун тўловлар Марказнинг сарфланган вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сарфланган вақтни ҳисоблаб чиқиш методикаси Марказ томонидан белгиланади ва унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари томонидан аккредитация белгиси қўлланиши учун қонунчиликда белгиланган миқдори ҳақ ундирилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Аккредитация объекти қайта ташкил этилса, номи, юридик манзили ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарса, йигирма иш куни мобайнида мазкур ўзгартишлар ҳақида олдин берилган (амалдаги) аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхасини илова қилиб, уни қайта расмийлаштириш учун Марказни ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Агар аккредитация объекти илгари аккредитациядан ўтказилган аккредитация объектининг ҳуқуқий вориси бўлмаса, ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ кейинги тартиб-таомиллар ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Аккредитациядан ўтган маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимларни сертификатлаш органи ва инспекция органининг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарса, янги аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома аккредитация ўтказилмай, амалдаги аккредитация муддатига расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Синов, калибрлаш ва тиббий лаборатория (марказ) ёки метрология хизмати жойлашган жой ўзгарса, ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда улар такрорий аккредитациядан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Янги аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома Марказ томонидан уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Аккредитация объекти материалларини долзарблаштириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Аккредитация объекти материаллари қуйидаги ҳолларда долзарблаштирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объектининг аккредитация соҳасида кўрсатилган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ўрнига янгиси амалга киритилса, уларга ўзгартишлар, қўшимчалар киритилса (бундан қабул қилинаётган норматив ҳужжатда маҳсулотларнинг янги турлари, синов (ўлчов) усуллари кўрсатилган ҳоллар мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат бўйича қўлланмага ва сифат менежменти тизими тартиб-тамойил ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация объектининг ходимлари таркиби ўзгарса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Аккредитация материаллари долзарблаштирилса, аккредитация объектлари бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда, ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни, шунингдек, киритилаётган ўзгартишлар юзасидан қиёсий таҳлилни илова қилиб Марказга ариза тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Марказ ўн беш иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва аввал тасдиқланган ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритади. Ушбу Низомнинг 69-банди иккинчи хатбошига мувофиқ материаллар долзарблаштирилган тақдирда, аккредитация объектнинг аккредитация соҳаси янги таҳрирда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Аккредитация объекти аккредитация ёки инспекция назорати натижалари бўйича аккредитация комиссиясининг унга нисбатан салбий қарори чиқарилса, аккредитация комиссиясининг қарори қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь куни мобайнида Марказга ёзма шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссиясининг қарори қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кундан ортиқ муддатда берилган апелляциялар кўриб чиқилмайди.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Апелляция комиссияси ҳар бир апелляцияни кўриб чиқиш учун заруратга кўра шакллантирилади. Апелляция комиссияси таркиби Марказ директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляция комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш муддатлари апелляция олинган кундан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Апелляция комиссиясининг таркиби, баҳоловчилар, жалб қилинадиган техник экспертлар, шу жумладан халқаро экспертлар орасидан апелляция берган аккредитация объектини баҳолашда иштирок этмаган ва аккредитация комиссияси таркибида бўлмаган Марказнинг камида уч вакилидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Марказ апелляция берган аккредитация объектини ва баҳолашни ўтказган гуруҳ раҳбарини апелляция кўриб чиқиладиган сана ҳақида хабардор қилади. Апелляция берган аккредитация объекти вакили ва гуруҳ раҳбари апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Апелляция комиссияси берилган апелляцияни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида аккредитация объектига ёзма равишда маълум қилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати у берилган санадан бошлаб ўн календарь кундан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Кўриб чиқилган апелляция натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияни қаноатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияда келтирилган сабаблар тасдиқланмаса қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Апелляцияни қаноатлантириш тўғрисидаги қарор қабул қилинса, Марказ томонидан аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бериш ёки аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Марказ икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани апелляция берган аккредитация объектига ёзма шаклда юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Айнан бир масала бўйича апелляцияни такроран беришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикояти қилиш мумкин.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитацияни ўтказиш схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш
муддатлари


1-босқич

Ариза
берувчи

Аккредитация олиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

Аккредитация марказига бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани тақдим этади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра


2-босқич

Аккредитация маркази

1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқлиги юзасидан буюртманомани ўрганади:

а) ижобий натижа бўлганда аккредитация бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тайёрланади;

б) ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда — ҳужжатларни қайтаради.



а) 2 иш куни мобайнида


б) 1 иш куни мобайнида

2. Марказ хизматларига ҳақ тўлангандан кейин тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади.

2. 15 иш куни мобайнида


3. 3 иш куни мобайнида



4-5. Бир ойгача (аккредитация объекти тайёрлиги натижалари бўйича)

3. Экспертиза натижалари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, жойнинг ўзида баҳолаш ўтказишдан аввал марказ бу ҳақда аккредитация объектини уларни бартараф этиш учун хабардор қилади.

4. Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тугаллангандан кейин баҳоловчи гуруҳни тузади.

5. Жойнинг ўзида баҳолаш учун шарт-шароитлар таъминланмаган тақдирда, Марказ баҳолаш ишини тўхтатиб туради.

Баҳолаш
гуруҳи

6. Жойнинг ўзида баҳолайди ва натижалар бўйича баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиради.

10 иш куни мобайнида

7. Ижобий ҳисобот расмийлаштирилган тақдирда у аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш учун Марказга берилади.

3 иш куни мобайнида


3-босқич*

Аккредитация объекти

1. Баҳолаш гуруҳи томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиришда аккредитация объектининг белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисидаги хулоса берилса, номувофиқликни бартараф этиш ва уни бажариш тўғрисидаги ҳисобот бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва Марказга тақдим этади.

1. Икки ой мобайнида (аккредитация объектининг хоҳишига кўра)

Аккредитация маркази

2. Ҳаракатлар режаси бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб баҳолаш гуруҳига аккредитация объекти томонидан номувофиқликлар бартараф этилиши ҳолатини ўрганиш учун ваколат беради.

2. 5 иш куни мобайнида

Баҳолаш гуруҳи

3. Амалга оширилган ҳаракатларнинг натижаларини ўрганишни таъминлайди.

3. 5 иш куни мобайнида

4. Ўрганиш натижалари бўйича баҳолаш тўғрисидаги якуний ҳисоботни расмийлаштиради ва уни аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш учун Марказга тақдим этади.

4. 3 иш куни мобайнида


4-босқич

Аккредитация маркази

1. Аккредитация комиссиясининг мажлисида баҳолаш натижалари кўриб чиқилишини таъминлайди.

1. 5 иш куни мобайнида

2. Аккредитация комиссияси томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Марказ билан аккредитация объекти ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади ва аккредитация тўғрисида гувоҳнома берилади.

2-3. 3 иш куни мобайнида

3. Аккредитация комиссияси томонидан салбий қарор қабул қилинган тақдирда аккредитация объектига аккредитация қилиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома юборилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-босқич белгиланган талабларга номувофиқлик аниқланганда ва номувофиқликларни бартараф этиш учун муддат берилиши тўғрисида қарор қабул қилинганда бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция назоратини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Аккредитация маркази

Инспекция назоратини ўтказишнинг режа-жадвали асосида:

баҳолаш гуруҳи таркибини ва инспекция назоратини ўтказиш муддатларини кўрсатган ҳолда буйруқ тузади;

инспекция назоратини ўтказиш режасини тасдиқлайди.

Режа-жадвалга мувофиқ


2-босқич

Баҳолаш гуруҳи

1. Жойнинг ўзида баҳолайди ва натижалар бўйича баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиради.

10 иш куни мобайнида

2. Ҳисоботни аккредитация комиссияси мажлисида кўриб чиқиш учун Марказга беради.

3 иш куни мобайнида


3-босқич

Аккредитация маркази

1. Тегишли қарор қабул қилиш учун баҳолаш натижалари аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилишини таъминлайди.

5 иш куни мобайнида

2. Аккредитация комиссиясининг қарори аккредитация объектига етказилади.

1 иш куни мобайнида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» ДУКнинг Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириши бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъуллар

I. Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Қонун ҳужжатларига ISO/IEC 17000 серияси халқаро стандарти ва Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (кейинги ўринларда ILAC деб аталади) ва Аккредитация бўйича халқаро форуми (кейинги ўринларда IAF деб аталади) талабларига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» (кейинги ўринларда Аккредитация маркази деб аталади) мувофиқликни баҳолаш органларнинг аккредитация ва инспекция назорати натижалари бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ўзгартиришлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2019 йил

1 июлгача

«Ўзстандарт»

агентлиги

2.

ILAC ва IAF томонидан қабул қилинган стандартлар билан бир хил бўлган аккредитация соҳасидаги асос бўлувчи халқаро стандартларни амалга киритиш.

Идоравий ҳужжатлар

2019 йил

1 июлгача

«Ўзстандарт»

агентлиги

II. Аккредитация маркази фаолиятини такомиллаштириш

3.

ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талаблари ва тавсияларига мувофиқ Аккредитация марказида сифат менежмент тизимини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш.

Тартибот ҳужжатлари, йўриқномалар ва низомлар

2019 йил
1 июнгача

Аккредитация
маркази

4.

Аккредитация маркази мутахассислари, аккредитация қилинган объектлар, профессионал институтлар, тартибга солувчи органлар, мустақил экспертлар вакилларидан иборат бўлган лабораториялар ва сертификатлаш органларнинг аккредитацияси бўйича техник қўмиталар ташкил этиш.

Идора ҳужжатлари

2019 йил
1 июнгача

Аккредитация
маркази

5.

Аккредитация марказини халқаро ихтисослашган ташкилотларга киришга тайёрлаш учун хорижий маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб этиш.

Ҳамкорлик тўғрисида шартнома

2019-2020
йиллар

«Ўзстандарт»
агентлиги

6.

Аккредитация марказини хорижий тилларни эгаллаган ва халқаро майдонда республиканинг манфаатларини илгари суриш салоҳиятига эга бўлган малакали ва ёш мутахассислар билан таъминлаш.

Меҳнат битими

2019 йил
1 майгача

Аккредитация
маркази

III. Халқаро ихтисослашган ташкилотларга кириш бўйича тайёргарлик ишлари

7.

ILAC, IAF ва аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (кейинги ўринларда APAC деб аталади) талабларига мувофиқ тартибот ва мажбурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Идора ҳужжати

2019 йил

1 июнгача

Аккредитация
маркази

8.

Аккредитация маркази фаолиятини ISO/IEC 17011 талабларига мослигини малакали хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда дастлабки тарзда баҳолаш.

Хорижлик

экспертлар ҳисоботи

2019 йил

1 сентябргача

Аккредитация

маркази

9.

Хорижий аккредитация органлари вакиллари билан мувофиқликни баҳолаш органларининг қўшма сайёр баҳолашларини ўтказиш.

Баҳолаш тўғрисида ҳисобот

2019 йил

1 сентябргача

(жадвал бўйича)

Аккредитация
маркази

10.

Аккредитация миллий тизимининг баҳолаш натижаларини олиш ва аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш.

Хорижлик

экспертлар ҳисоботи

2019 йил

1 ноябргача

Аккредитация
маркази

11.

Аккредитация маркази ходимларини хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда ISO/IEC 17000 халқаро стандартларига ўқитиш.

Ўқитиш тўғрисида сертификат

2019 йил

апрель — декабрь

Аккредитация
маркази

12.

APAC, ILAC ва IAF тадбирларида Аккредитация маркази вакиллари иштироки ҳамда мазкур ташкилотлар экспертлари томонидан баҳолашни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш.

APAC, ILAC ва IAF тадбирларида иштирок этиш тўғрисида ҳисобот

2019-2020 йиллар

Аккредитация
маркази

IV. Мувофиқликни баҳолаш миллий органлари фаолияти даражасини ошириш

13.

Мувофиқликни баҳолаш органларини белгиланган тартибда ISO/IEC 17000 халқаро стандартлари (охирги таҳририда) талабларига мувофиқ баҳолаш.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома

Жадвалга мувофиқ

2020 йил

1 февралгача

Аккредитация маркази

14.

Лабораториялараро таққослаш йўли билан мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар малакасини текширишга доир фаолиятни янада ривожлантириш.

Тадбирлар мажмуаси

2019 йил
1 майгача

«Ўзстандарт»

агентлиги

15.

Халқаро стандартларга (ISO, IEC, EN, Codex Alimentarius) мос келадиган синашнинг (ўлчашнинг) замонавий усулларини амалиётга жорий этиш.

Идора ҳужжатлари

2019-2020
йиллар

«Ўзстандарт» агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

мувофиқликни баҳолаш органлари

16.

Мувофиқликни баҳолаш органлари синов базасини модернизациялаш ва такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплекси

17.

Мувофиқликни баҳолаш органлари ходимларини хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ISO/IEC 17000 халқаро стандартлари бўйича ўқитиш.

Режа-жадвал,

Ўқитиш тўғрисида сертификат

2019-2020
йиллар

«Ўзстандарт»

агентлиги,

Аккредитация маркази

V. Халқаро ихтисослаштирилган ташкилотларга аъзо бўлиш

18.

APAC нинг тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш учун буюртманома бериш.

APACга буюртманомани йўллаш

2019 йил

1 декабргача

Аккредитация
маркази

19.

APAC экспертлари томонидан Аккредитация марказини баҳолаш (биринчи ва иккинчи баҳолаш) ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, тузатиш тадбирларини олиб бориш.

APAC экспертларининг баҳолаш тўғрисида ҳисоботи

2020 йил

март — июль

Аккредитация
маркази

20.

APAC нинг тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш.

APAC қарори

APAC Ассамблеяси якуни бўйича

Аккредитация
маркази

21.

Аккредитация марказининг APAC-MRA кўп томонлама битимига қўшилиши бўйича зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш.

APAC-MRA битими

2020 йил

ноябрь

Аккредитация
маркази

22.

ILAC ва IAF га тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш учун буюртманома бериш.

ILAC ва IAF га буюртманомани йўллаш

APAC-MRA имзолангандан кейин 2 ҳафта муддатда

Аккредитация
маркази

23.

ILAC ва IAF экспертлари томонидан Аккредитация марказини баҳолаш (биринчи ва иккинчи баҳолаш) ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, тузатиш тадбирларини олиб бориш.

ILAC ва IAF экспертларини баҳолаш тўғрисида ҳисобот

ILAC ва IAF билан келишилган холда 3 ой мобайнида

Аккредитация
маркази

24.

ILAC ва IAF тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш

ILAC ва IAF тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш тўғрисидаги қарори

ILAC ва IAF Ассамблеяси якунлари бўйича

Аккредитация
маркази

25.

Аккредитация марказининг ILAC-MRA ва IAF-MLA кўп томонлама ўзаро тан олиш битимига қўшилиши бўйича зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш.

ILAC-MRA ва IAF-MLA билан битим имзолаш

тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олгандан кейин бир ой мобайнида

Аккредитация
маркази

26.

ILAC, IAF ва APACнинг тегишли техник қўмиталари ва бошқа бўлинмалари билан иш юзасидан ҳамкорликни таъминлаш.

ILAC, IAF ва APAC га сафарлар уюштириш

доимий асосда

Аккредитация
маркази

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу режада назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда ишлаб чиқилаётган ҳужжатнинг шакли ўзгартирилиши ёки ишлаб чиқилаётган ҳужжат бошқа бандларда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин. Икки ва ундан ортиқ ҳужжат бирлаштирилганда, тегишли бандларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат уларни ишлаб чиқиш муддати ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 92-модда), 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 92-модда) илованинг 6-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/349/3007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 01.06.2023 й., 09/23/223/0305-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон; 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон; 19.07.2024 й., 09/24/372/0532-сон; 16.04.2025 й., 09/25/230/0349-сон; 23.07.2025 й., 09/25/456/0646-сон; 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон; 01.07.2026 й., 09/26/349/0660-сон)