Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2019
 LexUZ шарҳи
5. Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларининг чет элга чиқишлари масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон* Фармони билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссияларга юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Низом Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси чет элга вақтинча чиқишида гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш тартибини назарда тутади.
«а»—«з» кичик бандларида санаб ўтилган маълумотлар ҳамда фуқаронинг 35 х 45 мм катталикдаги фотосурати гувоҳноманинг учинчи бетига ёзилади ва ёпиштирилади ҳамда махсус плёнка билан ҳимояланади, фотосуратнинг четлари ботириб маҳкамланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси